بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Бош котиблар учрашуви режим тил бириктирувига хизмат қилади
Фаластин масаласига хизмат қилмайди
Доктор Иброҳим Тамимий
Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак
Фаластин заминидаги матбуот бўлими аъзоси
Кеча пайшанба кечқурун Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Фаластиндаги барча фракцияларнинг, шу жумладан, Ҳамас ва Исломий Жиҳод ҳаракатларининг бош котиблари билан учрашди. Рамаллоҳ билан Байрут шаҳарларидаги президентлик қароргоҳларида видеоконференц-алоқа орқали ўтказилган учрашувда бир неча муаммо ва масалалар муҳокама қилинди. Улардан асосийси, Фаластин режимининг яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш тўлқинида Фаластин масаласига нисбатан қарашлари, Фаластин Озодлик Ташкилоти вазияти ва сулҳ-ярашув масаласи ҳақида бўлди.
Ушбу масалаларга ва улар билан боғлиқ бошқа масалаларга назар ташланадиган бўлса, бу учрашувнинг режимга ва унинг пайсалга солиш режаларига хизмат қилиши, Фаластин масаласига асло хизмат қилмаслиги аён бўлади.
- Режимнинг мавжуд нормаллаштириш кетаётган вақтда Фаластин масаласига нисбатан қараши:
Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос ўзининг ушбу учрашувини очиш нутқида икки давлат ечими лойиҳасига, халқаро қонунийликка, БМТ ва унинг Хавфсизлик Кенгаши қарорларига содиқлигини таъкидлади. Араб давлатлари ташаббусига риоя қилиш ҳақида такрор-такрор гапирар экан, «Мен тўла халқаро қонунийликни истайман, биз БМТ раҳнамолиги остида тинчлик халқаро конференциясини ўтказишга тайёрмиз, чунки халқаро қонунийлик ва араб давлатлари ташаббуси қарорларига асосланган жиддий музокаралар шу конференция орқали бошланади», деди. Аббоснинг таъкидлашича, Амирликларнинг яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш келишувидаги муаммо унинг араб давлатлари ташаббуси билан мувофиқлашмаган ҳолда имзоланганлигидир. Чунки ушбу ташаббус матнида нормаллаштириш ортидан 1967 йил босиб олинган ерларда «тинчлик муқобилида ер тамойили» асосида Фаластин давлатини барпо қилиш айтилган. У жумладан «Агар Фаластин масаласи ҳал этилса, ҳар бир араб мусулмон Исроил билан муносабатларни нормаллаштириши мумкин бўлади, бунга монелик йўқ», деди. Унинг бундай таъкидлашлари ва қайта-қайта баёнот беришларидан Американинг икки давлат лойиҳасига нақадар содиқ эканлиги, уни Фаластин аҳли ва барча фракцияларнинг истаги қилиб кўрсатишга уринаётгани яққол кўриниб турибди!
Ҳамас ҳаракати фикри ҳам конференция ҳақидаги таклифга уйғун келмоқда. Бунга айни ҳаракатнинг сиёсий бўлими раиси ўринбосари Солиҳ Орурийнинг мана бу сўзлари мисол бўлади: «Бу конференцияда асосан Фаластин масаласи кўтарилади. Ушбу учрашувимиз эса, Фаластин бирлигини қуришдан бошлаб, босқинчиликка барҳам бериш, мустақиллик ва миллий ҳурриятга эришиш, пойтахти Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тиклаш ва 194 рақамли қарорга мувофиқ қочқинларни қайтаришгача хизмат қилади». Аммо Исломий Жиҳод ҳаракати, гарчи учрашувда иштирок этиб, уни олқишлаб, у ерда айтилган амалиётнинг муваффақиятини талаб қилган эса-да, бироқ икки давлат лойиҳасидан ўзини олиб қочди ва баёнот чиқариб, унда «денгиздан дарёга қадар чўзилган Фаластинга амал қилишини, унинг муқаддас тупроғидан заррасидан ҳам воз кечмаслиги»ни таъкидлади.
- Фаластин аҳлининг ягона ва қонуний тамсили ҳисобланган Фаластин Озодлик Ташкилоти ролини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш:
Учрашув чоғида Фаластин раҳбари ўзининг қарийб бир соатлик нутқида бир неча марта Фаластин Озодлик Ташкилоти ролига эътибор қаратди. Унинг араб давлатларига йўллаган баённомасида бундай сўзлар келган: «Ҳеч кимнинг биз ҳақимизда гапиришга ҳаққи йўқ, фақат биз гапирамиз, араблар эса, биз орқали ва фақат бизнинг позициямиздан келиб чиқиб гапиришлари мумкин. Фаластин масаласида фақат биз сўзлаймиз, фаластинлик халқ номидан биз гапирамиз. Ўсдик, улғайдик, дея олмайдиган вақт орти қолди, энди бировнинг васийлигига ҳам, ҳимоясига ҳам муҳтож эмасмиз, дейишимиз вақти келди. Биз ўзимизни, ўз масаламизни ва халқимизни ҳимоя қилишга қодирмиз». Ички баённома фракцияларга қаратилди. Унда Озодлик Ташкилотининг қандай таъсис этилгани, «кураш» тарихи, унинг асл-ҳақиқий ва асосли ташкилот бўлиб, ҳеч ким ундан ўтишга ёки унга альтернатива бўлишга лойиқ эмаслиги айтилди. Озодлик Ташкилоти Фаластин халқининг бирлаштирувчи маънавий уйи эканлиги, барча юртдошлар ва фракциялар уни ҳимоя қилиш, кучайтириш ва барча фаластинликлар билан диаспораларни битта ватанда ўз бағрига олишини таъминлаш учун саъй-ҳаракатларини бирлаштирмоғи даркорлиги таъкидланди».
Ушбу баённомага Ҳамас қуйидагича жавоб қилди: «Фаластин Озодлик Ташкилотини қайта қуриш ва ислоҳ этишни тезлаштириш лозим. Токи, ташкилот барча фаластинликлар ва уларнинг барча фракцияларию таркибий қисмларини истисносиз равишда ўзида жамловчи рамкага ҳамда ҳар бир фаластинликнинг ҳуқуқий тамсилига айлансин».
Солиҳ Орурийга кўра, конференциядаги энг кўзга ташланган натижа, «фаластинлик халқни беш ҳафта ичида Озодлик Ташкилотига бирлаштириш учун келишилган вазифаларни бажариш ва татбиқ қилиш лозим». Унинг қўшимча қилишича, «ушбу учрашув барча фаластинлик ватандошни Озодлик Ташкилоти байроғи остида уйғониши учун янги қадам бўлиб қолмоғи даркор».
Исломий Жиҳод ҳаракати позицияси ҳам Ҳамасникидан фарқ қилмади. Чунки у ҳам «Фаластин Озодлик Ташкилоти барча фаластинлик кучларни ўз ичига олиши ва тамсил этиши учун келишилган принципларга мувофиқ уни қайта тиклаш ва фаоллаштириш»га чақирди.
- Сулҳ:
Фаластин режими раҳбари Аббос «ишни шу ердан бошлаймиз», дея учрашувни бўлинишга чек қўйиш сари ташланган биринчи қадам, дея баҳолади. Учрашув чоғида бўлинишга якун ясашга ҳамда келгуси парламент ва президентлик сайловлари орқали миллий ҳамкорлик алмашишга даъват қилди. У Ғазода давлат йўқ эканини ва Ғазосиз ҳам давлат йўқлигини таъкидлади. Сўзи ниҳоясида муайян муддатда ва барчанинг иштирокида бўлинишга қарши курашга ҳамда манфаатларни рўёбга чиқариб, миллий ҳамкорликни ривожлантиришга чақирди. Шунингдек, у Фатҳ ва Ҳамасдан «битта халқ ва битта сиёсий низом» принципига асосан бўлинишга якун ясаш механизмини маъқуллаш учун диалог бошлашни талаб қилди.
Учрашувда кўрилган ушбу ҳужжатларнинг асосийларига эътибор берилса, режимнинг учрашувдан қуйидагиларни мақсад қилаётганини кўриш мумкин:
- Икки давлат лойиҳасини барча фракцияларнинг талабига айлантириш, уни татбиқ қилиш осон бўлиши учун барча фаластинликларнинг ягона талаби қилиб кўрсатиш ва Фаластин масаласини йўқ қилиш. Шунингдек, режим ўзининг хиёнат ботқоғига Жиҳод ва Ҳамас ҳаракатларини ҳам ботирмоқчи. Зеро, бу хиёнат муборак Фаластин заминининг аксар қисмидан воз кечиш ва Фаластин масаласини йўқ қилиш учун Американинг икки давлат лойиҳасига мувофиқ ҳаракат қилишдан иборат.
- Озодлик Ташкилоти ролини кенгайтириш ва уни ўз соясида барча фракциялар, шу жумладан Ҳамас ва Жиҳод ҳаракатларини бирлаштирувчи ягона ташкилотга айлантириш ҳамда «Фаластин халқининг қонуний ва бирдан-бир тамсили», деган даъвони мустаҳкамлаш. Токи, Фаластин масаласининг ақидавий ва исломий кенг ҳайбатини торайтириб, уни ён берувчи хоин Ташкилотнинг кичик масаласига айлантириш осон бўлсин, шу орқали душманлар учун айни масалани йўқ қилиш орқали яҳудий вужуди манфаатини мустаҳкамлаш қулайлашсин.
- Озодлик Ташкилотини гўё бўлинишга алоқаси йўқ, балки бирлик тарафдори қилиб кўрсатиш. Бироқ, бундан сайловларга кириш кўзланган. Шу нарса аёнки, сайловлар натижаси босқичига ва Ғарб лойиҳаларига хизмат қилувчи режимлардан бошқасини олиб келмайди.
Бу учрашув ҳам Фаластин масаласини йўқ қилиш учун режимнинг қатор тил бириктирувларидан бири эканига асло шубҳа йўқ. Аслида, мухолифат фракцияларининг унда қатнашмасликлари керак эди, Ғарб ва унинг хоин режимига, лойиҳаларига, айниқса, икки давлат лойиҳасига ишонмасликлари, уни олқишламасликлари, унда айтилган нарсаларга қўшилмасликлари лозим эди. Шунингдек, улар бундай сиёсий қопқондан эҳтиёт бўлиб, унга илинишдан сақланишлари керак. Акс ҳолда, ўзларидан олдин айни қопқонга анави Озодлик Ташкилоти илинган каби илинишлари ва очиқ зиён кўргувчилардан бўлишлари мумкин. Ўшанда кўзларини очиб қарасалар, ўзларини фақат Ғарбнинг режалари ва лойиҳалари бўйича қадам ташлаётганларига гувоҳ бўладилар. Шу боис, улар ўз муробитликлари ва жиҳодларига амал қилмоқлари лозим. Шояд, Аллоҳ ушбу Умматга бутун армияларини ҳаракатга келтириб, яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлаш билан Фаластинни ва мусулмонларни унинг ёмонлигидан қутқарувчи холис бир имом-халифа барпо этишига изн берса.
Роя газетасининг 2020 йил 9 сентябр чоршанба кунги 303-сонидан