بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эрдоган Маърабнинг Ҳусийлар қўли билан қулашига қулайлик яратиш учун «зайтун новдаси» операциясига ўхшаган операцияни қайталашга уринмоқда
Устоз Шойиф Шародий қаламига мансуб
Айрим ахборот хабарларига кўра, Эрдоган Туркияси раҳнамолигида Ямандаги Ислоҳ партиясидан 200 нафар жангчи Ливияга етиб келди. Улар Файз Саррожга ёрдам бериш учун турк кучлари сафида Вифоқ ҳукумати билан биргаликда Халифа Ҳафтарга қарши жанг қилишмоқчи. Маълумки, Ҳафтар Саррож ҳукуматини ағдариш учун Триполига киришга ҳаракат қилмоқда.
Ҳарбий ва разведка манбаларига кўра, «Ҳизбул Ислоҳ (Яман Ихвончилари)дан 200 нафар жангчи Туркия томонидан қўллаб-қувватланаётган Ливия Вифоқ ҳукумати томонида туриб, Ливия Миллий армиясига қарши жанг қилиш учун Ливияга етиб келган». (Middle East Monitor).
«4may.net» электрон газетасига кўра, Ливия Миллий армияси кучлари Вифоқ ҳукумати сафида жанг қилаётган яманлик Ҳизбул Ислоҳ жангчиларидан бир нечтасини асирга олган.
Шарқул Авсат газетасига кўра, «Ливияда Сирт жангига тайёргарлик кўрилаётган бир пайтда, Яманнинг Ҳизбул Ислоҳидан бир гуруҳ қуролланган жангчи аскарлар турк разведкаси раҳнамолигида Ливияга келтирилган. (Ихвонул Муслиминнинг Ямандаги қаноти ҳисобланган) Ҳизбул Ислоҳ жангчилари сафарбарлиги Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоганнинг доимий уринишлари натижасида амалга ошмоқда. Эрдоганнинг мақсади Араб баҳори манзарасида юзага келган сиёсий ўзгаришлардан фойдаланиб, минтақа харитасини Анқарага хизмат қиладиган тарзда ҳамкорликда чизиш ҳамда Ихвонул Муслимин фаолиятини барча араб давлатларида ташкиллаштириш учун сармоя ётқизишдан иборат».
Шу кунларда нефть минтақаси бўлган Маърабда Англо-Америка кураши шиддатли тус олаётган экан, Англия малайи Али Муҳсин Аҳмар етакчилигидаги Ҳизбул Ислоҳ минтақадаги ўз чангалини мустаҳкамлаяпти ҳамда Американинг малайлари бўлган Ҳусийларга қарши курашиб, минтақани жон-жаҳди билан мудофаа қиляпти. Ямандаги Ҳизбул Ислоҳнинг вазни жуда кучли жой Маъраб бўлганлиги сабабли Ҳусийлар у ерни АҚШ ва унинг бошқа малайларининг кўмагисиз эгаллаши осон бўлмайди. Зеро, Америка Маърабни Ҳусийларнинг қўли билан мағлуб қилиш учун ўзининг учта малайи (Салмон, Руҳоний ва Эрдоган) орқали жиддий ҳаракат қилмоқда. Бунинг бир нечта сабаблари бор, масалан:
- Нефть минтақаси бўлган Маърабдан Ҳусийларга йирик маблағ оқиб келяпти. Маъраб уларнинг Яман шимолига ҳукмрон бўлишларида улар учун катта молиявий қўллаб-қувватлов, Ҳадида порти учун нафас олувчи ўпка вазифасини ўтамоқда.
- Агар Маъраб Ҳусийлар қўли билан мағлуб қилинса, бутун Яман шимоли, шу жумладан уларнинг назорати остидаги ҳудудлар ҳам чангалларига тушади. Акс ҳолда эса, Маъраб томоқларига суяк бўлиб тақалади.
- Агар Маъраб уларнинг қўли билан йиқилса, Американинг Британия ва унинг малайларига қарши куч билан тиқиштирадиган кенг қамровли сиёсий ечими баланси 50 %га ёки ундан ортиққа ошади. Америка Риёз келишуви орқали ҳамда Саудия ёрдамида қонуний ҳукумат билан ўтиш даври ҳукуматини битта вужудда бирлаштиришга уриняпти, шу орқали иккала ҳукуматнинг сиёсий ечим балансини 50 % ёки ундан пастга тушириб юбормоқчи.
Шунинг учун Америка Маърабнинг йиқилишини кафолатлаш учун ўзининг учала йирик малайларига роль бўлишиб берди. Масалан, Руҳоний роли Ҳусийларга қурол-аслаҳа, ҳарбий режа, машқ ва мазҳабпарастлик таълими билан ёрдам бериш бўлса, Салмоннинг роли ўзини гўё Ислоҳ партияси томонида қилиб кўрсатиб, буюрилган пайтда уларни ёрдамсиз қолдириш, ҳатто ёлғондан «хато зарбалар» йўллаб, жонларига қасд қилишдан иборат. Маккор тулки Эрдоган роли эса, уларнинг худди туташ уйлардек бир текис сафларини бузиб тарқатишдан иборат. Чунки биргина Ҳусий жангариларининг ўзига уларни ёриб кириш ёки вайрон қилиш мушкул. Шу боис, Эрдоган Ҳизбул Ислоҳнинг ўзига ҳаддан зиёд бўлган ишончидан фойдаланиб, «биз Ливиядаги Ихвончиларга ёрдам берамиз», деган алдов билан Вифоқ ҳукумати томонида жанг қилишлари учун улардан жангчиларни Ливияга олиб келиш ролини ўйнаяпти. Ливиядаги Ихвончилар Британия малайи Саррож томонида Америка малайи Халифа Ҳафтарга қарши жанг қилишяпти. Эрдоганнинг бу роли Америкага Ливиядаги Саррож ва унинг ҳукумати дохил англияпараст кучларга ёриб киришни осонлаштиради.
Қачон Маърабдаги фронтлар сафи бузилиб тарқалса, ҳаммалари йўлдан тойилишади ва кўзлаган мақсадларидан адашиб, жанг майдонлари заифлашади, кейин бўлиниб-тарқаб кетади… Ана шунда Ҳусийларга уларни ёриб кириш ва йиқитиш, кейин маъраблик жангчилар қонини аямай оқизиб, мол-мулкларини талаш, уй-жойларини бомбардимон қилиб аҳоли юрагига қутқу солиш осон бўлади.
Эрдоган Шом аҳли ва уларнинг муборак қўзғолонларига ҳам ўзини дўст қилиб кўрсатди. Қўзғолон Сурия ерларидан 70 %ини ўз назоратига олган эди. Аммо Шом аҳли билан Маърабдаги англияпарастлар ўртасида улкан фарқ борлигини, чунки Маърабдаги Ҳизбул Ислоҳ аъзолари Англиянинг илмоний малайлари эканини унутмаслик керак. Дарҳақиқат, Эрдоган Шом қўзғолони етакчилигини қўлга олиш ва жангчи гуруҳлар етакчиларини музокара столига ўтқазишга муваффақ бўлди. Уларни ён беришга, халқаро йўлларни очиб беришга, сиёсий ечим бўйича душманларига ишонишга ундади. Оқибатда қўзғолон раҳбарлари ўзларининг мустаҳкам мақсадларидан воз кечишди, Эрдоган ёлғонига лаққа тушиб, бутун Сурияни қўлдан бой беришди. Малайлар ва уларнинг хўжайинлари бўлган кофирлар ёрдамида минтақалар яна қонхўр Башар Асад назоратига ўтди. Ҳалаб йиқилаётган пайтда Эрдоган у ердаги жангчиларни бошқа фронтларга олиб чиқди ва шу орқали режим, Эрон ва Россияни Ҳалабни олишларига, аҳолиси қонини оқизишларига, у ерда энг даҳшатли операцияларни амалга оширишларига қулайлик яратиб берди. Шунингдек, «Зайтун новдаси» операциясида ҳам Эрдоганнинг 25000 жангчини бошқа фронтларга олиб чиқиб кетиши, бутун Ғутанинг қонхўр режим қўлига осон ва қулай равишда ўтиб кетишига сабаб бўлди. Бугун ҳам Эрдоган ўша жинояткор операциясидан нусха олиб, уни Маърабда қўллаяпти. Фарқ шундаки, у Маърабга ҳеч қандай турк жангчиларини юбормайди, балки у ердаги жангчиларни олиб чиқиш билан Ҳусийларга Маърабни йиқитишларига имконият яратиб бериб, хўжайини Американи рози қиляпти! У Аллоҳ Таолонинг ризосини эмас, Американинг ризосини қидирмоқда! Зотан, Сурияда Америка истагини амалга ошириб берганди, мана, энди унинг Ливиядаги режасини амалга оширишга уринмоқда, Ҳафтарни қўллаб-қувватлаб, Триполига киришига ёрдам беряпти. Аммо Эрдоган бу ишда ўзини бошқача кўрсатаётгани йўқ, балки худди Шом аҳлини алдагани каби, ўзини Саррож ҳукумати тарафида эканини даъво қилиш билан уларни ҳам алдашга ҳаракат қиляпти. Яъни, Саррож ҳукумати кучларини ҳам гўё ўзини улар билан биргаликда Ҳафтарга қарши жанг қилаётган қилиб кўрсатиб алдашга уриняпти… Американинг сиёсий ечимига рози бўлишлари учун уларнинг ишончларини қозониш йўлида айрим ғалабаларни қўлга киритиб олса, бас, Ҳафтар ҳарбий жиҳатдан қилолмаётган ишини унга сиёсий жиҳатдан амалга ошириб беради.
Шулар билан бирга, Эрдоган Маърабдан жангчиларни олиб чиқишга ҳам қаттиқ ҳаракат қилади, аммо уларни ва турк кучларини Фаластинда яҳудийларга қарши жанг қилиб, у ерни озод этиш учун эмас, Ливияда жанг қилиш учун шундай қилади.
Эй Яман аҳли!
Сиз то Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушламас экансиз бундай танг-бахтсиз аҳволдан ҳаргиз чиқолмайсиз. Бу аҳволдан қутулмоғингиз учун Исломга ҳаёт тузуми сифатида қаттиқ амал қилмоғингиз, ундан бошқасини инкор этмоғингиз ва Роббингиз шариатини қоим қилиш учун Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари билан бирга ҳаракат қилмоғингиз даркор. Бу эса, фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш билан амалга ошажак. Рошид Халифалик нафақат мусулмонларни, балки бутун дунёнинг муаммоларини тўғри ҳал эта олади. Унинг ечими инсонлар табиатига мос келиб, ақлларини қаноатлантириб, қалбларини хотиржам этади.
Шунинг учун биз билан биргаликда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этишга ҳаракат қилинг ва Ҳизб ут-Таҳрирни ўзингизга етакчи қилиб олинг. Унинг ўз аҳлини алдамайдиган етакчи экани аллақачон ўз исботини топган. Зеро, Умматни қайта ривожлантириш учун ҳақиқий Ислом лойиҳаси Ҳизбнинг қўлида бор. Бас, бу борада беллашувчилар беллашсинлар.
Роя газетасининг 2020 йил 29 июл чоршанба кунги 297-сонидан