Охират шаҳидлари ҳамда қазо ва қадар ҳақидаги саволга жавоб

0
889

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб утТаҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Mutaz Qawasmiнинг охират шаҳидлари ҳамда қазо ва қадар ҳақидаги саволига жавоб

Савол:

Қадрли шайхимиз, ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Аллоҳ сизга барака берсин ва қўлларингиз билан фатҳлар насиб этсин. Менинг саволим «Исломий шахсия» китобининг биринчи қисмидаги қазо ва қадар мавзуси бўйича.

Китобда бевосита вужуд-табиат қонунлари тақозо қилмайдиган ва инсон устидан ҳукмронлик қиладиган доирада содир бўладиган ишлар ҳақида сўз юритилиб, бунга кўпгина мисоллар келтирилганидан сўнг «Шунинг учун у ишларга кўра савобга ҳам, жазога ҳам эга бўлмайди», дейилган.

Ушбу ибора билан ҳадислар ўртасини қандай мувофиқлаштирамиз. Ахир, ҳадисларда қорин оғриғи билан ёки ғарқ бўлиб ёхуд устига бино қулаб тушиб ҳалок бўлган киши шаҳидлардан (охират шаҳидларидан) экани, яъни, булар савоб ва улуғ ажрга эришишлари айтилган, ваҳоланки, бу ишлар уларнинг хоҳишисиз содир бўлди? Барокаллоҳу фика. Абу Ҳамдий – Фаластин.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва бурокатуҳ.

Эй биродар, у ердаги мавзу ихтиёрий амаллар учун савоб ва жазонинг рўёбга чиқиши ҳақида кетган. Яъни, инсон ҳукмронлик қиладиган доирада содир бўладиган амаллар савоб ва жазога боғланган. Инсон агар ҳаром амални содир этадиган бўлса, жазо олади, фарзни адо этадиган бўлса, Аллоҳнинг изни ила, савоб олади…

Аммо инсон устидан ҳукмронлик қиладиган доирадаги, яъни, унинг устидан мажбурий тарзда содир бўладиган ишлар эса, инсон бу амалларни ихтиёран қилгани йўқ. Шу боис, бу ишлар савоб ва жазо билан боғлиқ эмас. Яъни, савоб ва жазонинг рўёбга чиқиши билан боғлиқ эмас. Чунки инсон уларни ўз ихтиёри билан қилгани йўқ.

Аммо Аллоҳ Субҳанаҳунинг инсоннинг ихтиёрисиз содир бўлган бирор амал учун унга Ўз фазли ва марҳаматини кўрсатиши эса, бу бошқа масала. Чунки бу савоб ва жазонинг рўёбга чиқиши бобига кирмайди. Балки Аллоҳ Субҳанаҳунинг марҳамат ва фазли бобига киради… Масала мана шу.

Шунга кўра, баъзи кишиларнинг қорин оғриғи касаллиги, вабо касаллиги ва ҳоказолар билан ҳалок бўлишлари ҳамда Аллоҳ Субҳанаҳунинг уларни шаҳидлардан қилиши бу алоҳида масала. Яъни, бу уларнинг бирор амални Аллоҳ Субҳанаҳуга яқин бўлиш учун ўз ихтиёрлари билан қилиб, савобга эришишлари бобига кирмайди. Яъни, бу мавзунинг Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу ҳадисларига алоқаси йўқ:

«…الْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا إِلَى سَبْعِ مِائَةِ ضِعْفٍ وَالسَّيِّئَةُ بِمِثْلِهَا إِلَّا أَنْ يَتَجَاوَزَ اللَّهُ عَنْهَا»

«… Савоб амали учун ўн баробардан етти юз баробаргача ажр ёзилади. Гуноҳ амали учун эса, ўзичалик гуноҳ ёзилади. Бироқ Аллоҳ истаса бу гуноҳни афв қилиши мумкин». (Бухорий ривояти). Кишиларнинг қорин оғриғи касаллиги билан, вабо касаллиги билан …. ва ҳоказолар билан ҳалок бўлиб, Аллоҳ уларни шаҳидлардан қилиши, бу Аллоҳнинг бир фазлу марҳаматидир.

Шу жавоб етарли бўлса керак, деб ўйлайман. Аллоҳу аълам ва аҳкам.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

16 рамазон 1441ҳ

9 май 2020м

NO COMMENTS