«Ислом оила, авлод ва жамиятнинг ҳимоячисидир» номли кампания якунланди!
Маълумки, 2020 йил 21 январда «Ислом оила, авлод ва жамиятнинг ҳимоячисидир», номли кампания бошлаган эдик. Коронавирус эпидемияси туфайли кўрилаётган чора-тадбирлар сабабли, ушбу кампаниямизни 2020 йил 28 март шанба кунги якуний программа орқали эртароқ якунладик. Якуний программада академик, журналист ва нодавлат ташкилот вакилларидан 21та иштирокчи (5 таси бевосита студияда, 15 таси ижтимоий тармоқлар орқали) қатнашди. Йиғилиш сўнггида «Ислом оила, авлод ва жамиятнинг ҳимоячисидир» кампаниясининг якуний баёноти эшиттирилди. Шунингдек, унда қуйида ишлар таъкидланди:
Оила жамиятнинг асосини ташкил этади, фарзандларимиз эса, келажагимизни шакллантиради. Оила, авлодлар ва жамиятни турли ёмон фикрлар, ишлар ва машғулотлардан ҳимоя қилиш Исломни адолат билан татбиқ қиладиган ва уни рисолат сифатида оламга олиб чиқадиган давлатда рўёбга чиқади. Эркак ва аёлни оиланинг икки устуни деган эътиборда, фарзандларни эр-хотинлик самараси деган эътиборда ҳимоя қилинса ва уларнинг Ислом билан боғланишлари кучли бўлса, жамият кучли ва бир-бирига жипс бўлади. Эр-хотинлик, эркакнинг аёлга бўлган алоқаси, оилавий алоқалар ҳамда насл-насаб ва қариндошлик бузилса, жамият мўрт бўлади ва биринчи зарбадаёқ қулайди. Бу нарса бугун оламда коронавирус эпидемияси тарқалган пайтда яққол кўзга ташланмоқда. Бу эса, жамият учун бирдамлик ва ҳамкорликнинг қанчалик аҳамияти бор эканини яна бир бор тасдиқламоқда.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти аъзолари 21 январда «Ислом оила, авлод ва жамиятнинг ҳимоячисидир», номли кампанияни бошлаган эдик. Биз бу кампания даврида Туркиянинг турли шаҳарларида 29та семинар ва лекциялар ўтказдик. Коронавирус эпидемияси хусусида 26та семинар ўтказдик. Кампания мобайнида оилани ҳимоя қилиш мавзусида биз билан ҳамдард бўлади, деб ҳисоблаган нодавлат ташкилотлар, сиёсий партиялар, баладиялар раҳбарлари, расмий вакиллар, журналистлар ва матбуот ходимлари билан билвоста алоқа боғладик. Туб ечимлар ҳақида фикр алмашдик ва маслаҳат қилдик. Кампания мақсадлари ҳақида гаплашиб, уларнинг қўллаб-қувватлашларини талаб қилдик. Шу доирада 547та зиёрат қилиб, ушбу мавзу бўйича ўзимиз тайёрлаган 55 мингта китобча тарқатдик. Шунингдек, «Истанбул келишувига ва 6284 рақамли қонун»га барҳам бериш учун интернет орқали имзо йиғдик, 110 минг кишининг имзоси ва қўллаб-қувватловига эришдик.
Биз кўпгина яхши инсонларнинг қўллаб-қувватловига эришганимиз учун Аллоҳ Таолога ҳамд айтамиз. Биз билан ҳамдард бўлган, бизга ўз эшикларини очган, кампанияда иштирок этган ва чақириғимизга жавоб берган нодавлат ташкилотлар, муфаккирлар, журналистлар, академиклар, устозлар, ҳурматли шайхлар ва ушбу кампанияга қатнаша олмаган мусулмонларга ташаккурлар билдирамиз. Аллоҳ уларнинг барчасидан рози бўлсин.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти аъзолари қайта айтамизки, биз оила, авлод ва жамиятни ҳимоя қилиш учун мусулмонлар билан бирга фаолият қиламиз. Бизнинг «Ислом оила, авлод ва жамиятнинг ҳимоячисидир» номли кампаниямиз якунланган бўлса-да, муаммо ҳали ечилмади. Чунки муаммо Ислом ҳаётимизнинг барча жиҳатларига ҳукмрон бўлсагина ечилади. Биз айнан мана шу нарса рўёбга чиқмагунича ўз фаолиятимизни узлуксиз давом эттирамиз. Ана ўшанда бу юртларга Ислом яна қайтади ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида хавфсизлик, тинчлик ва сиҳат-саломатлик қайтади. Аллоҳнинг изни билан Росулуллоҳ ﷺ байроғи юксак кўтарилади. Агар биз олийҳимматли бўлсак ва фаолиятни тўхтатмасак, азиз ва қўллаб-қувватловчи бўлган Аллоҳ бизга нусрат беради.