Халқаро тизим ҳамон Умматнинг Суриядаги қўзғолонига макр қилишда давом этмоқда

497
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Халқаро тизим ҳамон Умматнинг Суриядаги қўзғолонига макр қилишда давом этмоқда

«Спутник» веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 17-шаъбон, милодий 2020 йил 10 апрел жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершинин билан Туркия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Садат Унал жума куни Суриядаги Идлибга оид келишувга эришиш ва сиёсий жараёнга туртки бериш масаласини муҳокама қилдилар.

Россия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида бундай дейилади: «Суриядаги вазиятни тартибга солиш билан боғлиқ қатор масалалар, жумладан, Идлибдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича Россия-Туркия келишувининг бажарилиши муҳокама қилинди. Шунингдек, Хавфсизлик Кенгашининг 2254-сонли резолюциясига мувофиқ, БМТ кўмаги остида сурияликларнинг ўзлари олиб бораётган ва амалга ошираётган сиёсий жараённи ривожлантириш вазифалари ҳам кўриб чиқилди»».

Роя газетаси шарҳи:

Сурияга бўлган ажнабий аралашувдан кўзланган асл мақсад, асосан, ушбу юрт аҳлига душман бўлган давлатларнинг қарорларини татбиқ этишдир. Салибчи Америка бошчилигидаги халқаро тизим Умматнинг Суриядаги қўзғолонига қарши туришга ва ўзлари чиқарган қарорларга қўзғолончиларни мажбуран рози қилишга қарор қилган. Бунинг учун ёлланма жангариларни ва давлатларни ишга солиб келди. Улар Сурия аҳлини ўзгартириш ишидан ҳафсалаларини пир қилиш ва халқаро қарорларга итоат эттириш йўлида ваҳшиёна уруш олиб боришди. Ҳалигача бу халқаро тизим қўзғолонга макр қилиб, унинг малай баасчи режимни ағдариш ва Ислом бошқарувини барпо этиш мақсадига етишини олдини олишга ҳаракат қилиб келмоқда. Айни дамда қўзғолон ҳам ўнинчи йилида чўғ устида юриб, йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш учун курашиб, Аллоҳнинг изни ила, ғоясига етишиш учун барча машаққатларни енгиб ўтишда давом этмоқда.

Роя газетасининг 2020 йил 15 апрел чоршанба кунги 282-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here