Ҳусийлар Яман аҳлининг иқтисодий қийинчиликларини енгиллатиш ўрнига олти йилдан бери уларни талон-торож қилмоқда
Ҳусийлар 2014 йил 21 сентябрда Санъога киришди ва (20 литр) бензинни 4000 риёлдан 7500 риёлгача, дизел ёқилғисини 3900дан 7500гача ва газ баҳосини 1200дан 4000гача кўтаришди. Ўша пайтда бир баррел нефтнинг биржадаги баҳоси 53 доллар эди. Ҳусийлар 2015 йил 28 июлда Ямандаги нефть маҳсулотлари нархларини белгилаш ва уни одамларга жаҳон бозоридаги нарх бўйича, яъни кўтарилиб, тушишига қараб сотиш бўйича қарор қабул қилишди. Қуйида биз мол-мулклар қандай талон-торож қилинаётгани ҳақида батафсил тўхталамиз. Токи, Яман аҳли собиқ ва янги ҳокимларнинг ўғрилардан бошқа кимсалар эмаслигини кўриб қўйсинлар.
Нефтнинг брент нархи 2014 йилнинг сентябридан йил якунигача 53 доллар бўлган. 2015 йилнинг бошида 65 долларга кўтарилган ва йил якунида 30 долларга тушиб кетган. Баҳо 2016 йилнинг бошида 27 доллар бўлган бўлса, йилнинг ярмида 38 долларга кўтарилган. 2017 йилнинг биринчи ярмида 56 доллар, иккинчи ярмида эса 61 доллар ва йил якунида 65 долларга кўтарилган. 2018 йил, майда 66 доллар, сўнгра 70 доллар ва сентябрда 80 долларга кўтарилган. 2019 йилнинг биринчи чорагида 63 доллар, иккинчи чорагида 68 доллар, учинчи чорагида 61 доллар ва сентябрда 68 доллар бўлган. Йил якунида эса, 61 доллар бўлган. 2020 йил бошидан 20 апрелгача 22 долларга тушиб, ҳозирги пайтда 41 долларга кўтарилган.
Энди Ҳусийлар нефть нархларининг бундай катта ўзгаришига нисбатан қандай муносабат билдирганини кўриб чиқайлик. Дарҳақиқат, улар нефтни олдингилардан кўра қимматроқ нархда сотиб, ундан тушган фойдани ўз киссаларига солишди. Бу Яман аҳли билса бўладиган оддий ҳисоб-китоб бўлиб, улар нефтни олдингиларга қараганда 3500 риёл қимматига сотишди.
Ҳусийлар 2015 йилнинг биринчи чорагида 65,1 миллиард риёл, иккинчи чорагида 70 миллиард, учинчи чорагида 74,2 миллиард ва тўртинчи чорагида 82,6 миллиард риёл талон-торож қилишган. 2016 йилнинг биринчи чорагида 88,2 миллиард, иккинчи чорагида 80,5 миллиард, учинчи чорагида 73,5 ва охирги чоракда 72,1 миллиард риёл ўмаришган. 2017 йилнинг биринчи чорагида 69,3 миллиард, иккинчи чорагида 68,6 миллиард, учинчи чорагида 67,2 миллиард ва тўртинчи чоракда 65,8 миллиард риёл талон-торож қилишган. 2018 йилнинг биринчи чорагида 65,8 миллиард, иккинчи чорагида 65,8 миллиард, учинчи чорагида 63,7 миллиард ва охирги чоракда 60,2 миллиард риёл ўғирлашган. 2019 йилнинг биринчи чорагида 66,5 миллиард, иккинчи чоракда 64,4 миллиард, учинчи чоракда 67,2 миллиард, тўртинчи чоракда 64,4 миллиард риёл ўғирлашган. 2020 йилнинг биринчи чорагида 74,2 миллиард ва иккинчи чорагида 77,7 миллиард риёл талон-торож қилишган. Булар бензин савдосидаги талон-торожлардир, дизел ёқилғиси, керосин ва газ борасидаги ўмаришларни айтмаса ҳам бўлади. Ҳозир бир дабба (идиш, бочка) бензиннинг расмий баҳоси 5900 риёл бўлсада ёқилғи қуйиш шахобчаларида бензинни бу нархда топиш амри маҳолдир. Ҳусийларнинг катта етакчилари уни қора бозорда пуллашади ва унинг баҳоси 18000 риёлга чиққан. Қарор бўйича нефть портини қуриш учун сўнгги 24 ой ичида бензиннинг ҳар литрига 54 риёл, дизел ёқилғисига 79 риёл, керосинга 60 риёл қўшилган. Ҳусийлар уч йил ичида 500 миллиард риёл талон-торож қилишган, лекин нефть порти қурилмаган. Электр станциясини молиялаштириш учун ҳар бир литр бензин ва дизел ёқилғисига 5 риёл қўшилган. Бу эса, Ҳусийлар томонидан йилига 32 миллиард (беш йилига 160 миллиард) риёл ўзлаштирилган деганидир.
Яман аҳли елкасидан иқтисодий қийинчиликларни олиб ташлаш шиори қаерга кетди?! Ҳусийлар Исломдаги иқтисодий низомни билмаслиги аниқ. Шунингдек, улар пул тўплашдан бошқасини билмайдилар ва уни ҳалолдан тўплаяптими ёки ҳаромданми, одамлар очми ёки тўқми бунга эътибор бермайдилар. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликдан бошқаси одамлар ҳаётида исломий иқтисодий низомни татбиқ қилмайди. Биз Яман аҳлини биз билан бирга Халифалик давлатини барпо этиш учун ҳаракат қилишга чақирамиз. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«… ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«… Сўнгра Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади».