Дин тўғрисидаги қонунларга ўзгартиришлар киритилади

0
706

Дин тўғрисидаги қонунларга ўзгартиришлар киритилади

 Қирғизистонда “Диний эркинлик ва диний ташкилотлар тўғрисидаги” қонунни қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда “Фуқаролик ва диний онг: Қирғизистон тажрибаси” деб номланган онлайн муҳокама вақтида Дин ишлари бўйича давлат комиссияси директори Зайирбек Эргешов маълум қилди.

 Унинг сўзларига кўра, янги пайдо бўлган таҳдидлар туфайли қонунларга ўзгартиришлар киритилади. Ҳозирги вақтда чет элларда диний билим олиш тўғрисидаги низом ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш учун ҳукуматга юборилди.

 Бундан ташқари, муҳокама давомида пандемия пайтида диний маросимларни тақиқлаш ва буни ҳуқуқий жиҳатларини Бирлашган миллатлар ташкилоти даражасида кўриб чиқиш масаласи кўтарилди.

 Маълумки, Қирғизистон СССР парчаланганидан кейин капиталистик мафкуранинг дунёвийлик ақидасини қабул қилишга мажбур бўлди. Бошқача айтганда, дин ҳаётдан ажиратилган ақидага асосланган республика пайдо бўлди. Бироқ, Қирғизистон халқи худосизлик даврида ҳам ўз ақидаси, аниқроғи Аллоҳнинг ёлғизлиги ва унинг қонун чиқарувчи сифатларига бўлган эътиқоддан қайтмаган эди. Шу сабабли, дунёвийлик даври бошланиши билан ўлкада исломийлашиш жараёни кучли тус олди. Бундай вазият юқоридаги муҳокама иштирокчиларига ўхшаган эксперт шахслар ва капиталист мабданинг устунлари бўлган халқаро ташкилотларнинг хавотирга солмоқда. Айни мана шу хавотир коронавирус умра ва даъватдан келганлардан чиқяпти деган ахборот ҳуружларига асос бўлди. Бундан мақсад мамлакатдаги исломийлашиш жараёнига бир оз бўлса ҳам тўсқинлик қилиш, жамият фикрларини Ислом қадриятларига қарши буришдан иборат. Бу каби ишларни уюштиришда юқоридаги каби эксперт шахслар ва халқаро ташкилотларнинг роли катта. Улар ахборот ҳужумлари билангина чекланиб қолмай, мамлакатда Ислом дини тарқалишининг олдини олиш мақсадида қонунларга ўзгартириш киритишни ҳам мақсад қилишмоқда.

 Шу сабабли биз мусулмонлар бундай вазиятда дўст киму душман кимлигини аниқ ажратиб, Ислом ҳукмларини тўлиқ татбиқ қилиш йўлидаги ҳаракатларимизни янада жадаллаштиришимиз шарт. Дин душманларининг ҳийла-найранглари Аллоҳнинг “макри” қаршисида арзимас ва бефойда эканлиги шубҳасиздир.

 Мумтоз Моварауннахрий

NO COMMENTS