Жумъа ва жамоат намозини тўхтатиш шаръан жоиз эмас
Суданнинг дин ва вақф ишлари вазири Насриддин Муфриҳ Хартум вилоятининг барча масжидларида уч ҳафта мобайнида жумъа ва жамоат намозлари ўқилиши тўхтатилиши ҳақида қарор чиқарди.
Шариат белгилаган фарзи айнларни ҳақ ва ҳақиқатга алоқаси бўлмаган сиёсий ёки молиявий мақсадда пастга уриш ачинарли ишдир. Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари ушбу мавзудаги шаръий ҳукм одамларга ёрқин бўлиши учун Судан ва бошқа жойлардаги мусулмонларга қуйидаги ҳақиқатларни етказамиз:
Биринчидан: эпидемия тарқалган пайтда жумъа ва жамоат намозларини оммавий шаклда тўхтатилмайди. Балки касалларни алоҳида ажратиб, уларни жумъа ва жамоат намозларига қўйилмайди. Шунингдек, барча тозалик ва стерилизация тадбирлари амалга оширилади. Соғлом кишилар тўхтамай жумъа ва жамоат намозларига қатнайдилар.
Иккинчидан: Жамоат намози фарзи кифоя бўлиб, уни одамларга аниқ кўрсатилиши шарт. Зеро Росулуллоҳ ﷺ бу ҳақида айтадилар:
«مَا مِنْ ثَلَاثَةٍ فِي قَرْيَةٍ وَلَا بَدْوٍ لَا تُقَامُ فِيهِمْ الصَّلَاةُ إِلَّا قَدْ اسْتَحْوَذَ عَلَيْهِمْ الشَّيْطَانُ، عَلَيْكَ بِالْجَمَاعَةِ فَإِنَّمَا يَأْخُذُ الذِّئْبُ مِنَ الْغَنَمِ الْقَاصِيَةَ»
«Агар бирор қишлоқ ёки саҳрода уч киши бўла туриб, у ерда намоз ўқилмаса, шайтон уларни эгаллаб олибди. Жамоатни лозим тут, чунки бўри пода ичидан ажралганини ейди». Абу Довуд ривояти.
Тўртинчидан: Аммо жумъа намози фарзи айндир ва у шаръий узр бўлсагина соқит бўлади. Аллоҳ Таоло бу ҳақда шундай дейди:
إِذَا نُودِي لِلصَّلاَةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ
«Эй мўминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар, мана шу (яъни Аллоҳнинг зикрига – Жумъа намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир» [Жумъа 9]
Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«الْجُمُعَةُ حَقٌّ وَاجِبٌ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ فِي جَمَاعَةٍ إِلَّا أَرْبَعَةٌ: عَبْدٌ مَمْلُوكٌ، أَوِ امْرَأَةٌ، أَوْ صَبِيٌّ، أَوْ مَرِيضٌ»
«Жумъа намози ҳар бир мусулмонга жамоат бўлиб ўқилиши вожиб вазифадир. Фақат тўрт турли киши бундан мустаснодир; қуллар, аёллар, ёш болалар ва касаллар».
Бешинчидан: ҳаммага касаллик юқиб кетяпти, шунча эҳтиёт тадбирлари олинишига қарамай, ундан қутулиб бўлмаяпти», деган гумон ғолиб келса, бу заиф бир эҳтимолдир. Айниқса, жамоат намози учун энг ози икки киши, жумъа намози учун уч киши талаб қилинган эканми, бунақа озгинагина одамнинг йиғила олиши рожиҳроқ. Шунингдек, эҳтиёт бўлиш фарзни тарк этиш дегани эмас, балки у эҳтиёт чораларини кўриб адо этилаверади.
Аччиқ ҳақиқат шундан иборатки, мусулмон юртлари ҳокимлари қаричма-қарич ва қадамма-қадам мустамлакачи кофирлар юрган йўлдан юрмоқдалар. Агар ўша кофир давлатлар касални муолажа қилишда муайян йўлни тутсалар, уларга эргашмоқдалар. Агар улар барчага тўғри келавермайдиган ечимни танласалар, мусулмон юртларидаги ҳокимлар уни маъқуллаб, шифо сифатида олаверадилар.
Аллоҳнинг изни билан яқинда тикланажак Халифалик давлати бундай ишларни муолажа қилишда ҳеч қачон кофирлар йўлига юрмайди. Балки Росулуллоҳ ﷺ ҳидоятига юради ҳамда жумъа ва жамоат намозларини тўхтатиб қўймайди. Балки шаръий узри бор киши жумъа ва жамоат намозига қатнашмайди, бошқалар эса қатнашади. Касаллар алоҳида ажратилиб, соғлом кишилар ўз ишларини давом эттирадилар. Улар масжидларга бориб намоз ўқийдилар. Аллоҳдан бундай касалликлардан сақлаши ҳамда вабо ва балони кўтаришини сўраб дуо қиладилар. Ҳақ мана шудир.
فَمَاذَا بَعْدَ الْحَقِّ إِلَّا الضَّلَالُ
«Ҳақиқатдан кейин эса, фақатгина йўлдан озиш бор, холос» [Юнус 32]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги матбуот бўлими