Байрут портлаши Ислом Уммати учун огоҳлантирувдир

461
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Байрут портлаши Ислом Уммати учун огоҳлантирувдир

Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

Аллоҳ Таоло ўз иродаси ила, Ливан бошқарувини Ислом Умматига кўз юмолмайдиган даражада ёрқин мисол қилиб берди, Умматга Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан бошқармасликнинг оқибати нақадар ёмонлигини очиқ-ойдин кўрсатиб қўйди. Дарҳақиқат, Аллоҳ Ливандаги малай рувайбиза ҳукмдорлардан тавфиқни олиб қўйди. Алалоқибат муваффақиятсизлик уларни ҳайратдан ёқа ушлайдиган ишларга тортди. Зеро, улар ўтган бир йил ичида одамларни қатор ҳалокатларга гирифтор қилиб, юртни ҳам, унинг аҳлини ҳам фано ёқасига олиб келиб қўйишди. Байрутдаги машъум портлаш шуларнинг биридир ва охиргиси ҳам эмас. Бу жинояткор ҳукмдорлар пойтахт остоналарининг бирида ва ўзлари яшайдиган ҳукумат маркази яқинида бир неча тонна портловчи модданинг сақланганлигига панжа орасидан қараб келишди! Моддалар худди атом бомбаси мисол портлагач, шаҳар мисли кўрилмаган ўлим ва вайронагарчиликка юз тутди.

Юзлаб инсон ноумуд бўлди, минглаби жароҳатланди, маҳаллалар бутунлай вайрон бўлди, шаҳардаги аксар уйларга шикаст етди. Фожиа қандай оқибатларга олиб келган бўлса, ундан парламент биноси гумбази ҳам омон қолмади. Портлаш бўрони ҳукумат саройи эшикларини ҳам суғуриб олди, бу ёмонлик ҳукмдорларининг бузуқлиги, балоси ўзларининг ҳам бошларига етай деди.

Аллоҳ Таолонинг изни ила, Байрут портлаши чақмоғига ҳамма гувоҳ бўлди… вайронадан олдин катта тутун кўтарилди, одамларга ўз тарсакисини улар томоша қилиб турган пайтларида тортди… бу ҳолга аввал камералар гувоҳ бўлди, ортидан бутун дунё, энг биринчи мусулмон олами шоҳид бўлди.

Байрут Ислом Уммати учун қарийб 1400 йилдан энг асосий шаҳарларидан бири бўлиб келган. Бу шаҳар қанчалар дунё назарини ўзига тортгани сари, бугун Ислом Умматининг юзларидан бирига, танига етаётган дардлардан бирига айланмоқда. Шунинг учун Байрут тарсакиси юзларга тортилди, мусулмон авлодини қаттиқ силкитди.

Бас, қачонгача мусулмонлар иши шундай қаровсиз қолдирилади?! Зеро, Ливандаги рувайбиза ва малай ҳукмронлар ҳар қандай ҳадни ошиб ўтишди, мусулмонларнинг ҳар бир ишини бузмай қолдиришмади. Аллоҳ Таоло уларнинг қўли билан амалга оширилган, Ливан аҳли ўзлари учун манфаатли деб ўйлаган нарсаларнинг ҳаммасини ҳаром қилган, масалан:

Кимда-ким битта халифа бошқарувидан кўпчилик бошқарувини яхши деб ҳисобласа… Ливан аҳлининг Халифалик замонидаги ва Халифалик қулатилгандан кейинги, бугунги аҳволига қарасин!

Кимда-ким судхўрлик савдодан, саноатдан, қишлоқ хўжалигидан яхши, деб ҳисоблаётган бўлса, қарасин, банклар Ливан аҳли молларини нима қилганига!

Кимда-ким одамларнинг ерлари ва уй-жойларини босиб олиб, сўнг обод қилинса, бу шаҳарни гуллаб-яшнатади деб ҳисоблаётган бўлса, қарасин, Байрут қандай аҳволга келганига!

Кимда-ким мазҳабпарастлик Ислом бошқарувидан яхши деб ҳисоблаётган бўлса, кўриб қўйсин, айни иллатга чақириш ҳар сафар тинч аҳолини қандай таҳдидлар остида қолдирганини!

Кимда-ким раҳбар билан халқ ўртасидаги муносабат мана шундай мижозлар билан бўлган муносабат сингари бўлади, деб ҳисоблаётган бўлса, муваффақиятсиз ва омадсиз кимсалар бошқарган юртнинг аҳволига қарасин!

Кимда-ким мутлақ хавфсизлик ҳокимияти ҳатто зулм қилса ҳам, шундай бўлиши шарт, деб ўйлаётган бўлса, ана, юртнинг қанча-қанча ёшларининг қийноқлар остида азоб чекканини ёки ўлиб кетганини кўриб қўйсин!

Кимда-ким кофир Ғарбни Ливан аҳли учун Халифаликдан кўра меҳрибонроқ, деб ҳисоблаётган бўлса, ана, халқаро нуфуз талашувчилар бу юртни ҳар сафар курашаётганларида қанчалар бўлиб-парчалаб ташлашаётганини кўриб қўйсин!

Кимда-ким мустамлакачи кофир Ғарбнинг мусулмон юртларимизда нуфузи бўлиши керак, бу бизни хавф-хатарлардан сақлайди деб ҳисоблаётган бўлса, кўрсин, бу эгаси йўқ юртимиз нима аҳволда қолди!

Кимда-ким пора озгина бўлса бунинг зарари йўқ, деб ҳисоблаётган бўлса, кўриб қўйсин, порахўрларнинг юртимиздаги инсонлар манфаатларини ишдан чиқарганини!

Кимда-ким фоҳишалик эркинлиги Исломдаги иффатдан яхши деб билаётган бўлса, бу бизни Лут \нинг замонига қайтараётганини кўриб қўйсин!

Кимда-ким демократик қонунчилик раббоний қонунчиликдан яхши деб ҳисоблаётган бўлса, бугунги қонунларнинг ҳукмдорлар ва уларнинг компаниялари манфаатига мос ишлаб чиқилганини кўриб қўйсин!…

Эй мусулмонлар!

Халифасиз юз йил ўтказдик, шу етмайдими, ахир, шу сабабли юртимиздан ва ҳаётимиздан барака кўтарилди-ку, ҳатто устимизга ҳамон Аллоҳнинг ғазаби ёғилаётганини биляпмиз-ку?! Аллоҳ Таоло бундай деди:

ظَهَرَ الْفَسَادُ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ بِمَا كَسَبَتْ أَيْدِي النَّاسِ لِيُذِيقَهُم بَعْضَ الَّذِي عَمِلُوا لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ

«Одамларнинг ўзлари қилган қилмишлари сабабли қуруқликда ҳам, денгизда ҳам (турли) офат-балолар юз берди. (Бу) қайтишлари учун, уларга қилган айрим гуноҳларининг (жазосини) тотдириб қўйиш учундир» [Рум 41]

Ҳаётингизнинг Ислом тузумидан ташқарида ва рувайбизалар бошқаруви остида қолганлиги бошингизга катта балолар келтиришини, Аллоҳ шунча йиққан нарсаларингизни бир зумда чанг-тўзонга айлантириб қўйишга қодир эканини эсламоғингиз учун Байрут портлаши чақмоғи ҳам кифоя қилмайдими?! Аллоҳ Таоло бундай дейди:

وَضَرَبَ اللَّهُ مَثَلاً قَرْيَةً كَانَتْ آمِنَةً مُّطْمَئِنَّةً يَأْتِيهَا رِزْقُهَا رَغَداً مِّن كُلِّ مَكَانٍ فَكَفَرَتْ بِأَنْعُمِ اللَّهِ فَأَذَاقَهَا اللَّهُ لِبَاسَ الْجُوعِ وَالْخَوْفِ بِمَا كَانُواْ يَصْنَعُونَ

«Аллоҳ бир шаҳарни (яъни Маккани) мисол келтирур: у тинч, сокин (шаҳар) эди, ҳар томондан ризқу рўзи бекаму-кўст келиб турар эди. Бас, (қачонки) у (яъни, унинг аҳолиси) Аллоҳнинг неъматига ношукрлик қилгач, Аллоҳ у (шаҳар аҳолисига) бу «хунарлари» (куфру исёнлари) сабабли очарчилик ва нотинчлик балосини тотдириб қўйди» [Наҳл 112]

Эй инсонлар учун чиқарилган яхши Уммат!

Саййидимиз Абу Бакр розияллоҳу анҳу илк Халифаликка ўтирган соатда айтган сўзларини эсланг: «… Бир қавм Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни тарк этган бўлса, бас, Аллоҳ уларга хорлик билан зарба бермай қўймайди. Бирор қавм орасида фаҳш тарқалган бўлса, бас, Аллоҳ уларга омматан бало юбормай қўймайди».

Демак, Байрутда содир бўлган нарсалар ҳақида бир тўхтаб фикрламоғингиз керак. Тўғри, Шом, Яман, Ироқ, Фаластин ва бошқа ерларда бошингизга тушган балолар бундан ҳам кўра оғир. Бироқ Байрутдаги ҳодиса бизга Аллоҳнинг фуссилат сурасидаги мана бу каломини эслатмоқда:

كِتَابٌ فُصِّلَتْ آيَاتُهُ قُرْآناً عَرَبِيّاً لِّقَوْمٍ يَعْلَمُون * بَشِيراً وَنَذِيراً فَأَعْرَضَ أَكْثَرُهُمْ فَهُمْ لا يَسْمَعُونَ * وَقَالُوا قُلُوبُنَا فِي أَكِنَّةٍ مِّمَّا تَدْعُونَا إِلَيْهِ وَفِي آذَانِنَا وَقْرٌ وَمِن بَيْنِنَا وَبَيْنِكَ حِجَابٌ فَاعْمَلْ إِنَّنَا عَامِلُونَ

«У биладиган қавм учун (мўминларга) хушхабар бергувчи ва (кофирларни азобдан) огоҳлантиргувчи – арабий Қуръон ҳолида (нозил қилиниб), оятлари муфассал баён қилинган Китобдир. Бас, (кофирларнинг) кўплари (унинг оятлари ҳақида тафаккур қилишдан) юз ўгирдилар, демак улар «эшитмаслар» Улар – «дилларимиз сен бизларни даъват қилаётган нарсадан пардаланган, қулоқларимизда эса оғирлик-карлик бордир ва сен билан бизларнинг ўртамизда бир тўсиқ бордир, бас, сен ҳам ўз амалингни қилавер, бизлар ҳам албатта ўз амалларимизни қилгувчидирмиз», дедилар» [Фуссилат 3-5]

فَإِنْ أَعْرَضُوا فَقُلْ أَنذَرْتُكُمْ صَاعِقَةً مِّثْلَ صَاعِقَةِ عَادٍ وَثَمُودَ * إِذْ جَاءَتْهُمُ الرُّسُلُ مِن بَيْنِ أَيْدِيهِمْ وَمِنْ خَلْفِهِمْ أَلاَّ تَعْبُدُوا إِلاَّ اللَّه

«Бас агар улар (шулардан ҳам) юз ўгирсалар, у ҳолда айтинг: «Мен сизларни худди Од ва Самуд (қабилаларини урган) чақмоққа ўхшаган бир чақмоқ-ҳалокатдан огоҳлантирдим. Ўшанда пайғамбарлари уларнинг олдиларидан ҳам, орқаларидан ҳам келиб: «Ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилинглар», (дегандилар)» [Фуссилат 13-14]

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here