АҚШ кучлари Афғонистонга кирганидан қарийб 20 йил ўтиб тинчлик музокаралари бошланди

823
0

АҚШ кучлари Афғонистонга кирганидан қарийб 20 йил ўтиб тинчлик музокаралари бошланди

АҚШ қўшинларининг Афғонистонга киритилишига сабаб бўлган террор ҳужумларига йигирма йил тўлар экан, Толибон ва афғон ҳукумати ўртасида тинчлик музокаралари бошланди.

12 сентябрь куни Афғонистон ҳукумати расмийлари, Толибон ҳамда АҚШ вакиллари Қатар пойтахти Доҳада тинчлик музокаралари учун бир орага келди.

Музокараларни бошлаш маросимида қатнашган АҚШ давлат котиби Майк Помпео музокаралар бошлангани муҳим ҳодиса эканлигини айтди. Помпеонинг сўзларига кўра, Толибон террорчиларга бошпана бермасликка рози бўлган.

Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати ўртасида инклюзив музокаралар бошланганини олқишлади.

“Афғонлараро мулоқот ўт очишни барқарор тўхтатишга олиб келади ва натижада мамлакатда мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчликни ўрнатиш учун зарур шарт-шароитларни яратишига умида қиламиз”, дейилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Таҳлил: Ўзбекистон ҳукумати Россия ва АҚШ тарафидан босим ва улар таклиф қилаётган манфаатлар аро танлов ўртасида қолди.

Аввалги таҳлимизда Россиянинг Ўзбекистонни Евро-Осиё иттифоқига киришига босим ўтказаётгани ҳақида айтиб ўтган эдик. Россия Ўзбек мигрантларини мамлакатига кириш йўлларини тўсиш ва Ўзбекистонни Евро-осиё иттифоқига аъзо қўшни давлатлари билан иқтисодий ва транзит алоқалардан тўсиб қўйиш билан таҳдид солаётгани ҳақида айтган эдик.

Шунингдек, АҚШ Авғонистон орқари уни дунё бозорига олиб чиқиш ваъдаси билан ўнлаган йиллар мобайнида алдаб келаётгани ёки ваъдасини бажара олмай келаётгани ҳамда бу ҳолат Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволини деярли инқирозга олиб бориб қўйганини айтган эдик. Шундан келиб чиқиб Ўзбекистон ЕОИ томон бир неча қадамлар  ташлади.

Ўз навбатида АҚШ ҳам юқоридаги музокаранинг навбатдаги сценарийсини ташкиллаштириб, Ўзбекистонни ўз манфаати томон тортишга ҳаракат қилади. АҚШнинг минтақадаги манфаати эса, дунё олдида Авғонистонни имкон қадар тинчлантириб, у ердан тезро қочиб чиқиб кетиш стротегияси асосида олиб бориляпти. Бунинг учун унга минтақада Ўзбекистон каби содда иттифоқдош ҳамкор жуда керак.

Ўзбекистон ЕОИга қўшилиб олгудек бўлса, ОДКБ шартномаси асосида Ўзбек –Афғон чегараси ҳам, қисман Россия назорати ва таъсири остига ўтади. Бу эса Ўзбекистонни ҳам, АҚШни ҳам, манфаатларига мутлақ тескари.

АҚШ Афғонистонда Толибон ва расмий ҳукумат ўртасидаги музокараларни яна жонлаштира бошлади. Лекин бу музокаралар аввалгиларидан кўра манфаатлироқ бўлишига кафолат йўқ. Балки бу музокарадан асосий кўзланган мақсад Ўзбекистонни яна пуч ғоялар, умид билан ўзига ва Афғон лоиҳасига бўлган ишончи ва аввалги позициясини ушлаб туришга чақиришга қаратилган.

Ҳар қайси ҳолатда ҳам, Ўзбекистон қаттиқ босимларга учрайди. Чунки у мустамлакачи давлатлар орасида, уларнинг манфаатлари ўртасида стротегик майдон бўлиб қолди. Кўриниб турибдики Ўзбекистон мустақиллиги фақат байрам кунини нишонлашдан бошқа нарса эмас! У ҳатто ўз манфаатларини ўзи белгилай олмайди. Иқтисоди ва сиёсатини ҳам, ўзи хоҳлаганидек бошқара олмайди! Барчаси халқаро сиёсатга боғлиқ. Халқаро сиёсат эса йирик, қудратли давлатлар таъсири остида!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here