بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
«Коронавирус пандемияси Ислом билан капитализм ўртасида»
Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими
Коронавирус (KOVID-19) дунёнинг шарқидан тортиб ғарбигача тарқалди, кундалик ҳаёт издан чиқди, одамлар уни юқтириб олишдан қўрқиб, ихтиёрий равишда уйларида карантин қилишди, жума ва жамоат намозлари тўхтатилди, ҳатто муборак Байтуллоҳ билан Масжиди Набавий ҳам умрачилар ва намозхонларсиз ҳувиллаб қолди… Бундай манзарани ер юзидаги энг моҳир таҳлилчи ва тадқиқотчилар ҳам хаёлларига келтирмаганди! Аллоҳ Азза ва Жалланинг
وَخُلِقَ الْإِنسَانُ ضَعِيفاً
«Инсон заиф-ожиз қилиб яратилган» [Нисо 28]
деган каломи яна бир бор ўз исботини кўрсатди.
Башарият ушбу пандемияга дучор бўлар экан, ҳақиқий бошқарувчи ғамхўрга, инсонлар ишларига чинакамига аҳамият берадиган бир давлатга жуду-жуда муҳтож бўлиб қолди. Инсонлар башариятга моддий ва фойда ўлчови билан эмас, диққат-эътибор билан қарайдиган давлатга муҳтож бўлиб қолдилар. Башарият шундай бир халифага муҳтож бўлиб қолдики, у касалликка нисбатан аввало инсоний масала сифатида муносабатда бўлади, уларнинг динлари, мазҳаблари ва миллатларига қараб муносабатда бўлмайди. У бу каби масалага, худди Британия айни пандемияни «коллектив (жамоий) иммунитет» назарияси бўйича ҳал этмоқчи бўлгани каби, шахснинг давлатга қай даражада фойда келтиришига қараб киришмайди.
Бугун олам инсонларни зулматдан нурга олиб чиқадиган, илмонийлик ва капитализм зулмидан Ислом адолати ва давлатига (Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатига) етаклайдиган янги халқаро етакчиликка муҳтож бўлиб қолди. Бу йил Халифалик қулатилганига 99 йил бўлди. Аллоҳ Азза ва Жалланинг изни ила, ҳозир ушбу давлатнинг барпо бўлиш вақтидир.
إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْراً
«Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйган» [Талоқ 3]
Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими Ҳизб ут-Таҳриринг коронавирус (KOVID-19) пандемияси билан боғлиқ барча нашрларини кенг кўламда ёритиб боради. Аллоҳ Субҳанаҳу бунга муваффақ айласин, У нақадар яхши дўст ва нақадар яхши ёрдамчидир.
Буни яқиндан кузатиб бориш учун қуйидаги манзилдан фойдаланишингиз мумкин:
Роя газетасининг 2020 йил 1 апрел чоршанба кунги 280-сонидан