Боронов: Санитария қоидалари бузилмоқда, карантин кучайтирилиши мумкин

698
0

Боронов: Санитария қоидалари бузилмоқда, карантин кучайтирилиши мумкин

 Қирғизистон ҳукумати хавфсизлик бўйича қўшимча чораларни қўллаш имкониятларини кўриб чиқяпти, дейилади “Regnum” хабарида. Республика тезкор штаби йиғилишида мамлакат ҳукумати раҳбарининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов шуни маълум қилди.

 “Бишкекдаги эпидемиологик вазият хавотирли, статистика пасаймаяпти”, – дея таъкидлади Боронов.

 Бороновнинг айтишича, пойтахт аҳолиси санитария қоидаларига унча риоя қилмаяпти. Касал бўлган фуқароларнинг ўзлари мурожаат этишаётгани жойлардаги эпидемиологик гуруҳлар иши қониқарли эмаслигидан далолат беради, деди бош вазир биринчи ўринбосари.

 7 июн ҳолатига, Қирғизистонда коронавирусни юқтириш ҳолатлари 2007 тага етди, 395 нафар бемор – тиббиёт ходимларининг ўзлари. Жами 1425 нафар бемор соғайиб кетган, вафот этганлар — 22 нафар.

 Изоҳ: Жорий йилда Қирғизистон ташқи қарзни тўлаш учун 28 миллиард сом (350 миллион доллар) ажратиши зарур. Шунингдек, бюджетдаги 30 миллиард сомлик (400 миллион доллардан ортиқ)лик камомадни ҳам ёпиши керак. Ҳукумат бу муаммодан чиқишнинг йўли сифатида яна донор давлатлардан қарз янги қарз олишни танлади. Қирғиз ҳукумати коронавирус пандемияси ваҳимасидан фойдаланиб халқаро ташкилотлар билан 462 млн доллардан кўпроқ ёрдам борасида келишувга эришди.

 Бундан ташқари, муҳолифатни тийиб туриш, норозилик намойишларининг олдини олишда ҳам ҳукумат томонидан жорий этилган карантин чоралар қўл келмоқда. Шу сбабли ҳам расмий ҳукумат карантин чораларини имкон қадар узоқроқ ушлаб туриш, иложи бўлса кузда бўлиб ўтиши режалаштирилган парламент сайловларига қадар бу чорани чўзишга ҳаракат қилади. Агар сайловолди муҳолифат қаршилиги кучайиб кетадиган бўлса, ҳукумат яна қайта вирус баҳонаси билан одамларни уйига қамайди. Бороновнинг баёноти ҳам шу йўлда ташланган дастлабки қадамлардан бири. Бошқача айтганда, олдиндан огоҳлантиришдан иборат.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here