Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти «Қирғизистондаги тақводор муслималарни қўрқитишни бас қилинг!» номи остида кампания бошлади

543
0

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти «Қирғизистондаги тақводор муслималарни қўрқитишни бас қилинг!» номи остида кампания бошлади

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти Қирғизистондаги тақводор муслима аёлларнинг экстремистик илмоний режим томонидан доимий равишда таъқиб қилинишига ва қўрқитилишига чек қўйишни талаб қилади. Терроризмга қарши кураш номи остида сохта даъволар билан Исломга қарши уруш очган репрессив режим бир нечта муслималарни Исломий Халифалик давлатини барпо этиш учун тинч сиёсий фаолият олиб боришни қабул қилган Ҳизб ут-Таҳрирга мансубликда айблаб уларга зулм ўтказди.

2020 йил 27 июлда Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Норин шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда гумонланган 8 нафар муслимани қамоққа олди. Ҳизбнинг бирор бир қўпорувчилик амалиётида иштирок этмагани ҳақиқат бўлишига қарамай, Қирғиз ҳукумати Ҳизбни экстремистик ташкилот деб даъво қилиб уни тақиқлаган. Қамоққа олинганлар: Арунова Эркингул; кекса ёшдаги ота-онаси Эркингулнинг қарамоғида. Онаси инсультга чалинган бўлиб, аҳволи оғир. Эркингул ҳамон ҳибсда сақланмоқда. Бактибек Қизи Маҳабат; у мунтазам даволанишни талаб қиладиган касалликдан азият чекиб келади ҳамда мактаб ёшига етмаган икки боланинг онасидир. Ажумудунова Алмагул; мия фалажига учраган набираси унинг қарамоғида бўлишига қарамай, у қамоққа олинган. Ажумудунова Арчагул; у 16, 9, 6 ва 2 ёшдаги тўрт фарзанднинг онаси. Исмаилова Мээрим; у 12, 10, 8 ва 6 ёшдаги тўрт нафар қизнинг онаси бўлиб, ҳозирда уй қамоғига олинган. Кадиралиева Мээрим; у 9 ва 5 ёшдаги икки фарзанднинг онаси. Айтбекова Гулнур; ёши 25да, турмушга чиққан. Мамирканова Амангул; 17, 16, 10 ва 4 ёшдаги тўрт фарзанднинг онаси.

Коронавирус туфайли юртда карантин жорий қилинган бўлишига қарамай, Арунова Эркингулнинг уйига йигирма киши бостириб кирган ва ҳатто унга авратларини ёпиб олишига ҳам рухсат беришмаган. Тинтув пайтида қамоққа олинган аёлларга тегишли бўлмаган қўлёзмалар ташлаб қўйилган. Хавфсизлик кучлари тинтув пайтида муслима опа-сингилларимизни таҳқирлашди ва 6-12 соат давомида оч-наҳор ҳолатда ҳибсхонада ушлаб туришди. У ерда Бактибек Қизи Маҳабатнинг соғлиги ёмонлашгач, шифохонага олиб кетилди. Унинг соғлиги ёмонлашган бўлишига қарамай, у ҳамон қамоқда сақланмоқда. Бағритош зобитлар Мамирканова Амангулни кечки соат 3дан бошлаб тун ярмигача ўз уйида тергов қилишди. Айни пайтда даун синдроми билан туғилган, яқинда юрак операциясини бошдан ўтказган 4 ёшли фарзанди унинг қарамоғида эди. Хавфсизлик кучлари унинг уйига кирланган қўлқоплар билан кириб, масофа сақлашга ҳам риоя қилишмади. Арунова Эркингул билан Бактибек Қизи Маҳабат тергов якунлангунга қадар қамоқда бўлади. Бироқ шундай бўлишига қарамай, қамоқ муассасаси карантинда бўлгани учун ўтган ой ичида улар бирон марта ҳам тергов қилинмаган ва уларнинг ўз яқинлари билан кўришишига ҳам рухсат берилмаган. Агар давлат айбловлари бўйича уларнинг айби исботланса, улар бир неча йилга қамалишлари мумкин.

Ўз юртида Исломнинг қайта тикланиши ва Халифалик давлати қайта барпо этилишига қарши омадсизларча курашиб келаётган қирғиз режими Аллоҳ Субҳанаҳунинг динига чақираётган даъватчиларга таҳдид қилишга ва муслима аёлларни қўрқитишга ўтди. Бироқ, Россия ва Ғарб ҳукуматлари кўрсатмаларига бўйсунувчи бу режим бу курашда асло муваффақиятга эришолмайди. Чунки бу – бутун оламлар Парвардигорига қарши урушдир. Исломга даъват қилиш ва тақводор муслималар юртга хавф туғдирмайди. Аксинча, илмоний режимнинг репрессив бошқаруви, юртда чуқур илдиз отган коррупция, фирибгарлик ҳамда иқтисодий соҳадаги ва коронавирусга қарши курашишдаги муваффақиятсизлик юртга хавф туғдиради. Халқни қўрқитиш ва репрессия қилиш билан бошқараётган қирғиз режимига биз Қирғизистондаги тақводор муслималарга қарши сенлар содир этган жиноятлардан дунё асло бехабар қолмайди, деймиз. Чунки муслималар бошдан кечирган қийинчиликлар тез кунда халқаро миқёсда фош бўлади! Биз муслима опа-сингилларимизнинг дарҳол озод этилишини ҳамда Қирғизистондаги тақводор қизларнинг таъқиб қилиниши тўхтатилишини талаб қиламиз.

Ушбу кампанияни қуйидаги адрес орқали кузатиб боришингизни умид қиламиз:

http://www.hizb-ut-tahrir.info/ar/index.php/hizb-campaigns/70055.html
https://www.facebook.com/WomenandShariaAR/

Д. Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қисми мудираси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here