بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Судандаги ўтиш даври ҳукуматининг кофир Ғарб давлатларига ва мустамлакачи ташкилотларга навбатдаги хушомадгўйлиги
«RT Arabic» веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 3 муҳаррам, милодий 2020 йил 22 август шанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:
«Судан ўтиш даври ҳукумати раиси Абдуллоҳ Ҳамдук ўз ҳукумати Халқаро жиноят суди билан ҳамкорлик қилишга ҳамда уруш жинояти ва геноцидда айбланганларни ушбу суд муассасасига топширишга тайёр эканини маълум қилди.
У ўзининг ўтиш даври бош вазири лавозимига ўтиришининг бир йиллиги муносабати билан шанба куни қилган мурожаатида «Менинг ҳукуматим Судан халқига қарши жиноят қилганларни жавобгарликка тортиш учун Халқаро жиноят суди билан ҳамкорлик қилишга тўлиқ тайёр», деди.
Телевидение орқали қилган ушбу мурожаатида Ҳамдук Суданнинг терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқариш учун «катта қадамлар ташлагани»ни таъкидлади.
Халқаро жиноят суди томонидан қидирилаётган суданлик сиёсатчилар рўйхатига собиқ президент Умар Башир ҳам киритилган. Суд муассасаси Баширни 2003 йилда Суданнинг ғарбий қисмидаги Дарфур минтақасида 300 минг кишининг ўлимига ва миллионлаб кишининг кўчиб кетишига сабаб бўлган можаро чоғида геноцид, этник тозалаш ва инсониятга қарши жиноятлар содир этишда айбламоқда».
Роя газетасининг 2020 йил 26 август чоршанба кунги 301-сонидан