Ислом бир бутундир, унинг аҳкомлари бўлинган ҳолда татбиқ қилинмайди!

608
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ислом бир бутундир, унинг аҳкомлари бўлинган ҳолда татбиқ қилинмайди!

«Анбау Туркия» агентлиги веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 23 шаввол, милодий 2020 йил 14 июн якшанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Якшанба куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган кризислардан чиқишимизнинг калити ислом иқтисодидир», деди.

Эрдоганнинг бу сўзлари Истанбулда бўлиб ўтган Ислом иқтисодиёти ва молияси бўйича ўн иккинчи Халқаро конференция чоғида янгради.

Эрдоган шу сўзларни айтар экан, «Истанбул қитъалар ва маданиятларнинг чорраҳасида жойлашган, шунинг учун биз бу шаҳримизни исломий иқтисод ва молия марказига айлантирмоқчимиз», деди.

У яна «Туркия узун йиллардан бери бугунги иқтисодий низомни ўзгартиришга чақириб келади, чунки бу тузумлар билан адолат ўрнатиш ва бойликларни инсоният ўртасида адолат билан тақсимлашнинг имкони йўқ, шу сабабдан процентсиз исломий иқтисод низомини татбиқ қилишга даъват қиламиз», дея қўшимча қилди.

Кейин Эрдоган «Исломий банклар муваффақиятли банклар бўлиб, кўплаб йирик давлатларни ва Жаҳон Савдо Ташкилотини ўзига жалб қилгани»ни таъкидлади.

Роя газетаси шарҳи:

Эрдоган исломий иқтисод низомига капиталистик илмоний тизимидан туриб чақиряпти. Биринчидан, чақириқ бошқа, татбиқ қилиш бошқа. Бу Эрдоган фақат чақиряпти, бироқ исломий иқтисод низомидан атиги битта ҳукмни ҳам татбиқ қилаётгани йўқ. Иккинчидан, Ислом низомини тўлиқ татбиқ қилмасдан исломий иқтисод низомини қандай татбиқ қилиш мумкин, ахир?! Учинчидан, илмоний давлат ўз эътиқодига зид низомни қандай татбиқ қилсин ёки татбиқ қилишга рози бўладими?! Ислом системаси, ундан балқиб чиққан барча низомлари билан Ислом системасидир, фақат унинг исломий иқтисод низомигина инсоният дуч келган ва дуч келиши мумкин бўлган муаммоларнинг еча олмайди. Шунинг учун бизнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий… барча муаммолардан қутулмоқчи бўлган ҳар бир кишига айтар сўзимиз: Ечим Исломдадир, бошқасида эмас.

Роя газетасининг 2020 йил 24 июн чоршанба кунги 292-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here