Капитализмда инсон қадри

722
0

Капитализмда инсон қадри

Капитализм тузумида ҳар нарсадан аввал иқтисодий жиҳатга эътибор қаратилади. Чунки капитализм тузумининг табиати шуни тақозо қилади. Дунёнинг барча давлатларида олиб борилаётган сиёсатда буни кўриш мумкин. Айниқса, ҳозирда коронавирус дунёни ларзага солаётган бир пайтда бу ҳолат яна ҳам яққол кўзга ташлана бошлади. Масалан АҚШда соғлик суғуртаси ва даволаниш учун етарди маблағи бўлмаган кишилар шифохоналарга қабул қилинмади ва кўчаларда жон таслим қилди. Уйсизлар деб аталган давлат фуқароларининг кўчаларда қаровсиз қолишига давлат расмийлари парво ҳам қилмади. Европа давлатларида, ҳатто АҚШда ҳам қариялар уйида қаровсиз қолган юзлаган инсонлар ётоқларида ўлик ҳолда топилди.

Бундан ташқари ривожланган капиталистик давлатларда сиёсатчилар инсон ҳаётини сақлаб қолишдан кўра ширкатларни сақлаб қолиш аҳамиятлироқ эканлигини таъкидлашмоқда. Шундай экан, дунёдаги капиталист давлатлар иқтисодий барқарорликни халқнинг соғлигидан ва ҳаётидан устун қўйиши табиийдир. Уларнинг назарида вируснинг энг катта хатари инсонларни ҳаётдан олиб кетиши эмас, балки иқтисодий инқирозни келтириб чиқаришидир. Улар инсонлар ўлса ҳам, капитализм тузуми ҳар доим давом этиши шарт деб билишади. Агар капитализм чархининг иқтисод тиши синса капитализм тузими айланишдан тўхтайди. Шунинг учун улар капиталистик иқтисодни сақлаб қолиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилишмоқда.

Америкада бир кунда минглаган одам ўлаётганига қарамай, ҳукумат иқтисодни қайта тиклаш пайига тушди. АҚШ молия вазири Стивен Тёрнер Мнучин Оқ уй маъмурияти коронавируснинг иқтисодиётга таъсирини бартараф этиш учун бир триллион доллар сарфлашга тайёрлигини билдирди. АҚШ президенти Доналд Трамп вирус ҳақида нутқ сўзлаганда асосий мавзуни инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга эмас, балки иқтисодни сақлаб қолишга қаратди. У комендантлик соатини тугатиш ва иқтисодни тиклашга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлар экан, “…чунки карантин оқибатида иқтисоднинг касодга учраш зарари коронавируснинг зараридан каттадир», “Мен АҚШ давлатининг иқтисодий йўлини очишга мажбурман”,  деди.

Америкада яшаётган сиёсий мутахассис доктор Меҳмет Чилингирўғли шундай дейди: “Доналд Трамп чегараларни ва карантинни тезроқ очишни хоҳлайди. Унга кўра ўлган ўлсин, қолган қолсин, иқтисодни ушлаб қолиш зарур. Аммо штатлар губернаторлари бундай қилолмаяпти, чунки улар ўзларини ва сайловдаги ҳолатларни ўйлаяпти. Ҳозирда вирусга чалинганлар орасида танлаш ва уларни бир биридан устун кўриш одатий ҳолга айланди, яъни Америкада соғлик тизими ҳам қулади”.

Бу ҳол Ғарб маданиятини шармандасини чиқармоқда. Уларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларни кафолатлаш, деган даъволарининг сохталигини очиб ташламоқда.

Коронавирус қаршисида Америка соғлиқни сақлаш тизимининг оғир аҳволда қолшининг асосий сабаби ҳам суғурта ширкатини инсонлар соғлигидан устун қўйилишига бориб тақалади. Масалан Америка соғлиқни сақлаш секторига ҳар йили 3.6 триллион доллар сарфлайди. Бу маблағнинг асосий қисмини суғурта ширкатлари чўнтагига уради. Яъни АҚШ ҳукумати соғлиқни сақлашдек ҳаётий муҳим масалани хусусий ширкатлар қўлига топширган ва ушбу ширкатлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун давлат ҳатто қонунлар ҳам ишлаб чиққан. Бу эса, ушбу улкан маблағларнинг аксар қисми тўғридан-тўғри бир ҳовуч капиталистларнинг ҳамёнига тушишини таъминлайди.

Демак, Ғарбнинг коронавирусга қарши курашдаги муваффақиятсизлиги бойлик ва имкониятларнинг озлигидан эмас, балки капиталистик системада маблағларни тўғри тақсимлаш механизмининг йўқлигидан келиб чиқмоқда.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, Капиталистик тузумда инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш деганда бойларнинг ҳуқуқи назарда тутилади. Бу тузумда доим бадавлат ва машҳур гуруҳга эътибор берилади, оддий одамлар эса уларининг манфаатлари йўлида ишлатилади. Ғарб даъво қилаётган «инсон ҳуқуқлари» унинг жирканч мустамлакачилик башарасини яширишдан ўзга нарса эмас.

Мана шулардан кўриниб турибдики, Ғарбнинг “инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ва “аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш” иддаоси қуруқ сафсата ва ўз дунё қарашларини Исломий ўлкаларга тиқиштириш учун қўллайдиган ҳийла найрангларидир. Масалан, соғлик ҳам инсон ҳуқуқларидан биридир. Агар капитализмга асосланган Ғарбнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ҳар нарсадан устун қўйиш даъвоси рост бўлса, у аввало ўз фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак эмасми?!

Аслида Ғарбнинг Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Яқин Шарқда қилган ишлари уларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даъвосининг соҳталигини аллақачон исботлаб қўйган эди. Капитализм “инсон ҳуқуқлари” ва “аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш” ҳақида гапираётган бир вақтнинг ўзида Ироқ, Афғонистон, Вьетнам ва бошқа юртларда минглаган одамларни ваҳшийларча ўлдирди. Одамлар кўз ўнгида халқаро тақиқланган қуролларни ишлатиб, энг хунук террористик жиноятларни содир этди. Ёшу қари, аёлу эркак, демай шафқатсизларча қирди.

Ғарб ўзи чақираётган «инсон ҳуқуқлари» қадрияти учун ўзининг иқтисодий манфаатларидан асло воз кечмайди. Чунки капитализм мабдаси манфаатпарастлик фикратига асосланади. Шунинг учун бу олам капитализм чангалидан қутулиб, унинг ўрнини инсоният учун фақат яхшилик олиб келадиган Ислом сиёсий низоми эгалласагина адолат ва инсоф нималигини ҳис қилиши мумкин, акс ҳолда зулмат гирдобида қолиб кетаверади.

Аммо бу ўз-ўзидан бўлиб қоладиган иш эмас. Тўғри, капитализм мабдасининг қулаб бораётганлиги ва унинг қаршисида Ислом мабдасининг қад ростлаб турганлигини Ғарб муфаккирларининг ўзлари ҳам тан олишмоқда. Лекин бу капитализмнинг ўрнини Ислом эгаллаганини англатмайди. Аксинча бу иш Мусулмонлардан меҳнат, машаққат ва қурбонликлар талаб қилади. Бу Илоҳий қонундир. Аллоҳнинг нусрати рўёбга чиқиши ва Ислом ҳукмларининг ҳаётга қайтиши учун албатта онгли ҳаракат лозимдир. Шундай экан, қадрли Мусулмонлар, белни маҳкам боғлаб Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун онгли, мухлис Мусулмонлар билан елкама-елка ҳаракат қилиншга шошилинг, фурсатни қўлдан бой берманг.

إِنَّ هَذَا لَهُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ ۩ لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلْ الْعَامِلُونَ

Албатта мана шу улуғ бахтнинг ўзидир. Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт саодат) учун амал қилсинлар!

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here