Афғонистон ҳукумати “Толибон”нинг қамоқдаги сўнги гуруҳини озод қилади

551
0

Афғонистон ҳукумати “Толибон”нинг қамоқдаги сўнги гуруҳини озод қилади

 Афғонистон ҳукумати “Толибон”нинг қамоқдаги сўнги гуруҳини озод қилишни бошлади. Бу ҳақда Афғонистон хавсизлик кенгаши маълум қилди.

 Хабарга кўра, 13-августда 80 кишидан иборат гуруҳ озод қилинган, яна 320 маҳбусни озод қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

 Бунга қадар Афғонистон Миллий кенгаши – Лоя Жирға розилик берганидан сўнг президент Ашраф Ғани 9-августда 400 нафар маҳбусни озод қилиш тўғрисидаги буюруқни имзолаган эди.

 Жорий йилнинг феврал ойида АҚШ Толибон ҳаракати билан 18 йилдан бери давом этиб келаётган урушни тўхтатиш мақсадида тинчлик битимини имзолади. Ҳужжатда Қобул ва толиблар маҳбусларни айирбошлаганидан сўнг музокаралар бошланиши айтилган эди. Афғон ҳукумати шу вақтга қадар толибларнинг қамоқдаги 4600 аъзосини озод қилди.

 Америка – мусулмон юртларимизни босиб олган капиталистик мустамлакачи давлат. Унга нисбатан уруш ҳолатидаги давлат сифатида муомила қилинади. Аслида Толибон 19 йилдан бери Американинг боши берк кўчага тиқиб, мусулмонларга нисбатан душманлигини тўсиб, умидсизликка тушириб келди. Америка ўз тарихида Толибон билан энг узоқ курашди, минглаб аскарлари ҳалок бўлиб ва жуда кўплари ярадор бўлди. Бундан ташқари, АҚШ Афғонистон урушида бир триллионга яқин зарар кўрди. Америка Обама давридан бери Афғонистондан ўз обрўси билан, ҳеч бўлмаганда хайбатини сақлаб қолган ҳолда чиқиб кетишга жуда кўп ҳаракат қилди. Афсуски, ҳозир Толибоннинг бундай ифлос келишувни имзолаши чўкаётган Америка учун нажот халқаси бўлди. Америка шу орқали йўқотган обрўсини тиклашга, шармандаликдан чиқишга ҳаракат қилмоқда. Айниқса, Америкадаги сайлов арафасида бу иш Трампнинг асосий мақсадига айланди. У кибр отига миниб Толибон билан шартнома тузиш орқали ғалабага эришаман деб ўйлаб адашмоқда. Сабаби, улар оғзидан Қуръон тушмайдиган, мамлакати ва тупроғи учун мустамлакачи кофирларга қарши жиҳод қилиб роҳатланадиган фарзандларимизни ҳисобга олмаяпти.

 Шубҳасиз, Толибон ҳаракати Америка билан шартномани имзолаш орқали зиён кўрувчиларга айланди. Балки Толибон мазкур шартнома орқали маҳбусларимизни Афғонистон қамоқаридан озод қилишга эришдик деб ўйлаётгандир ва уларга баъзи шаръий ҳукмларни жорий қилишга рухсат ҳам берилар. Бироқ, бу нарсалар Америкага ҳам, Ғарбга ҳам зиён етказмайди.   Бу Америкапараст малай давлат табиатини ҳам умуман ўзгартирмайди, бу кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмас.

 Аслида исломий юртлар бир, мусулмонларнинг уруши ҳам, тинчлиги ҳам бир. Шунча йил мобайнида жиҳод қилиб, уруш майдонларида тобланган жасур мужоҳидлар биргина шартнома билан жиҳодни тўхтатиб, ўз биродарларини ёрдамсиз ташлаб қўйишмайди. Фақат кофир мустамлакачилар сотқинлик қилган баъзи вакиллардан фойдаланишмоқда. Бу – мусулмонлар ўз давлатларига эга бўлмагандаги ҳолат. Тасаввур қилиб кўринг, эртага давлатларини барпо қилшганидан сўнг нима бўлади! Айни вақтда бутун олам хусусан, Америка ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан тамоман ортга кетмоқда. Ислом ва унинг давлати бугунги тузумларни тубдан ўзратиришини бутун олам кутмоқда.

 Аллоҳ таолодан Толибон сафидаги холис мусулмонларни Ўз рушду ҳидоятига бошлашини сўраб қоламиз.

 Мумтоз Мовароуннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here