Бишкекда фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилди

609
0

Бишкекда фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилди

  Қирғизистон пойтахтида фавқулодда ҳолат жорий этилиши муносабати билан Бишкекка ҳарбий бўлинмалар ва техника киритилади. Бу президент Сооронбай Жээнбековнинг фармонида кўрсатилган.

 Фармонда айтилишича, қуролли кучлар бош штабига блок-постлар ташкил қилиш, қуролли тўқнашувларнинг олдини олиш, тартиб сақлаш ва аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида ҳарбий техника билан таъминланган жанговар бўлинмаларни киритиш топшириғи берилди. 

 Бундан ташқари, Бишкек комендатурасига оммавий ва спорт тадбирлари, митинглар, намойиш ва пикетлар ўтказишни тақиқлаш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари устидан назорат ўрнатиш ҳуқуқи берилди.

 Бишкек ҳудудида алоқадан фойдаланишнинг алоҳида тартиби жорий этилиши, транспорт ҳаракати чекланиши мумкин.

 Қайд этилишича, Бишкекда фавқулодда ҳолат режими 21 октябргача жорий этилган.

 Изоҳ: 4 октябр куни бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларига қарши бошланиб кетган митинглар охир оқибат янги-эски сиёсатчилар ўртасидаги ҳокимият учун курашга айланиб бормоқда. Яқиндагина узоқ муддатга қамалганлар бугун яна “қаҳрамонга” айланишди. Уларнинг ортидан эргашган юзлаб одамлар бир-бирларига қарши тош отиб, ҳатто ўқ отар қурол ишлатишгача етиб боришмоқда…

 Эй Қирғизистон мусулмонлари, бу рувайбиза етакчилар халқ келажаги, юрт равнақи учун куйиб ёнишаётгани йўқ. Уларнинг ягона дарди – янги тузиладиган ҳукуматда бирор лавозимга илашиб қолиш, ўзлари яқин ўтмишда содир этган жиноятлари учун жавобгарликдан қутулиб қолишдан иборат холос. Улар ўз манфаатларини рўёбга чиқариш йўлида биз мусулмонлардан фойданашиаётганини наҳотки англаб етмасак!? Улар бизларни бир-биримизга қарши қурол ўқталишгача етиб боришимизга арзийдими? Уларнинг моддий манфаатлари йўлида қурбон бўлишгача етиб боришимиз бизларнинг дунё ва охиратимиз учун қандай фойда келтиради? Наҳотки шу ҳақда фикрлаб кўрмаймиз. Жээнбеков “аҳолини ҳимоя қилиш” иддаоси билан Бишкекда жорий этган вафқулотда ҳолат тартиби ҳам чиндан ҳам халқ осойишталиги йўлида жорий этилдими ёки…

 Биз мусулмонлар амал қиладиган бўлсак дунё ва охиратимиз учун манфаатли бўлган йўлда амал қилишимиз зарур. Бу сиёсатчилар ортидан эргашишимиз, улар учун бир-биримизга қарши бориб қирпичоқ бўлишимиз бизларни бу дунёда холикка, охиратда эса азобга гирифтор қилади.

 Бундан қутулиш, дунё ва охират содатига эришишмиз учун улар даъво қилаётган демократия йўлида эмас, Аллоҳнинг рози қиладиган Ислом давлатини қайта барпо қилиш йўлида ҳаракат қилишимиз вожиб. Нафақат Қирғизистон халқ, билки бутун дунё аҳолиси бошига бало бўлган капитализмни улоқтириб ташлаб, унинг ўрнига Ислом тузумини олиб келишга интилишимиз шарт.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here