Ҳусийларнинг Аллоҳ нозил қилган аҳкомларни татбиқ қилишаётгани қани?!

651
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳусийларнинг Аллоҳ нозил қилган аҳкомларни татбиқ қилишаётгани қани?!

Ҳусийларга қарашли сиёсий бўлим 1999 йилги 2 рақамли закот ҳақидаги қонун лойиҳасига ўзгартиш киритди. Бунга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – Яман вилояти матбуот бўлими ўз баёнотида бундай деди:

«Ҳусийлар Исломнинг бу масалага тааллуқли аҳком ва фикрларини баён қилишгани йўқ. Бироқ ҳамма диққатларини фақат катта миқдорда бойлик тўплашга қаратишди, унинг ҳалолдан келяптими ёки ҳаромданми, бунга эътибор беришмади! Азбаройи молга ўчликлари уларни нарсаларни бошқача ном билан аташга ундади».

Баёнотда мазкур қонунда келган муҳим пунктларни қоралаб бундай деди:

«Ҳусийларнинг Аллоҳ аҳкомларини татбиқ қилишаётгани қани?! Ёки улар Ислом деганда қай йўл билан бўлмасин фақат бойлик тўплашни тушунишадими?!».

Баёнотда яна қуйидагилар қўшимча қилинди: «Ҳусийлар одамлардан хумс (бешдан бири)ни олишганини ўтган беш йил давомида инкор қилиб келишган эди, бугунга келиб бу нарса ошкор бўлди. Чунки улар одамлардан дуч келганча ундириб олиш пайига тушишди… Бу уларнинг оппортунист, очкўзлик ва дунёпарастликларида акс этиб турибди… Гўё ўтган умматлар аҳволи нима кечганидан ибрат олишмагандек! Аллоҳ Таоло бундай деган:

أَفَتُؤْمِنُونَ بِبَعْضِ الْكِتَابِ وَتَكْفُرُونَ بِبَعْضٍ

«Ёки Китобнинг бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор этасизларми?!» [Бақара 85]».

Матбуот баёнотининг сўнгида бундай дейилди:

Исломни ҳаётнинг барча соҳасида инқилобий равишда тўлиқ татбиқ қилишнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатисиз имкони йўқ. Ҳизб ут-Таҳрир ушбу давлатни барпо этиш учун фаолият олиб бориб, ушбу имон ва ҳикмат аҳли бўлган яманликларни ушбу фаолиятни биргаликда адо этишга даъват қилмоқда. Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».

Роя газетасининг 2020 йил 24 июн чоршанба кунги 292-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here