Тунис режими коронавирусга қарши тангликни кучайтириш орқали курашмоқда!

0
447

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тунис режими коронавирусга қарши тангликни кучайтириш орқали курашмоқда!

Ториқ Рофе қаламига мансуб

Тунис режими коронавирусга қарши курашни тақлидий шаклда олиб бормоқда ва бу ажабланарли ҳол эмас. Чунки биз юртдаги сиёсатчиларнинг одатини яхши биламиз, доим денгиз ортидан келадиган олий фармонни кутишади, фармон келгач, уни ўзлари учун фахрий ёрлиқ қилиб олиб, сўзсиз бажаришади… Ёлланма ва ҳаромхўр оммавий ахборот воситалари орқали уни кўкларга кўтариб мақташади. Масалан, унинг биринчи қадами даҳшатли ахборот ҳужуми бўлди. У коронавирусни жуда тез тарқалувчи исёнкор иблис қилиб тасвирлади… Шифохоналарда касаллар сунъий кислород ютиб ўлим билан олишаётганини, кўчалар ўликлар билан тўлиб кетганини, ўликларнинг кўплигидан дафн қилиб улгурилмаётганини хабар қилди. Бунга баъзи жонли кадрларни кўрсатиш ва айрим ғарблик сиёсатчиларни аҳмоқона баёнотларини далил қилиб келтирди… Ҳамманинг қалбини қўрқув ва даҳшат эгаллади, одамлар оғир ечимларга сабр қилишга ва доҳийлардан олинувчи қаттиққўл ечимларни кўтаришга кўника бошлади. Зеро, масала жиддий ва унга енгил қараб бўлмайдиган қилиб кўрсатилди.

Тунислик ҳукмдорлар «мустақиллик»дан бери биз имконияти оз камбағал давлатмиз, деган уйдирмани тарғиб ва ташвиқ қилишга одатланишган. Фурсат топди дегунча шу уйдирмани таъкидлашгани таъкидлашган ва буни ўзлари ҳам далил талаб қилмайдиган аниқ нарса деб ўйлашади. Улар бундай дейишяпти: Аҳвол шу экан, агар коронавирус ҳужуми – Аллоҳ асрасин – мураккаб тус оладиган бўлса, ҳеч нарса қилолмаймиз. Ана, ривожланган давлатлар, ҳатто йирик давлатлар ҳам ушбу эпидемия ва унинг кураши олдида ожиз қолишяпти. Демак, донолик ва нажот вирус юқишини олдини олишда ва уни изоляция қилиб, тарқалишдан тўхтатиб қолишдадир. Бу борада биринчи чора-тадбир одамларнинг тўпланиши ва бир-бирлари билан алоқа қилишини тақиқлашдан бошланади. Ҳукмдорлар шундай дейишлари ортидан хусусий ва давлат муассасаларидаги иш соатлар қисқартирилди, кафелар кеч соат тўртдан кечикмай беркитиладиган бўлди. Масжидлар эса, яъни, Ғарб давлатларининг ҳаловатини бузадиган ва террорчилик ўчоғи, дея баҳоланаётган даргоҳларимизга келсак, бу хусусдаги қарор кескин ва шафқатсиз бўлиб, жума ва жамоат намозлари тақиқланди, масжидлар ёпиб ташланди, фақат намоз вақтида азон айтиладиган бўлди, холос! Бу қарор мусулмонлар томонидан норозилик ва қоралов билан қабул қилинди. Чунки илгари бунга тоғутлар ҳам журъат қилишолмаган эди. Аммо уларнинг бир сиқим ҳайбаракаллачилари айрим шаръий матнларга нотўғри маъно беришни уддасидан чиқишди ҳамда шу орқали бундай жиноятни – ҳокимият фуқаролар саломатлиги ва юрт манфаати учун шундай қарор қабул қилди, деган нарсага ўзгартиришди, шу билан норозилик овозлари ҳам ўчди!

Бундай ҳолатларда доим одатга айланиб қолган асосий чоралар хайрия фондларини очиш бўлиб қолган. Чунки соғлиқни сақлаш муассасалари барча техник-санитария воситаларининг танқислигидан шикоят қилишади, давлат эса, айни вирусга қарши кураша олмайдиган даражада камбағал… Вирусга қарши тунисликлар бир ёқадан бош чиқариб, бирдамликлари ва ҳимматларини кўрсатишлари, айни курашга қарши ўз ҳиссаларини қўшишлари керак эмиш… Бундай масхарабозлик қонуний тарзда талончилик қилинишидан дарак бермоқда.

Хабардорликни ошириш тадбирлари доирасида соғлиқни сақлаш вазирлиги халққа тавсия ва йўлланмалар берди. Хоҳ, тўғридан-тўғри программалар орқали бўлсин, хоҳ рекламалар воситасида бўлсин, соғлиқни сақлаш мутахассисларининг инфекцияни олдини олишга қаратилган ушбу қатор тавсиялари қўлни совунлаб ювиш, стерилланган воситалардан фойдаланиш, тез-тез оғиз ва бурунни чайқаб туриш, қўл бериб ва қучоқлашиб кўришмаслик… кабилар бўлди. Мақсад, вируснинг ҳалқумга кириб, ундан ўпкага ўтишидан, шу орқали кўпайиб, организмни ишдан чиқаришидан сақланиш экани айтилди. Орадан бир неча кун ўтиб-ўтмай ҳокимият кечки соат олтидан тонги соат олтига қадар комендантлик соати эълон қилди, уйдан чиқмасдан соғлиққа оид ушбу умумий мажбуриятларга амал қилишга буюрди, энг шошилинч эҳтиёжлар учунгина чиқишга рухсат берди. Сўнг озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналардан ташқари, кафе ва ресторанларни ҳамда барча муассасаларни беркитди. Шунингдек, эҳтиёжмандларнинг эҳтиёжини таъминлашга ва айни тақиқдан азият чекканларга – айниқса сармоя эгаларига – компенсация тўлашга, камбағал-бечораларга 200 динор ҳадя беришга ваъда берди.

Инсонлар ҳаётига ғамхўрлик характерида кўринган бу чора-тадбирлар ғамхўрлик ўрнига кўпроқ дард бўлди. Чунки одамларнинг ризқ-насиба топадиган ўринлар ёпиб қўйилиб, уларни саъй-ҳаракатсиз ушлаб турилди, устига-устак, ҳар доимгидек ҳокимият берган ваъдаларини бажармади, юртнинг бир неча вилоятларида асосий эҳтиёж моллари тамом бўлди, икки ҳафтадан зиёд вақт ҳожатмандларга ёрдам пулларини тарқатиш узилиб қолди… оқибатда, мана шуларнинг барчаси вазиятни издан чиқишига ва норозилик намойишлари бошланишига олиб келди. Президент бўлса, миллий кенгаш, дейилган йиғилишда чиқиб олиб, худди мухолафатчи ролини ўйнади ва ҳукуматни сусткашлиги учун муҳосаба қилди, унга насиҳат ва йўл-йўриқлар кўрсатди… унга на бирор фармон берди, на ундан бирор нарсани талаб қилди. Бу албатта давлатнинг ўз ишига мутлақо эга эмаслигини англатади!

Бундай чора-тадбирлар ҳаётни фалажланишига олиб келди… расмийларга нисбатан қаттиқ норозилик ва интиқом ҳолатини келтириб чиқарди. Буларнинг барчаси ҳокимиятнинг Аллоҳ аҳкомларидан юз ўгириб, унга исён қилиши сабаблидир. Агар бу ҳукмдорлар Аллоҳнинг амрини қабул қилиб, Набий Kнинг ҳидоят йўлини татбиқ қилганда эди, бу аҳволга тушмаган бўлар эдик. Ҳокимият юрт аҳлидан ҳаракатланишни қисқартиришни талаб қилган бир пайтда, вабо тарқалган давлатлардан келувчиларга юртнинг ҳамма йўлларини ланг очиб қўйди. Ваҳоланки, Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу

«إِذَا سَمِعْتُمْ بِهِ بِأَرْضٍ فَلَا تَقْدَمُوا عَلَيْهِ وَإِذَا وَقَعَ بِأَرْضٍ وَأَنْتُمْ بِهَا فَلَا تَخْرُجُوا فِرَارًا مِنْهُ»

«Агар вабони бирор ерда тарқалганини эшитсангиз, у ерга кирманг, агар у сиз турган ерда тарқалса, вабодан қочиб у ердан чиқманг», деган сўзларига биноан, юрт чегараларини ёпиб, кириш ва чиқишни тақиқлаши лозим эди. Мана шу чора-тадбирдир. Шунинг ўзи мана шу мусибатларнинг барчасидан четда бўлишга кафил. Кейин, агар ҳукмдорлар – келаётганлар шу юртнинг фуқаролари, ўз оилаларига қайтишга ҳақлари бор, деган ҳужжат-баҳона билан буни татбиқ қилишмаса, у ҳолда, уларни ўзлари мавжуд бўлган ерларда бошпана билан таъминлаш мумкин-ку, масалан, портлар, аэропортлар ёки чегара қисмлари олдида. Бунга Росулуллоҳ ﷺнинг соғлом шахсни касал шахсдан устун қўйганликлари ва касалдан моховдан қочгандек қочишга буюрганликлари далилдир. Яна ҳақиқий чора-тадбирлардан бири соғломлар орасидан касалларни аниқлаш учун клиник таҳлил ўтказилади. Шу билан юқумли касаллик хавфидан омон қоламиз. Агар ҳокимиятдагилар уни ҳам, буни ҳам қилишмаса, у ҳолда, ҳаммани таҳлил қилишлари ва бунинг қанчалар кўп харажат талаб қилишига қарамасликлари керак. Чунки бу харажатлар қанчалик юқори бўлмасин, биз бугун мана шундай иқтисодий танг аҳволда кўтараётганимиз зиёнлардан албатта кам бўлади. Агар шундай қилинса, касал шахслар соғлом шахслардан аниқланади-да, касаллар изоляцияга олиниб, муолажа қилинади, соғлом кишилар бемалол ўзларининг оддий ҳаётий фаолиятларини давом эттираверадилар.

Ушбу кризисни бартараф этиш ечими мана шу. Бироқ мустамлакачи кофирга ўз қарорини ҳам, иродасини ҳам гаров қилиб бериб қўйган кимсалар қаёқдан ҳам ушбу ҳақ йўлдан юрсинлар?! Мана, ҳокимият ўз залолатида давом этиб, карантинни яна икки ҳафтага узайтирди ва бу яна бир неча ой давом этиши мумкинлиги тахмин этилаётганини даъво қилди… Бу эса, бутунлай банкротликка ва қулаб тушган иқтисодиётни бутунлай йўқ қилинишига рози бўлиш, демакдир. Чунки бу режим омонатга хиёнат қилди, ишни нолойиқ кимсалар қўлига топширди… Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!

Роя газетасининг 2020 йил 8 апрел чоршанба кунги 281-сонидан

NO COMMENTS