Иқтисоднинг бузилиши ва қашшоқликнинг ортиши капиталистик ҳазоратнинг оқибатларидир

559
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Иқтисоднинг бузилиши ва қашшоқликнинг ортиши капиталистик ҳазоратнинг оқибатларидир

Франциянинг статистика ва тадқиқотлар институти маълум қилади:

«Коронавирус пандемиясининг Франция иқтисодиётига таъсир қилиши сабабли мамлакатдаги меҳнат бозорида жорий йилнинг биринчи чорагида ярим миллион иш жойи йўқотилган. (Франс 24, 2020 йил 6 июн). Институтнинг 2020 йил 27 майда  маълум қилишича, шу йилнинг биринчи чорагида ички ишлаб чиқариш 5.8 % нисбат билан кескин пасайиб кетган. Ваҳоланки, жорий йилнинг иккинчи чорагида бу кўрсаткич 20 %ни қайд этиши керак эди. Институт Франциянинг 2020 йилги иқтисодиётида 8 % қисқариш юз беришини тахмин қилди. Карантин тўхтатилиши ортидан иқтисодий таназзул бир оз кўтарилгандек бўлди, бироқ у коронавирусдан олдинги ҳолати даражасига асло кўтарила олмайдиган кўринади. АҚШ ва Европадаги статистика институтлари тадқиқот олиб бориб, дунёнинг энг кучли иқтисодиётининг коронавирус кризисидан сўнг ҳам вазияти ёмон бўлажагини айтмоқда.

Шу билан бирга, БМТга қарашли Бутунжаҳон Ривожланиш иқтисодиёти тадқиқот институти 2020 йил 12 июн куни дунёда қашшоқлик даражасининг ортаётганини нашр қилиб, қашшоқлик чегарасида бир неча эҳтимоллар кутилаётганини айтди. Айни эҳтимоллардан бири Жаҳон Банки камбағалликнинг кунига 5.5 доллардан ёки ундан паст яшаш чегарасидан, кунига энг паст яшаш чегарасига, яъни, 1.9 долларга тушиб кетишини кўриш мумкин. Ҳозирда, аҳоли жон ҳисобига тушадиган даромаднинг ёки истеъмолнинг 20 %га пастлаб кетиши эҳтимоли юқори даражада бўлиб турган бир пайтда, ғоят қашшоқликда яшовчи инсонлар сони 1.12 миллиардга кўтарилиб кетиши эҳтимоли юқори бўлиб турибди. Агар 5.5 доллар миқдоридаги ўртача даромадли давлатлар орасида мана шу пастлаш кузатиладиган бўлса, у ҳолда, 3.7 миллиарддан ортиқ инсон, яъни, дунё аҳолисининг ярмидан кўпи қашшоқлик чегарасидан пастда яшаши мумкин бўлади. Агар ҳукуматлар ҳаракат қилмасалар ҳамда камбағаллар дуч келадиган кунлик йўқотишларни қоплашга зудлик билан ҳаракат қилмасалар, дунёдаги энг қашшоқ одамларни келажакда жуда ҳам қора кунлар кутмоқда. Ғоят қашшоқликка тушиб қолиш хавфи бўлган одамлар сони энг кўп минтақа Жанубий Осиё бўлади. Жанубий Осиёда бу борада аҳолиси зич жойлашган Ҳиндистон биринчи ўринда, ундан кейин тахминан учдан бир қисми ўсувчи Жанубий Африка туради».

Роя газетаси шарҳи:

Дунё давлатларидаги ушбу иқтисодий кризислар ва тобора ортиб бораётган қашшоқлик ҳолатларини диққат билан кузатган киши, булар асосан, носоз капиталистик тузумнинг татбиқ қилиниши оқибатида юзага келганини гувоҳ бўлади. Яна шунга ҳам амин бўладики, коронавирус кризиси капиталистик тузумнинг бузуқлигини фош этди ҳамда бутун дунёни ўз домига тортаётган кризисларга қарши курашиш қобилияти бу тузумда йўқлигини, зотан, бу кризисларга шу тузум сабабчи эканини очиб ташлади. Ўз навбатида, бу йирик капиталистик давлатлардаги иқтисодиётларнинг – хабарда айтилганидек –  емирилишга олиб келмоқда. Капиталистик давлатларга қарам ёки уларнинг таъсири доирасида бўлган кичик давлатларда эса, қашшоқлик тобора кучайиб бормоқда. Бизнинг айтар сўзимиз шуки, бирин-кетин узилмай келаётган бу кризислардан бутун инсониятнинг қутулишига ва ўз юртлари бойликларидан баҳраманд бўлиб, роҳат-фароғатда, фаровон ҳаёт кечиришига фақат битта чора бор. У ҳам бўлса, инсоният Ислом тузуми ва давлати соясида яшамоғи, Исломнинг одил иқтисоди тузуми татбиқ этилмоғи даркор… Чунки Ислом тузумигина қашшоқликни йўқ қилади ва ҳар қандай фавқулодда кризисга тўғри ечим беради. Бу эса, Роббул оламиннинг ваҳисини татбиқ қилиш билан бўлади:

أَلا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ

«Яратган зот (ўзи йўқдан бор қилган нарсаларини) билмасми, (ахир) У меҳрибон (ҳар нарсадан) хабардордир» [Мулк 14]

Роя газетасининг 2020 йил 17 июн чоршанба кунги 292-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here