Тунис президенти Қайс Саидни баёноти билмасликданми ёки у фосиқлик, золимлик ва очиқ куфрми?!

443
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тунис президенти Қайс Саидни баёноти билмасликданми ёки у фосиқлик, золимлик ва очиқ куфрми?!

Арабий Би-Би-Си веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 24 зулҳижжа, милодий 2020 йил 14 август жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Тунис президенти Қайс Саиднинг Тунис хотин-қизлар кунини нишонлаш чоғида «дин миллатларники, давлатларники эмас», дея берган баёноти кенг тортишувларга сабаб бўлди».

Роя газетаси шарҳи:

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай деди:

وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган нарса (дин) билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир» [Моида 44]

Яна бундай деди:

وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган нарса (дин) билан ҳукм қилмас экан, бас, улар золимлардир» [Моида 45 ]

Яна бундай деди:

وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган нарса (дин) билан ҳукм қилмас экан, бас, улар фосиқлардир» [Моида 47]

Яна бундай деди:

أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللَّهِ حُكْماً لِّقَوْمٍ يُوقِنُونَ

«Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!» [Моида 51]

Яна бундай деди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَطِيعُواْ اللَّهَ وَأَطِيعُواْ الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ مِنكُمْ فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً * أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُواْ بِمَا أُنزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنزِلَ مِن قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَن يَتَحَاكَمُواْ إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُواْ أَن يَكْفُرُواْ بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يضِلَّهُمْ ضَلاَلاً بَعِيداً * وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ تَعَالَوْاْ إِلَى مَا أَنزَلَ اللَّهُ وَإِلَى الرَّسُولِ رَأَيْتَ الْمُنَافِقِينَ يَصُدُّونَ عَنكَ صُدُوداً

«Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва Росулга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳукмдорларга бўйсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, – агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз – у нарсани Аллоҳ ва Росулига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир. (Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга имон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди.. Қачон уларга «Аллоҳ нозил қилган Китобга ва пайғамбар ўгитларига келинглар», дейилса, у мунофиқларнинг сиздан қаттиқ юз ўгирганларини кўрасиз» [Нисо 59-61]

Яна бундай деди:

فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّىَ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لاَ يَجِدُواْ فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجاً مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسْلِيماً

«Йўқ, Роббингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича зинҳор мўмин бўлолмайдилар» [Нисо 65]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг «Халифалик давлати жиҳози (бошқарув ва идора)» китобида бундай дейилади:

«Аллоҳ Таоло Росулуллоҳ rга хитоб қилиб, бундай дейди:

فَاحْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ عَمَّا جَاءَكَ مِنَ الْحَقِّ

«Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва сизга келган ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!» [5:48]

Яна айтади:

وَأَنِ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ

«(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!» [5:49]

Росулуллоҳ rга одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, дейилган хитоб у кишининг Умматига бўлган хитобдир. Бунинг мазмуни Росулуллоҳ rдан кейин одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қиладиган ҳокимни пайдо қилинглар деганидир. Бу хитобдаги буйруқ қатъийликни ифода қиляпти. Чунки бу ерда хитоб мавзуси фарздир. Бу эса, усул илмида бўлганидек қатъийликка далолатдир. Росулуллоҳ rдан кейин одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қиладиган ҳоким бу – халифадир. Мана шундай бошқарув низоми Халифалик низомидир. Бундан ташқари, ҳадлар ва бошқа ҳукмларни қоим қилиш вожибдир, улар эса ҳоким билангина қоим қилинади. «Вожиб нима билан тамомига етса, у ҳам вожибдир» қоидасига биноан шариатни қоим қиладиган ҳокимни пайдо қилиш вожибдир. Бундай ҳоким эса, халифадир. Бошқарув низоми эса, Халифалик низомидир». Иқтибос тугади.

Энди бундай савол берамиз: Тунис президенти Қайс Саид Аллоҳ Таолонинг шариатини ҳоким қилишга буюраётган Қуръоннинг далолати қатъий оятларини билмаслиги сабабли «дин миллатларники, давлатларники эмас», дея баёнот бердими?! Агар шундай бўлса, бу бир мусибатдир. Ёки унинг бу баёноти Аллоҳ томонидан ҳужжатга эга очиқ куфрми?! Агар шундай бўлса, мусибат янада ёмон ҳисобланади.

Роя газетасининг 2020 йил 19 август чоршанба кунги 300-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here