Коронавирус ва капиталистик системадаги соғлиқни сақлаш тизимининг муваффақиятсизлиги (1)

631
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Коронавирус ва капиталистик системадаги соғлиқни сақлаш тизимининг муваффақиятсизлиги (1)

Устоз Ҳомид Абдулазиз

Коронавирус пайдо бўлиб, дунё ҳукуматлари унга қарши турли йўллар билан курашар эканлар, уларнинг айб-нуқсонлари ҳам ўз халқлари олдида фош бўлиб қолди. Бу давлатлардаги соғлиқни сақлаш тизими нақадар ёмон аҳволда экани, ўзларининг ҳамда нуфузли табақа, бизнесмен ва йирик компаниялар манфаатини биринчи ўринга қўйишлари, инсонлар ҳаёти ва саломатлигини эса, энг охирги ўринга қўйишлари кўпчиликка аён бўлди. Мана шу вирус келтириб чиқарган ёки кучайтириб юборган иқтисодий кризис ҳамда йирик фармацевтик компанияларининг айни эпидемия ёки пандемиядан даромад олиш йўлига тушганлиги бугунги ҳукмрон менталитетнинг қандайлигини яққол кўрсатиб қўйди.

Коронавирус айбини очиб ташлаган нарсалар ичида энг кўзга ташлангани ваҳший капиталистик тузум бўлди. Зеро, бу тузум миллиардлаган долларларнинг бир ҳовуч нуфузли капиталистлар чўнтагида тўпланиб қолишига ҳамда уларнинг мулки бутун ер курраси аҳолисининг тенг ярми мулкига баробар даражада кўп бўлишига йўл очиб берди! Соғлиқни сақлашга сарфланадиган харажатлар камбағал мамлакатларда йилига бир киши учун 40 доллардан тўғри келади. Аммо бой давлатларда эса, масалан АҚШда 1000 доллар атрофида. Шунча сарфланган харажатлар ҳам кифоя қилмаяпти. АҚШ ўз миллий даромадининг 17 %ини ўзидаги соғлиқни сақлаш секторига сарфлашига қарамай, тиббий суғуртага эга бўлган америкаликларнинг умумий сони атиги 30 %дан ошмайди. Чунки сарф-харажатнинг катта қисми одамлар ва уларнинг соғлигини сақлашга эмас, балки суғурта компаниялари чўнтагига тушади. Ҳатто Америкада сизнинг тиббий суғуртангиз бўлса ҳам, коронавирусга бепул текширтирган тақдирингизда ҳам, бироқ унинг муолажасига кетган харажатлар 10 минг билан 20 минг доллар ўртасида бўлади. Шунингдек, тиббий суғурта режаларининг аксари беморга юкланадиган нисбатни ўз ичига олади ва бу нисбат 15 ва 20 фоиз атрофида бўлади. Компаниялар белгилайдиган муолажа хизматлари нархи осмонга чиқиб кетган. Чунки миллиардлаган доллар маблағ суғурта ва дори-дармон компанияларига кетади ва бу компанияларнинг бирортаси ҳам ушбу майда ва хавфли вирусдан ҳимоя қилувчи вакцинани топиш ҳамон қўлидан келмаяпти.

Бу давлатлар қурол-яроғ ва турли хавфсизлик хизматларига йилига миллиардлаб доллар сарфлашяпти, сўнгги йилларда қуролланишга сарфланаётган харажат сезиларли равишда икки баробарга кўпайди… Бироқ буларнинг барчасининг мана шу майда вирус олдида заррача қадр-қиймати бўлмаяпти, вирус Деҳли кўчаларидаги камбағал инсон билан Калифорния ва Нью-Йоркдаги дунёнинг йирик миллиардерлари ўртасини фарқламай ҳужум қиляпти. Шунингдек, қироллар, вазирлар, машҳур-нуфузли элита билан оддий инсонлар ўртасини ҳам ажратмаяпти. Хўш, одамлар бу давлатлар казармаларида тахланиб ётган сон-саноқсиз қуролларни бундай пандемияга қарши қандай қўллай олишсин?!

Дарҳақиқат, америкаликларга давлатнинг оддий асосий тиббий воситаларни ҳам етарлича таъминлай олмаётгани фош бўлди… Зеро, бу тиббий воситаларни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ёки касалхоналарда фойдаланиш учун мураккаб технология талаб қилинмайди. Фикримизни Гарвард тиббиёт университетидан, «Соғлиқни сақлаш миллий дастури шифокорлари» ташкилоти раиси Адам Жафнининг мана бу сўзлари тасдиқлаб турибди: «Бу Соғлиқни сақлаш тизими эмас, бу аянчли анархиянинг ўзгинаси. Бу ерда кўплаб бир-бирига тескари ва зиддиятли форматлар борки, биз унга кўра соғлиқни сақлаш тўловларини тўлаймиз. Бундан ташқари, шифохоналаримизни бошқарувчи турли-туман ташкилотлар бор: уларнинг бири бой бўлса, иккинчисининг ҳоли хароб… ҳаммаси бозор рақобати тизимининг бузилгани сабабли ўзи билан ўзи овора». «Ядро таҳдиди ташаббуси» номли нотижорат ташкилотга қарашли Соғлиқни сақлашнинг глобал индекси тизими ёрдамчиси Жесика Бил хоним бундай деди: «Қўшма Штатлар тиббий соҳада аъло даражадаги диагностика имкониятига эга. Бироқ ҳақиқатдан ҳам, бу давлатда соғлиқни сақлаш имкониятларидан фойдаланиш етишмаяпти, айниқса, айни соҳадаги мулозимларнинг ўзи ҳам бунга муҳтож». Нью-Йорк штатидаги Тиббиёт ва хавфсизлик бўйича ҳамширалар уюшмаси вакили Дэвид Претт бундай деди: «Бизга маълум бўлишича, касалхоналарда ҳамширалар бир-бирлари билан сунъий нафас олиш аппаратларини талашишга мажбур бўлишяпти… улар ҳали коронавирус юқмасдан олдин шунча ваҳимага тушишган».

Дунёда соғлиқни сақлаш сектори жаҳон фармацевтика саноатини назорат қилувчи трансконтинентал компаниялар қўлида қолди. Бу компаниялар соғлиқни сақлаш секторидан шу қадар йирик даромад олишадики, бу даромад нефть компаниялари даромадидан кўп, «Microsoft» каби рақамли дастурлар билан таъминловчи компаниялар даромадига яқин ҳисобланади. Кейинчалик соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни рағбатлантириш йўлига ўтилди. Бу – ҳукуматлар кўмаги билан умумий сектор ҳисобига амалга оширилди. Ушбу компаниялар ҳозирда жаҳон соғлиқни сақлаш тизими ҳисобига ўзининг очкўз савдо дастурини такомиллаштириш учун одамлар саломатлиги тўғрисидаги глобал маълумотларни йиғишга қаттиқ киришишган. Бу ёқда Франция, Италия ва Испания каби давлатлар халқлари фожиали ўлим ҳолатларини бошдан кечирмоқда. Бу эса, коронавирусга қарши курашда ҳозирдаги ушбу давлат секторининг нақадар ожиз эканини фош қилди. Шубҳасиз, бундай ожизликка ўтган йигирма йил ичида татбиқ қилиниб келган хусусийлаштириш сиёсати сабабчидир. Кўплаб ҳукуматлар коноравирус тарқала бошлаганда унга қарши курашиш учун маблағ ажратишни исташмади. Акциялар бозори ҳалокатга учраб, глобал капитализм бутхонасига таҳдид солганда эса, ҳукуматлар банк ва монополист компанияларни қутқариш учун ўнлаб миллиардлар ажратишга шошилишди.

Трамп билан коронавирус вакцинаси устида иш олиб бораётган  «CureVac» биофармацевтик компанияси ўртасидаги можаро Германия газеталарида шов-шув бўлди. Можаро сабаби, Трамп компаниянинг ижроий директорини авраб, компанияни Америкага кўчиришга ва вакцинани ўша ерда ишлаб чиқаришга кўндиришга уринди. Трамп компания директорига Оқ уйда зиёфат уюштириб, зиёфат чоғида унга агар америкаликларнинг фақат ўзига вакцина ишлаб чиқиб берса, бир миллиард доллар беришни ваъда қилди. Бироқ тезда ҳамма нарса фош бўлиб қолди. Гап шундаки, Трамп ва уни ҳокимиятда ушлаб турган ва уни ишдан олиб ташлай оладиган нуфузли элитанинг немис компаниясини эгаллаб олишдан мақсади гуманитар эмас, молиявий эди. Чунки улар тарихда мисли кўрилмаган фойдани қўлга киритиш учун вакцинани монополия қилишни ният қилишган… коронавирус тарқалиши оқибатида инвестицияларни кўпроқ йўналтириш соҳасида кўрган зиёнларини шу орқали қоплаб олишмоқчи. Трамп «комендантлик соатини тамомлашимиз ва бизнесга қайтишимиз зарур, чунки ёпилишлар оқибатида келадиган зарар коронавируснинг зараридан каттадир», деди. Унинг бу сўзлари икки миллион америкаликнинг ҳаёти бугунги карантинлар ва тақиқлар сабабли кўрилган икки триллион доллар зиёндан арзон эканини англатади!

Трамп маъмурияти Жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассисни Оқ уйдаги коронавирус эпидемиясига қарши кураш комиссиясига раис қилиб тайинлади. У илгари конгрессдаги нуфузли лоббига раҳбарлик қилган эди. Трамп бу кимсани «Gilead» номли фармацевтика компанияси манфаатларига мос қонунлар қабул қилиши учун тайинлади. Зеро, у ўша компанияда йилига бир миллиондан зиёд маош олиб ишлаб келган. Ушбу мутахассис Трамп ёнида туриб, «Gilead»ни солиқ тўловчиларга кўрсатадиган молиявий ёрдамидан озод қилишга муваффақ бўлди. Кейин Трамп маъмурияти озиқ-овқат ва фармацевтика маъмуриятини «Gilead» компанияси учун бир қарор чиқаришга ундади. Ушбу қарор ёрдамида компания коронавирус юқтирган касалларни даволайдиган бир таблеткага эга, унда «уникум таблетка мулкчилиги ҳуқуқи» мавжуд, ушбу таблетка фақат компания томонидангина сотилади, компания бу дорини ишлаб чиқариш ҳуқуқини ҳеч қандай корхонага бермайди, дея эътироф этилди. Бундан ҳам ёмони, Трамп «уникум таблетка» орқали унинг дорисига ҳуқуқий мақом бериш тўғрисидаги қарорини қонунийлаштирди. «Уникум таблетка» компанияга дорини ўзи истаган томонга истаган нархида сотиш ҳуқуқини беради. Натижада, компания ўша заҳотиёқ ишлаб чиқариш имкониятидан ҳам кўпроғини сотганини эълон қилди. Компания директори Жеймс Лав бундан ишлаб чиқариш нархини ошириш мақсад қилинганини айтди. Чунки компания СПИДга қарши ишлаб чиқилган дорини беш минг доллардан сотмоқда. Ваҳоланки, бу дорининг харажати Ҳиндистон ва Хитойда атиги олти долларга тушади. Бироқ «уникум таблетка» ҳақидаги қонун Америкага ажнабий дорининг киришини ва шунга ўхшаш дорининг Америкада ишлаб чиқарилишини тақиқлайди.

Жеймс Лавнинг айтишича, «Gilead» компанияси акциялари суръат билан кўтарилиб, тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада даромад олган. Бир нечта Америка газеталарида Трампнинг бир неча ҳафта олдин «Gilead» компанияси акцияларини сотиб олган бўлиши мумкинлиги айтилди. Трамп ҳалигача шифокор ва олимларнинг талабини рад этиб келяпти. Улар йирик дори заводларни уруш ҳолатига ўтказишни ҳамда уруш ҳолати қонуни асосида дори заводларини соғлиқни сақлаш секторларига зарур бўлган дори-дармонлар ишлаб чиқаришга мажбурлашни талаб қилишган. Чунки бу дори-дармон ва тиббий ашёлар Америкада даҳшатли равишда танқис бўлиб қолган. Булар шуни англатадики, демак, Америка халқи айни дорига етишолмайди. Чунки уни нархини тўлашга қодир кишиларгина сотиб олиши мумкин. Трамп маъмурияти Ҳиндистоннинг копиялаштирилган ва анча арзон дори-дармонларининг киришига асло рухсат бермайди.

Капиталистик дунёга лидерлик қилаётган ва дунёда биринчи ҳисобланган давлат мана шу. Кўпчиликни ўзига ром қилган ва эргашишлари учун ўрнак бўлиб кўринган бу давлат сармоядорлик давлати бўлиб, бир сиқим бойлар маблағини ҳаддан зиёд кўпайтириш билан ҳукм юритмоқда. Унинг имкон қадар кўпроқ моддий даромад олишдан бошқа ташвиши йўқ, бу даромад одамлар соғлиги ва ҳаёти ҳисобига бўлаётганига мутлақо эътибор бермайди. Дарҳақиқат, дунёнинг аксар халқларига Американинг асл башараси очилиб бўлди. Чунки улар бу давлатнинг мускулларини кўрсатиб, ўзининг қирғинбарот ҳарбий техникасини ҳеч қандай куч ва иродага эга бўлмаган халқларга қарши ишга солганига ва буни ўз манфаатини амалга ошириб, дунёга ҳукмрон бўлиш мақсадида қилганига шахсан гувоҳ бўлдилар. Америка атом бомбалари билан Японияга зарба берди, кейин Вьетнамга уруш қилди, сўнг Афғонистон ва Ироқни хонавайрон этди. Мана, бугун унинг башараси ўз халқи орасида ҳам очилиб қолди. Коронавирус унинг айбини очиб, айни касаллик оқибатларидан азоб чекаётган америкаликларга унинг шармандасини чиқармоқда.

Роя газетасининг 2020 йил 8 апрел чоршанба кунги 281-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here