Ўзбекистон ва Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлари коронавирусга чалинганларнинг ҳар бири учун миллионлаб сўм маблағ сарфланаётганини билдиришди

704
0

Ўзбекистон ва Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлари коронавирусга чалинганларнинг ҳар бири учун миллионлаб сўм маблағ сарфланаётганини билдиришди

 Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниб даволанаётган ўрта аҳволдаги ҳар бир бемор учун давлат 32 миллион сўмдан маблағ сарф қиляпти. Оғир аҳволдаги, жонлантириш бўлимида ётган ҳар бир беморга ўртача 64 миллион сўмдан маблағ сарфланмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Халқаро пресс-клубнинг 23 апрель куни ўтказилган сессиясида билдирди.

Қирғизистонда хам, коронавирусга чалинган хар бир одам учун 3000 доллар атрофида харажат кетаётган бўлиши мумкин. Бу хақида 24-апрел куни Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири ўрин босари Нурболот Усонбаев онлайн брифингда берилган саволга жавоб бераётиб айтиб ўтди.

Изох:  нахотки бизнинг юртларимизда бир беъморга бир неча ўн кун ичида шунча харажат сарфлаш мумкин бўлса?!

Ижтимоий тармоқларда коронавирусга чалинди деб рўйхатдан ўтган бир қанча фуқоролар видио мурожат билан чиқишди. Уларнинг даъволарича, касалхонадаги шароитлар ўта ночор. Даволаш учун уларга деярли дори-дармон берилган эмас. Улар фақат карантинда, изоляция холатида ўтиришган халос.

Баъзилар, хукуматлар оламий ташкилотлардан пул ундириш мақсадида харажатларни атайин бўрттириб кўрсатишяпти дейишлари мумкин. Лекин бу бўрттириш ортидан халқаро ташкилотлар судхўрлик йўли билан бераётган маълум муддатли ташқи қарзлар қани? Улар нимага сарф қилиняпти?! Ахир бу пуллар бизга, яъни халққа сарф қилинди ёки энди қилинмоқчи деган даъволар билан ундириляптику. Қарзларни тўлаш хам бизнинг, яъни халқнинг зиммасига тушадику!

Бутун дунёни алдамоқчи бўлган бу фосиқ хукуматлар бизни алдамайдиларми! Бир сом сарф қилишган жойини хисоботга ўн сом қилиб ёзишади. Халқаро ташкилотлар хам бу коррупциялашган тизимлардан бехабар эмаслар. Улар учинчи олам мамлакатидаги халқларни ривожланиб кетишларидан манфаатдор эмаслар. Шунинг учун уларга қулоқ солган хокимиятларни сарф-харажатларидан хисобот олишмайди!

Бу ноинсофлар миллионлаган етимлар пулини ўзлаштириб олишгач, хокимият қўлларидан кетганида чет ўлкаларга қочиб қолишади. Халқ эса, устида тоборо ортиб бораётган қарзларини хисоблаб, боши қотиб яна бошқа текинхўрни сайлаб ундан хам аввалги фирибгарликдан бошқа нарса топа олмайди! Чунки муаммо етакчи одамнинг шахсида эмас, балки оламий бошқарув системасида, фикрий етакчилик ва етакчиларнинг шахсиятларидадир!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here