Халқ капитализмдан чарчади

690
0

Халқ капитализмдан чарчади

 4-октябр куни Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди. 5-октябрда эса сайлов натижаларидан норози бўлган одамлар митингга чиқишди. Ушбу митингларда кўпалаб одамлар томонидан қуйидаги маънодаги сўзлар айтилди. “Эскиларнинг барчаси кетсин, иймонлилари келсин”, “Бизга иймонли етакчи керак”, “Бизга ҳеч қандай партияларни кераги йўқ” ва ҳаказо.

 Одамлар бу митингларга сайлов сабаблигина чиқишмадb. Улар бунга қадар ҳам оёқ ости қилинган ҳақ-ҳуқуқлари учун ғазабланиб чиқишди. Албатта, табиийки улар бундай тадбирлар учун ташкилотчилар зарур эканлигини ҳис қилишди. Сўнг улар тадбирни ташкил этишни 7 фоизлик довондан  ўтолмаган партиялар раҳбарларига топширишга мажбур бўлдилар. Аслида, бошида кўпчилик “бизга ҳеч қандай эски етакчиларни, ҳеч қандай партияларни кераги йўқ, энди уларга алданмаймиз” деб айтаётган эдилар.

 Шунингдек, одамлар ўз ишларига раҳбарлик қилишлари учун етакчи фарзандларига муҳтож эканликларини ҳис қилишди. Шу сабабли Оқ уй ҳалқ томонидан эгаллаб олинганидан сўнг, давлат ишларини бошқариш учун саккиз партия раҳбарларидан иборат мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди. Кўтарилган одамларнинг аксарияти иложсизликдан бунга рози бўлишди. Айримлари эса ҳамон ўз норозиликларини изҳор қилишмоқда. Шунга қарамай, тўнтаришни уюштирган сиёсатчилар ўзларини ва ҳокимиятларини қонунлаштириш учун президентни ҳам, ҳукуматни ҳам, аввалги парламентни ҳам де-юре сақлаб туришипти. Чунки, бошқа давлатлар янги ҳукуматни тан олиши учун жорий этилган халқаро қонун шуни талаб қилади. Бу халқнинг норозилигини янада кучайтирмоқда.

 Мана шулар оддий халқ ва уларнинг етакчи фарзандлари ўртасида катта бўшлиқ мавжуд эканлигини янада яққол кўрсатиб қўйди. Халқ ҳеч кимга ишонмаяпти, нима учун? Аммо, ушбу саволнинг жавобини халқни ўзи ҳам аниқ билмайди.

 Эй Қирғизистон халқи, сизлар ишонмаётган эски-янги сиёсатчиларнинг барчаси – сизларнинг фарзандларингиз. Аммо, улар сизларнинг ишларингизни демократия ниқоби остидаги капитализм билан бошқарганликлари сабабли улар сизларга зулм қилиб ишончни йўқотишган. Ушбу бузуқ тузумнинг табиатига кўра, кам сонли кучли одамлар қолган заиф одамларга зулм қилиш ҳисобига яшайдилар. Шу тузумни татбиқ қилиниши сабабли ўз фарзандларингиз ўзингизга зулм қилган золимлар бўлиб чиқишмоқда.

 Эй Қирғизистон сиёсатчилари, сизларни халқ ишочидан маҳрум қилган яна бир нарса бу – империализм. Бошқача айтганда, йирик импералистик давлатлар бизнинг юртлармиз устидан мустамлакачилик сиёсатини олиб боришларида. Бу мустамлакачилар ўз халқингизни қул қилиб беришинглар учун сизлардан қурол сифатида фойдаланади. Халқ буни англаб боргани сари сизларга бўлган ишончи ҳам сўниб бормоқда. Масалан, ҳозир мувофиқлаштирувчи кенгашдаги россияпараст партиялар президентлик бошқарувини таклиф қилишаётган бўлса, ғарбпараст партиялар тўлиқ парламент бошқарувини таклиф қилишмоқда. Аслида президентлик бошқаруви ҳам, парламент бошқаруви ҳам демократик бошқарув шаклларидан бўлиб, булар орқали халқлар капитализм билан бошқарилади. Халқ сизлардан чарчагани йўқ, улар демократия ниқобига ўранган капитализмдан чарчади. Бироқ, сизлар хали ҳам – аввал коммунистлар бўлмаган коммунизм билан алдагани каби – одамларни ўзинглар ҳам тасаввур қилолмайдиган қуруқ ҳаёллар билан алдамоқдасиз. Аммо мусулмон аҳоли Исломни тобора кўпроқ тушиниб боргани сари ўзларини икки дунё саодатига олиб борувчи етакчиларни талаб қила бошлади. Сизларда эса икки дунё хорлигига гирифтор қиладиган демократик куфр тузумидан бошқа нарса йўқ.

 Эй қирғизистонлик мусулмонлар, сиёсатда ҳокимлар одамлар ишларини бошқаради, халқ эса ҳокимларни муҳосаба қилиш орқали сиёсатга аралашади. Қирғиизстон халқини сиёсатга аралашиб, ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиши, қахрамонлик билан унда иштирок этиши албатта таҳсинга лойиқ. Агар ушбу аралашиш Аллоҳнинг йўлида, шариатга мувофиқ бўлса охиратда албатта ажр-мукофотга эришилади. Шу сабабли қадрли мусулмон ватандошлар, империалистлар устимизга мажбуран юклаб қўйилган капиталистик тузумни улоқтириб ташлаб, унинг ўрнига Ислом динимизни татбиқ қилишимиз керак. Ислом динини татбиқ қилиш Исломий Халифалик Давлатида амалга ошади ва у империализмни таг-томири билан қўпориб ташлайди. Демак, эй Қирғизистон мусулмонлари, Аллоҳнинг йўлида Халифаликни қайта тиклаш учун ҳаракат қилишинглар керак, бунинг учун сиз Ислом таълимотини ўрганишингиз зарур. Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир сизларин шунга даъват қилади.

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ

Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар” [8:24]

Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон

06. 10. 2020

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here