Муборак Рамазон табриги

0
608

Муборак Рамазон табриги

شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِيَ أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِّلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِّنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ

«Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ҳамда ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб, Қуръон нозил қилинди»

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими Аллоҳ Таолодан Рамазон ойини мусулмонлар учун яхшилик ва ғолиблик ойи қилишини сўраган ҳолда, Хазро аҳли ва Ислом Умматини ушбу муборак ойнинг бошланиши билан табриклайди.

Қуръон нозил қилинган Рамазон ойи – итоат, ғалаба ва фатҳ ойидир. Бу ойда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта барпо этишга ҳаракат қилиш ва у ҳақдаги умидлар янгиланади. Бу ойда Роббимиз шариатини бекор қилган, ишларимизни ёмон бошқарган, бошимизга энг оғир мусибатларни солган, ҳаётимиз ва динимизни зое кетказган ҳамда масжидларимизда на жумъа, на жамоат ва на таровиҳ ўқилмайдиган қилиб беркитган ҳокимларни улоқтириб юборишга бўлган азму қарор янгиланади.

Эй Хазро юрти аҳли:

Итоат, Қуръон тиловат қилиш, дуо қилиш, закот бериш, солиҳ амалларни адо этиш ҳамда маъруфга буюриб, мункардан қайтариш орқали бу ойни ғанимат билинг. Аллоҳ Таоло мусулмонлардан вабони, балони ва қимматчиликни кўтаришини, Халифаликни барпо қилиш орқали мусулмонларнинг ғолиб бўлишларини сўранг. Зеро, Халифалик динни барпо этади, мусулмонлар дахлсизлигини ҳимоя қилади, қонлари, номуслари ва бойликларини сақлайди ва юртларини бирлаштиради. Халифалик Исломни дунёга яхшилик ва ҳидоят рисолати сифатида олиб чиқади, натижада Рамазон ойи ҳақ калимасини олий қилиш, фатҳ ва очиқ нусрат ойига айланади.

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ* وَعْدَ اللَّهِ لَا يُخْلِفُ اللَّهُ وَعْدَهُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ нусрат бергани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир. (Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас. Лекин кўп одамлар билмаслар» [Рум 4-6]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими

NO COMMENTS