Ислом ҳамкорлик ташкилоти яҳудийларни кўнглини олувчи, АҚШ ва мустамлакачи Ғарбга хушомад қилувчи ташкилотдир

484
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ислом ҳамкорлик ташкилоти яҳудийларни кўнглини олувчи

АҚШ ва мустамлакачи Ғарбга хушомад қилувчи ташкилотдир

«RT арабик» веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 5 муҳаррам, милодий 2020 йил 24 август душанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«Ислом ҳамкорлик ташкилотининг таъкидлашича, то араб ерлари ва 1967 йилда босиб олинган Фаластин ерлари босқинчилигига барҳам берилмагунча ушбу ташкилотга аъзо давлатлар билан «Исроил» ўртасида муносабатларни нормаллаштириш амалга ошмайди.

Ташкилот бош котиби Юсуф Усаймин душанба куни чиқарган баёнотида «Ислом ҳамкорлик ташкилотининг тинчликка содиқ қолиши халқаро ҳуқуқларга, халқаро қонунийликка оид қарорларга, Араб давлатлари тинчлик ташаббусига ва икки давлат қарорига асосланган стратегик танлов бўлиб қолади», деди.

Усаймин яна бундай деди: «Мен кўплаб маслаҳатлашувлар ўтказишим натижасида шу хулосага келдимки, Араб давлатлари тинчлик ташаббуси ўзининг бутун элементлари ва табиий кетма-кетлиги билан, шунингдек, турли исломий саммитлару ташқи ишлар вазирлари даражасидаги кенгашларда қабул қилган қарорлари билан стратегик танлов, тарихий имконият ва муштарак асос ҳисобланади. Араб-«Исроил» можаросини ҳал этишга қаратилган одилона сиёсий ечим ҳам мана шуларга асосланиши шарт».

У яна ушбуларни таъкидлади: «Фаластин халқига ажралмас миллий ҳуқуқларидан фойдаланиш ҳуқуқини беришга қаратилган, жумладан, қайтиш ҳуқуқи ва ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига ҳамда пойтахти Шарқий Қуддус бўлган ва 1967 йил 4 июндаги чегараларда мустақил суверен давлат барпо этиш ҳуқуқига қаратилган барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз».

Роя:

Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва унинг бош котибининг асосий қиладиган иши яҳудий вужуди ва АҚШни хотиржам қилишдан иборат. Улар бизнинг ташкилотга аъзо давлатларнинг ҳаммаси икки давлат ечимига, халқаро қонунийликка оид қарорларга, Араб давлатлари тинчлик ташаббуси қарорларига риоя қилади, дея ўзларининг кўнгилларини кўтариш билан машғул.

Яҳудий вужудининг 67 йилдаги босқинчилигига якун ясаб, сўнг у билан муносабатларни нормаллаштириш унинг 48 йилда босиб олган ерларига рози бўлишни англатади ва бу таърифлаб бўлмас даражада ёмон хиёнатдир. Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби бу баёноти билан Умматга мурожаат қилаётгани йўқ. Муборак Фаластин замини масаласини ҳал этиш йўлида ўзининг қонуний ва фикрий ташаббусларидан келиб чиқиб ҳам гапираётгани йўқ. Йўқ, бу кимса мустамлакачи Ғарбга мурожаат қиляпти, унга ўзининг тиз чўкиб итоат қилувчи содиқ ташкилот эканини ҳамда Ташкилотга аъзо давлатлар режимларининг Фаластин масаласини сиёсий мустамлакачилик ечимларига содиқ эканликларини изҳор қиляпти. Зотан, сиёсий мустамлакачилик ечимлари Ислом Умматига қарши урушда яҳудий вужудини Ғарбнинг илғор базаси сифатида кучайтиришга асосланади.

Ҳа, Ислом Уммати ва унинг армиялари бу малай режимларни илдизи билан қўпориши ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиши вақти аллақачон келган. Ушбу давлат халифаси кофир Ғарбга мурожаат қилиб, «эй кофирлар, менинг жавобимни қулоқларинг билан эшитмайсанлар, балки кўзларинг билан кўриб-гувоҳ бўласанлар», дейди ва бу Аллоҳнинг изни ила албатта бўлажакдир.

Роя газетасининг 2020 йил 2 сентябр чоршанба кунги 302-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here