Ўзбек ва Қирғиз халқи карантин тўхтатилиши ва масжидлар очилишини талаб қилишмоқда

0
1203

Ўзбек ва Қирғиз халқи – карантинни тўхтатилишини, масжидларни очилишини талаб қилишаяпти

 Ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбек ва Қирғиз тилларида – “карантинни тўхтатинглар, компенсация тўланглар, халқаро ташкилотлардан пул ундириш мақсадида халқни репрессия қилишни бас қилинглар, вирусга чалинганлар рўйхатини очиқ эълон қилинглар” каби талаблар остида норозилик акциялари бошланди.

 Норозилик, Қирғиз ва Ўзбек соғлиқни сақлаш вазирларининг, “карантиндаги хар бир касал учун тахминан 3000 доллар харажат сарф қилинаяпти” деган баёнотлари ортидан бошланиб кетди. Одамлар вирус вахимасини фейк (қалбаки) эканини, етакчи қатламлар манфаатлари учун атайин уюштирилган улкан лоиха эканини ифодаловчи материалларни баён қилиб, бир қатор фактларни очиб ташламоқда.

 Хукуматлар эса, коронавирусга чалинганлар рўйхатини эълон қилишдан бош тортиб, мубхам рақамларни вахимали суратда кўрсатавериш билан, халқнинг ишончини тоборо йўқотиб шубхаларини янада кучайишига сабаб бўдлишмоқда. Одамлар вирусга чалинган фактларни кўришса, бир-оз хотиржам бўлишар эди. Лекин рўйхат эртами кечми, бари-бир очиққа чиқади. Ўшанда Атамбаевчиларнинг ТЭЦ атрофидаги хиёнатлари хозирги хокимиятнинг бу афёраси олдида хеч нарса бўлмай қолиши мумкин.

 Иқтисодий танглик,  Рамазон ойи келиши билан мусулмонлар масжидларининг очилмагани ва жамоий ибодатларга қўйилган тўсиқлар норозиликни янада кучайтириб юборди. Масжидлар очиқ бўлганида мусулмонлар жамоий ибодатлари билан машғул бўлиб, балки хукуматга нафрат бунчалик куч олмасмиди!

 Одамларни уй қамоғига олган хокимият, қонун бўйича уларни кундалик эхтиёжларини қондиришдан жавобгардир. Бу икки давлатда хам одамларга тавон пули (компенсация) тўланмади. Қонун фақат бир томоннинг фойдасига ишлаши ҳамда талаблар хам фақат халққа нисбатан олиб борилиши одамларнинг норозилик кайфиятларини кучайиб боришига хизмат қиляпти.

 Талаблар кўп, аммо жавобгарлар “биз сизларни қандайдир вирусдан сақламоқчимиз” деб бизни уйда оч холда химоя қилишяпти.  Балки очдан ўлгандан кўра вирусдан ўлган ёмонроқдир!

Абдураззоқ Мўъмин.

NO COMMENTS