Унутганга эслатма ва йўлдан адашганга йўлланма

785
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Унутганга эслатма ва йўлдан адашганга йўлланма: Сочи шартномаси мусулмонлар қонини тўкиш орқали татбиқ қилинмоқда бас холис кишилар қачон қўзғаладилар?!

Устоз Аҳмад Ҳожимуҳаммад

2018 йил сентябрда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган билан Россия президенти Владимир Путин ўртасида имзоланган Сочи шартномаси Идлиб вилояти ва унинг географик чегаралари тақдирини белгиламоқда. Москва билан Анқара бу шартномани минтақанинг истиқболи учун пойдевор, деб ҳисоблашмоқда.

Сочи шартномаси бандлари хулосаси қуйидагилардан иборат:

  • Иккала томоннинг бир-бирига қарши ҳеч қандай жанговар ҳаракатни амалга оширмасликларини таъминлаш ҳамда бунинг назоратини Туркия патрул хизматлари зиммасига топшириш;
  • Кескинлик юмшатилган зона ичкарисида 15-20 км узунликда қуролсизлантирилган зонани пайдо қилиш;
  • 15 октябрга қадар барча радикал террористик гуруҳларни қуролсизлантирилган зонадан чиқариш;
  • 2018 йил охирига қадар М4 (Ҳалаб-Лозиқия) ҳамда М5 (Ҳалаб-Ҳама) трассалари орқали транзит ҳаракатини тиклаш;
  • Томонлар Сурияда ҳар қандай шакл ва кўринишдаги «терроризм»га қарши курашга қатъий қарор қилдилар.
  • 2018 йил имзоланган Сочи шартномаси хулосалари мана шу. Мен уни ўқимаган ёки эшитмаган инсонларга эслатяпман. Аммо уни ўтган бир тарихий хотира сифатида эслатаётганим йўқ. Балки ҳатто ҳозирги пайтда ҳам татбиқ қилинаётгани, кун сайин ва лаҳза сайин ижро этилаётгани сабабли эслатмоқдаман. Мен буни хотираси пашшани хотирасига ўхшаган кишиларга эслатмоқдаман. Чунки пашшанинг хотираси бир неча сонияга етмай билганини унутади. Шунинг учун у атрофингизда айланади, сиз уни уришга ҳаракат қилган пайтингизда сиздан қочади ва унутиб яна қайтиб келади. Бу ҳолнинг иккинчи ёки учинчи такрорланишида сизнинг қўлингизда ўлим топиш унинг қисмати бўлади.

Томонлар шартномага имзо чекишди, трассалар 2018 йилнинг тўққизинчи ойида очиладиган бўлди. Бироқ шартнома татбиқи улар ўйлагандек осон бўлмаяпти. Тўғри, барча жангчи гуруҳлар хориж давлатларига боғланиб қолди, Туркиядаги сиёсий йўлакларда фитналар тузилди, саноғи оз бўлган холис мужоҳидлар нима қилишни билмай қолишди… Бироқ мана шуларнинг барчасига қарамай, Ҳизб ут-Таҳрир ташаббуси остида Суриядаги оммавий халқ ҳаракатлари тўхтамай Туркия-Россия ўртасидаги келишувга путур етказди.

2018 йилнинг ўнинчи ойида Суриядаги нуфузли кишилар ва шаҳидларнинг яқинлари Туркия назорат пунктларини зиёрат қилиш ташаббусини бошлаб, у ерлардаги турк раҳбарларига мана бундай қаттиқ сўзлар билан даъват йўлладилар: «Бизнинг мақсадимиз Дамашқдаги режимни ағдариб, Ислом бошқарувини барпо қилишдир. Биз шунинг учун чиққанмиз. Бас, ё сизлар ҳам шу мақсадимизга қўшилиб биз тарафда туринг, ёки биз билан душманимиз ўртасига аралашманг, четга чиқинг. Чунки сизнинг пунктларингиз бирор яхши иш қилолмаяпти, саноғи кўп холос уларнинг. Аммо биз саноқни ҳам, жавобни ҳам ўрнига қўямиз».

Шундай қилиб, бундай шармандали шартномага қарши курашувчи ва макрларини ўзларига уриб, қуролларини парчаловчи намойишларда минглаб одам кўчага чиқди.

Сўнг 2018 йилнинг ўн иккинчи ойида халқаро трассада кўп сонли нуфузли кишилар намойиш қилиб, бутун дунёга, Умматларига мурожаат қилишди. Улар ўзларининг собит туришганини ва бу тоғут режим учун йўлларни очиб берилишига норози эканликларини баён қилдилар.

Мана шуларнинг ўзи шартнома эгаларини ва уларнинг ортида турган хўжайинлари кофир Американи ташвишга солишга, таранг аҳволда қолишларига кифоя қилди. Дарҳақиқат, бу ҳақида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 2019 йил 27 августда «Россия-Туркия ўртасидаги Идлиб билан боғлиқ шартнома қийин ва таранг кечаётгани» ҳақида баёнот берди. Сўнг «Туркия кескинлик юмшатилган зона ичкарисида патрул хизматларини олиб бораётган бўлса, айни дамда Россия бу иш билан зона ташқарисида шуғулланмоқда», дея қўшимча қилди.

Бироқ шартномачилар қандай қилиб Умматни алдашга ва йўлларни очиб, шартномани амалга оширишга муваффақ бўлишди?!

Улар бунга бир неча услуб ва воситаларни ишга солиш билан муваффақ бўлишди ва бу ишда уларга ичкаридаги кишилар ёрдам беришди. Масалан:

Бунда Инқоз ҳукуматининг роли катта бўлди. У одамларни бир бурда нон топиш билан машғул қилиб, солиқлар ва тўловларни оширди, одамларни бўғзидан олди. Бунинг баробарида, Сурия лирасининг долларга нисбатан курси тушиб, оқибатда жуда кўп товарлар баҳоси икки ва уч баробарга кўтарилиб кетди. Устига-устак, Инқоз ҳукуматининг очиқдан-очиқ қарорлари сабабли ёнилғи маҳсулотлари танқис бўлиб кетди.

Таҳрири Шом ҳайъатининг минтақадаги сиёсий ричаги бўлган Инқоз ҳукумати роли шу билан тўхтамади. Балки улар Сочи шартномасидан огоҳликка чақираётган ҳамда Соҳил жангларини очишга ва жиноятчилар билан музокара столини ағдаришга даъват қилаётган кишиларни мунтазам овозларини ўчириб туриш билан шуғулланишди. Мунтазам равишда, яъни, ўз муассасалари бўлган Вақфлар вазирлиги орқали масжидларни қаттиқ назорат остига олиб, у ерга ўзларининг имомларини, ўзлари истаган хутбаларни ўқийдиган соқчи шайхларини ўрнатишди.

Таҳрири Шомнинг ўзига келсак, у Туркиянинг Идлибдаги мақсадларини амалга оширувчи полиция ролини ўйнади. «Қўллаб-қувватловчи давлатлар» ўйинига қарши чиқаётган кишиларни ўрганди, кузатди ва уларнинг овозини ўчириш билан шуғулланди. Масалан, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан қирққа яқинини ҳамда улар билан бирга, Идлиб ва Ҳамадаги нуфузли ва таниқли шахсларни қамоққа олди.

Таҳрири Шом ҳайъати ўз ролини такомиллаштириш учун қаттиқ туриб фронтларни ҳам кўз остидан қочирмади. Натижада мужоҳидлар ўлжа қилиб олган ҳар бир замбарак, зирхли машина ва оғир қурол-аслаҳалар айни ҳайъат томонидан тортиб олинди ва бу билан зоналар мана шу қуроллардан тозаланди! Сўнгги пайтда қонхўр режимнинг озод этилган зоналарга ҳужум қилиши ва осонгина у ерларни вайрон этиши бунга яққол далилдир.

Охир оқибат, Эрдоган турк биродарларимизни сохта жангга киритди… Аллоҳ уларни раҳмат қилсин. Жангга киритиб, Сочи чегараларини шу йигитларнинг қонлари билан чизди ва чегараларни мустаҳкамлади. Кейин Москвада ўт очишни тўхтатиш шартномаси имзоланди… Унинг ортидан Туркия Молия вазири ва бир қатор расмийлар чиқиб, қатор баёнотлар беришди. Бу баёнотларидан Турк-Россия манфаатлари нафақат Суриядаги мусулмонлар қонидан, балки улар билан бирга турк мусулмонлари қонидан ҳам улуғ эканлиги англашилди.

Мана шуларнинг барчасидан сўнг, кўрингки, Аллоҳ Таолонинг қуйидаги ояти каримаси баҳсга ўрин қолдирмайдиган ҳақиқатни очмоқда, куфр миллати билан Ислом душманлари бизни қириш ва мабдамиздан адаштиришга жуда-жуда ўч эканликларини баён қилмоқда:

وَلَا يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتَّى يَرُدُّوكُمْ عَنْ دِينِكُمْ إِنِ اسْتَطَاعُوا

«Улар қўлларидан келса то сизларни динингиздан қайтаргунларича сизларга қарши жанг қилаверадилар» [Бақара 217]

Кейин Аллоҳ Таоло кофирларнинг бизга қарши қаттиқ курашишларини баён қилиш баробарида, бизни ҳам уларнинг адоватига сабот билан туришга ва Ўзининг ваъдасига чуқур ишонишга буюрди:

قُلْ لِلَّذِينَ كَفَرُوا سَتُغْلَبُونَ وَتُحْشَرُونَ إِلَى جَهَنَّمَ وَبِئْسَ الْمِهَادُ

«(Эй Муҳаммад), куфр йўлини тутган кимсаларга айтинг: Шак-шубҳасиз (бу дунёда) мағлуб бўласизлар ва (охиратда) жаҳаннамда тўпланажаксиз. Нақадар ёмон жой у!» [Оли Имрон 3]

Эй Шом аҳлимиз!

Бугун мустақил, ўз-ўзини қўллай оладиган ва ўз қарорига эга бўлган гуруҳларни тузиш зиммамизга тушаётган шаръий бурчдир. Бу гуруҳларнинг ўзгармас мақсадлари қуйидагича бўлмоғи лозим:

Асад режимини бутун башараю арконлари билан қўшиб ағдариш, Ислом ва мусулмонларга қарши тўқилаётган тил бириктирувлар ва шартномаларни рад этиш.

«Қўллаб-қувватловчи давлатлар» билан алоқаларга болта уриб, зулм йўлини тутганларга таянмаслик:

وَلاَ تَرْكَنُواْ إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُواْ فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللّهِ مِنْ أَوْلِيَاء ثُمَّ لاَ تُنصَرُونَ

«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (таянманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга таянсангиз) сизларга ёрдам берилмас» [Ҳуд 113]

Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлмиш Ислом бошқарувини барпо этиш. Ушбу Халифалик капиталистлар малайлари бўлган режимлар харобалари узра қад кўтарувчи ҳазоратдир. Бу ҳақда Росули акрам ﷺ бундай марҳамат қилганлар:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Кейин Пайғамбарлик минҳожига асосланган Халифалик бўлади».

Роя газетасининг 2020 йил 18 март чоршанба кунги 278-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here