Амирликлар ва Баҳрайннинг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш битимига қарши халқ тадбирлари давом этмоқда

426
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Амирликлар ва Баҳрайннинг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш битимига қарши халқ тадбирлари давом этмоқда

«Арабий 21» веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 1 сафар, милодий 2020 йил 18 сентябр жума куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«Амирликлар ва Баҳрайннинг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш битимига қарши халқ тадбирлари давом этмоқда. Тадбирларда жума куни ўнлаб марокашликлар пойтахт Работда норозилик намойиши уюштириб, Фаластинга нисбатан бирдамлик билдирдилар, Амирликлар ва Баҳрайнинг босқинчиларга нисбатан бундай позицияларини қораладилар.

Ушбу 28 нафар жамият ва ҳайъатнинг чақириғи билан уюштирилган тадбир Парламент биноси олдида «Фаластин омонатдир, муносабатларни нормаллаштириш хиёнатдир» шиори остида бўлиб ўтди.

Иштирокчилар «Хиёнатчилар битимини қоралаймиз», «Босқинчиликка ҳам, муносабатларни нормаллаштиришга ҳам ўрин йўқ, Фаластинни сотиш йўқ», «Яҳудийларга қарши кураш омонатдир, улар билан нормаллашиш хиёнатдир» каби шиорлар билан ҳайқирдилар.

Ироқнинг Фаллужа шаҳрида ҳам жума куни Риботи Муҳаммадия Уламолар кенгаши ва маҳаллалар фаоллари босқинчилар билан муносабатларни нормаллаштириш битимига нисбатан норозилик намойиши ўтказдилар.

Фаллужа маҳаллалари, Риботи Муҳаммадия Уламолар кенгаши ва сиёсатчилар номидан бир нечта маърузалар қилинди. Уларнинг ҳаммалари мусулмонларнинг Фаластин замини ва у ердаги муқаддас даргоҳлари дохил ҳуқуқларидан воз кечишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, деган фикрга бир овоздан қўшилдилар. Шунингдек, ўз маҳаллалари билан Фаластиндаги ҳар бир шаҳарнинг асосий масалалари битта эканини таъкидладилар.

Жума намозидан сўнг ўнлаб яманликлар юрт жанубидаги Абиян муҳофазасининг Вази шаҳрида Фаластинни қўллаб-қувватлаш ҳамда Амирликлар ва Баҳрайннинг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш битимига норозилик билдириш намойиши ўтказдилар.

Намойишчилар айни битимни қораловчи сўзлар ёзилган плакатлар кўтарган ҳолда шаҳар кўчалари бўйлаб юриш қилдилар. Шу билан бирга, Яманнинг жанубий шарқидаги Сақтарий (Сокотра) архипелагида яҳудийларнинг жойлашганини қораловчи шиорлар ҳам кўтариб чиқилди.

Бутун араб ва исломий халқлар айни битимни бекор этилишини талаб қилиб, уни «Динимиз ва исломий эътиқодимизга хиёнат», деб баҳоладилар.

Баҳрайн пойтахти Манамада ҳам одамлар ўз ҳукуматларининг айни битимга имзо чекканини қоралаб намойишлар ўтказдилар. Булар худди Яманнинг жанубий ҳудудларидаги норозиликлар билан бир хил кўринишда бўлди.

Баҳрайнлик норозилик намойишчилари Фаластин ва Баҳрайн байроқларини ҳамда ўз ҳаракатларига шиор сифатида «Қуддус учун ғазаб жумаси», деб ёзилган плакатларни кўтариб чиқишди.

Франция матбуоти хабарларига кўра, «Қуддус учун ғазаб жумаси», деб ёзилган норозилик намойишлари жума намозидан сўнг Баҳрайннинг бир нечта шаҳар ва қишлоқларида бўлиб ўтган, шаҳар ва қишлоқлар ташқарисига полиция кучлари ташланган».

Роя газетасининг 2020 йил 23 сентябр чоршанба кунги 305-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here