Ўтиш даври ҳукумати эски режим йўлидан юриб, ноннинг нархини оширди

507
0

Ўтиш даври ҳукумати эски режим йўлидан юриб, ноннинг нархини оширди

Хартум волийси, генерал лейтенант Аҳмад Обидун Хартум вилояти ҳукумати талабига кўра, нон етказиб бериш ва унинг барқарорлигини рўёбга чиқариш учун ишончли йўл қидираётгани ҳақида хабар тарқатди. Сўнгра (40-45 гр) нон харидорга бир жунайҳга, (80-90 гр) нон эса икки жунайҳга сотиладиган бўлди. Шунингдек, нон ишлаб чиқарувчи корхоналар келишилган вазн ва баҳога қаттиқ риоя қилиши лозимлиги айтилди.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари ҳукуматнинг ҳақиқий ечим излаш ўрнига турли йўлларни қидираётганини тасдиқлаётган ушбу хабар қаршисида қуйидагиларни таъкидлаймиз:

Биринчидан: Эски режим даврида 70 гр нон учун бир жунайҳ нарх белгиланган. Сўнг бу вазн борасида ўйин бошланиб, Инқоз ҳукуматининг сўнгги кунларида ушбу вазн 50 граммга туширилди.

Иккинчидан: Ўтиш даври ҳукумати нон вазни камаяётганига эътибор бермади ва бир дона ноннинг вазни 30 граммгача тушди. Лекин ўша нонни ҳам топиш қийинлашиб кетди.

Учинчидан: Нон корхонаси эгалари ноннинг вазнини ошириб, нархини икки жунайҳ қилиб белгилашни қаттиқ талаб қилишди. Чунки мавжуд баҳо ишлаб чиқаришни қопламаслиги айтилди. Одамлар тортишувлар ва сунъий инқирозлардан сўнг янги баҳога рози бўлишди. Қолаверса, ҳукумат ҳам охири битта ноннинг баҳоси икки жунайҳ бўлишига рози бўлди. Шунингдек, икки хил баҳо ва икки хил вазн номли чўпчак билан одамларни алдади. Воқеда эса, ҳеч қандай ўзгариш бўлмади.

Тўртинчидан: Эски ҳукумат қилганидек одамларни алдаш учун ноннинг ҳажми биринчи кунларда олдинги ҳажмидан катта бўлиши мумкин. Лекин ҳеч қанча вақт ўтмай бугунги вазнга тушади, нархи эса, икки жунайҳ бўлиб қолаверади. Шундай қилиб, ҳукумат ҳеч қандай расмий эълонсиз нон нархини икки баробарга оширади.

Халқ қарши чиқиб, қўзғолон қилган, яъни унинг ўзига ва рибо билан муомала юритувчи халқаро фондлари ва рецептларига суянувчи сиёсатига қарши қўзғолон қилган эски ҳукумат билан ҳозирги ўтиш даври ҳукумати ўртасида фарқ йўқ. Улар битта танганинг икки томонидир. Чунки улар инқирозларни муолажа қилишда солиқларга суянадиган, ишлаб чиқаришни очкўз капитализм фойдасига шол қилиб қўядиган ва одамларнинг ишларига мутлақо алоқаси бўлмаган золим капиталистик низомга суянади. Айни пайтда ҳукумат «Озодлик ва ўзгартириш кучлари»га нон ёки бошқасини қўллаб-қувватлаш тўхтатилмайди дея мунофиқлик қилмоқда. Ҳукуматнинг ўта қиммат бўлиши ҳамда одамларни қашшоқ ва камбағалларга айлантиришига қарамай, халқаро фонд рецептини ижро қилишга қаттиқ туриши анави ҳокимларнинг мустамлакачилар вакили эканини кўрсатмоқда.

Албатта Ислом низоми, яъни, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликкина одамлар ишларини бошқаришга ҳамда хавфсиз, хотиржам ва яхши ҳаётни рўёбга чиқаришга қодир. Чунки бу давлат ўз муолажаларини оламлар Парвардигори китобидан ва азиз Пайғамбари ҳидоятидан олади.

Эй Судан аҳли Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш учун ҳаракат қилинг, шунда тинимсиз пайдо бўлаётган инқирозлардан чиқасиз, Роббингизни рози қиласиз ва ҳаётингиз яхшиланади.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here