Қайс Саиднинг партиялар ва шахсларга таҳдиди

405
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Қайс Саиднинг партиялар ва шахсларга таҳдиди

Бунинг сабаблари, мақсадлари ва мазмуни

Устоз Муҳаммадносир Шувайха

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилоятидаги

вилоят мажлиси аъзоси

Тунис президенти Қайс Саиднинг Ҳишом Машиший вазирлигидаги янги ҳукумат вазирларини қасамёдга келтирилиши муносабати билан қилган нутқи кузатувчилар томонидан уруш эълон қилиш, дея баҳоланди. Ҳақиқатдан ҳам президент ўзининг нутқида партиялар ва сиёсий шахсларга уларнинг номини айтмаган ҳолда ҳужум қилиб, хоинликда, тил бириктирувда, сионист ва мустамлакачиларга малайликда айблади. Уларга бу ишларни албатта фош этиш ва жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилди. «Мен сизларнинг ўзаро келишувларингизни биламан. Бир кун келиб мен ўтган ойлар ичидаги қилмишларингизни очиқ айтиб бераман ва хиёнатлар, тил бириктирувлар, товламачиликлар, ёлғон ваъдалар, сионист ва мустамлакачиларга малайликларни очиқ фош қиламан», деди.

Бу сўзларни у ҳукуматга бўлган ишончни таъминлаш йиғинида Парламент депутатлари томонидан ўзига қилинган ҳужумларга жавобан айтди. «Мен ҳақни гапирганларни ҳам кузатдим, ёлғон даъво қилиб, туҳмат қилганларни ҳам. Шу кунларда туҳматчилар нақадар кўплигини кўрдим. Лекин омонат берилса, хиёнат қилмайдиган ростгўй кишилар ҳам ҳар доим мавжуд», деди.

Унинг бу гаплари баъзи партиялар раҳбарларининг ўзи ҳақидаги гапларига ҳам раддия бўлди. Бу раҳбарларнинг оммавий ахборот воситаларига айтишларича, ҳукуматга бўлган ишончни таъминлаш йиғинидан олдин президент улар билан учрашиб, улардан парламентни тарқатмаслик эвазига Мишиший ҳукуматини йиқитишни талаб қилган ҳамда ҳозирги ҳукуматга ўз вазифасини Илёс Фахфохнинг ўрнига бошқа бир бош вазир билан давом эттиришни шарт қилиб қўйган. Маълумки, собиқ бош вазир Илёс Фахфох партияларнинг эътирозига учраётган эди.

Президентнинг бу раддияси, шунингдек, «Республика президенти нима қилиб берди?!» дея шубҳа билдираётганларга ҳам жавобан янгради. Уларга Қайс Саид «ўтган ойлар ичида сизлар зулматли кечалар ва қоп-қоронғи йўлакларда шивир-шивирдан бошқа нима қилдингиз?!», дея жавоб қилди.

Президентнинг бундай кескин ҳужумкор раддияси, жамоатчиликка фош бўлганидек, ҳукуматнинг ўзаро низолашиш ва бир-бирини ёмон кўриш асосида тузилганини кўрсатмоқда. Президент партиялардан парламентни тарқатмаслик муқобилида янги ҳукуматни йиқитишни талаб қилибди, дея тарқалган гаплар шуни англатадики, Саид Қайс сиёсий партиялар билан келишиш ва уларни шантаж қилиш йўлига ўтди… Уларнинг тагига сув қуйиб, ташаббусни қўлларидан тортиб олмоқда… Машиший ҳукуматини партияларга мансуб бўлмаган технократлардан вазирлар тайинлашга мажбур қилмоқда, токи, сайловда ғолиб чиққан партиялар бошқарувга кела олмасин. Кейин Қайс Саиднинг юртдаги сиёсий ўйин қоидасини ўзгартирмоқчилиги тўғрисида ҳамда у бошқарувни президентлик бошқарувига ўзгартирмоқчи, деган гаплар пайдо бўлди. Ҳатто президент шу ҳукумат орқали президентлик бошқаруви (яъни, мустабидлик бошқаруви)га тайёрланяпти, деганлар ҳам топилди.

Биз президент ушбу раддия мурожаати орқали ёлғон гапиришни, хиёнат қилишни, тил бириктирувни, товламачиликни, сионист ва мустамлакачилар билан муомала қилишни қоралади, деймиз, айблади, демаймиз. Чунки айбловда тергов ва далиллар керак. Президент Қайс эса, бу мурожаатида нима деяётганини яхши билади, ҳақиқатда ҳам хиёнатлар, тил бириктирувлар, товламачиликлар ва ёлғон ваъдаларга ҳамда сионист ва мустамлакачиларга малайлик устида келишув борлигига унинг ишончи комил. Демакки, Тунисда мана шундай жиноятлар бўляпти ва буни президент билиб турибди. Аммо уларга нисбатан у нима қиляпти, деган савол келиб чиқиши табиий.

У «бир кун келиб мен ўтган ойлар ичидаги қилмишларингизни очиқ айтиб бераман», деди. Қизиқ, давлатга хиёнат жиноятлари «бир кун келиб ундоқ қиламан, бундоқ қиламан», деган гап билан қаршиланар экан-да, аммо у кун келадими, йўқми билмаймиз… Наҳотки, жиноят ва хиёнатнинг жазоси қуруқ гап бўлса?!

Бундан Қайс Саиднинг қуйидагича кимса экани очилди:

  • У ўз таҳдидларида жиддий эмас. Аксинча, булар шамолда учиб йўқ бўлиб кетадиган гаплар. Товламачилик ҳамда мустамлакачи ва сионистларга малайлик барча инсонларнинг ўлчовида хиёнат ҳисобланади. Қайс Саид сайловолди дебатларида иддао қилгандек, унинг наздида бу қаттиқ жазога тортилиши шарт бўлган энг катта хиёнат ҳисобланар эмиш, таҳдиднинг ўзи эмасмиш… Бу сохта гап, ҳақиқатда эса Туниснинг ички ва ташқи хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларда кенг ваколатга эга шахс президент ҳисобланади!! Бу ерда Қайс Саид ваколати чекланган президент дейилмайди, бундай дейиш нотўғри. Чунки душманлар билан муомала қилиш – уларнинг тили билан айтганда – миллий хавфсизлик билан боғлиқдир. Қолаверса, юрт хавфсизлиги унинг нафақат аслий, балки бошқа ҳокимиятлардан алоҳида ажралиб турувчи ягона ваколатидир. Бу борада президентнинг қўли ҳар қандай тўсиқдан ўта оладиган даражада узун. Чунки президент жиддий бўлса, бу нарса ундан тил бириктирувларни бас қилишни ва юртдаги хоинларга куч билан кескин зарба беришни талаб қилади. Таҳдид қилиш эса, кучи йўқ заифларнинг чораси, холос.
  • Қайс Саиднинг бу мурожаатидан мақсад жамоатчилик олдида – айниқса, Франция сафаридан сўнг – тушиб бораётган обрўсини тиклашдир. Чунки айни сафарда унинг хорлиги ва эски мустамлакачи олдида довдираб, ялтоқланиши яққол намоён бўлгандан ҳамда (хусусан, Франциянинг мустамлакачилигини инкор этиб, унга ҳимоячи дея шармандали баёнот берганидан) сўнг обрўси тушиб кетганди. Ҳа, президентнинг сўзларини обдан ўйлаб кўрган киши унинг зоҳирда ҳужум, аслида эса, ўзини-ўзи асоссиз ҳимоя қилаётганини ва фақат одамлар олдида ўз башарасини чиройлилашга уринаётганини кўриши қийин эмас. Зотан, шундай қилиш билан ўз вазифасини, яъни ҳокимият тепасига келтирилишидан кўзланган мақсадни  давом эттирмаса бўлмайди, ахир!
  • Юртдаги сиёсий кучлар ўртасидаги кураш, хусусан, президент билан парламентдан иборат партиялар ўртасидаги кураш бир спектаклдан бошқа нарса эмас, бу очиқ кўриниб турибди. Аммо бу ёмон ишланган ва ёмон ўйналган спектаклдир. Чунки ҳар қандай курашда, айниқса сиёсий курашда аввало қулай имкониятдан фойдаланилади, бу ҳаммага маълум. Ҳар бир рақиб фурсатдан фойдаланиб, ўз рақибини йиқитиб, уни майдондан чиқариб ташлайди (бунга Наҳза ҳаракатининг ҳукуматга қарши курашиб, уни истеъфога чиқариб юборганини мисол қилиш мумкин. Ҳатто Қайс Саид ҳам ҳукуматдан очиқдан-очиқ истеъфо талаб қилиб, уни истеъфога чиқариб юборди, аммо унга қуруқ исботсиз айблар қўйди холос). Хўш, кураш қоидаси шундай бўлар экан, нега бу президент имкониятдан фойдаланиб, қоралов ўз исботини топганларни майдондан чиқармади, ахир, улар Илёс Фахфохдан ҳам ёмон ишларни қилишяпти-ку?! Нега фурсатдан фойдаланиб, юртни хоинлардан ва сохта кризислар, машаққатлар яратаётган кимсалардан тозаламаяпти?!

Бу ожизликми?! Ёки унинг учун чизиб берилган хизмат вазифаси чизиқдан нарига ўтмасликни талаб қиладими?!

  • Саиднинг мазкур мурожаати шуни ҳам кўрсатмоқдаки, унинг учун ҳам, бошқа барча сиёсатчи-расмийлар учун ҳам босиб ўтиш мумкин бўлмаган чизиқ тортилган. Шунинг учун бу президент қоралов ўз исботини топган кишиларни судга тортолмайди. Бу эса, Тунисда қарор қабул қилишда ажнабий аралашув нақадар нуфузли эканини кўрсатиб турибди. Ҳа шундай. Ҳукуматнинг туриши ва кетиши ҳам, бирор расмийнинг ўз амалида туриши ва ундан кетиши ҳам ўзларига боғлиқ иш эмас, парламент ҳам бундай қилолмайди. Буларнинг барчаси Европага, хусусан, сиёсий саҳнанинг ҳар бир бўғинини назорат қилаётган Британияга боғлиқ. Президент ва расмийлар ўйинчи сифатида қолаверишади, ўзларидан талаб қилинган нарсанигина бажаришади. Бироқ улар баъзан ишни бузиб қўйиб, айблари очилиб қолмоқда ҳамда денгиз ортидан туриб уларни бошқараётганларни фош қилиб қўймоқда.

Роя газетасининг 2020 йил 9 сентябр чоршанба кунги 303-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here