بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ливан бу мустамлакачилар вужудга келтирган давлат бўлиб, у табиий яшашга яроқсиздир
Бугун Ливан, деган бир вужуд пайдо бўлиб, ўзининг асли бўлмиш Халифалик давлатидан бўлинганига юз йил бўлди! Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:
«Олдимизга мустамлакачи Франция президенти келиб, истаганча изғиб, гўё Ливан ҳукмдоридек истаган гапларини гапиряпти. Бу ёқдан АҚШ маъмурияти вакили келяпти, гўё Ливанни АҚШ штатига айлантириб олгандек. Уларнинг ҳаммаси ҳукумат бош вазирини танлаб, бир-бири билан жанжаллашишдан бошқа нарсани билмайдиган парламент блокларини шу вазирни ҳеч эътирозсиз сайлашга мажбурлашяпти. Вазирлар баёнотини ҳам, ташкил қилинишини ҳам ўзлари белгилашяпти. Кейин мустақилликка юз йил бўлгани ҳақида гап сотиб, ҳатто уни нишонлашяпти, ваҳоланки, шундай бир пайтда эски мустамлака самолётларию, янги душман самолётлари бошлари устида учиб турибди! Гапнинг лўндасини ва фойдалисини айтганда, Ливан мустамлака ясаган ва машъум Сайкс-Пико келишувига асосан тикланган давлатдир. Шунинг учун у бу аҳволида табиий ҳаёт кечиришга ярамайди. Аввалгию кейинги мустамлакачилик лойиҳаларнинг ҳар бири Ливан аҳли эмас, Ғарб давлатлари манфаатига хизмат қилишга қаратилган».
Баёнотда қуйидагилар хулоса қилинди:
«Ҳақиқий туб ечим шундан иборатки, Ливан ўзининг аслига, Шом юртларини бирига ва Ислом Уммати танасига қайтмоғи лозим. Ана шундагина Ливан ҳам, унинг аҳли ҳам барқарор, тинч ва фаровон ҳаётга қайтади, мустақиллик ва қудратга эга бўлиб, юз йиллик тобелик ва сохта мустақилликда эришолмаган ютуқларига бир неча йил ичида эришади.
Роя газетасининг 2020 йил 9 сентябр чоршанба кунги 303-сонидан