Эй қувват аҳли, имкониятни қўлдан бой берманг
АҚШ коронавирус туфайли оғир аҳволга тушиб қолди. Дунёнинг супер кучи мақомини эгаллаган бўлишига қарамай, у фалокат рўйхатида энг биринчи ўринни эгаллади. АҚШнинг дунёни қутқарган кунлари фақат Голливуд филмларида қолди холос, у ҳозир ўзини ҳам эплай олмаяпти.
АҚШ фуқаролари орасида вируснинг чангалига тушганлар сони кундан-кунга ортар экан, Пентагон ҳам бундан ўз насибасини олмоқда. Ҳозирда юзлаган АҚШ аскарлари коронавирусга чалингани маълум қилинди. Асл рақамлар расмий рақамлардан бир неча баробар кўплиги ҳеч кимга сир эмас. Сиёсий мутахассислар вирус туфайли АҚШ ҳар тарафлама жуда катта инқироз остида қолишини башорат қилишмоқда. Ҳозирданоқ юз минглаган ишхоналар ёпилди. Миллионлаган киши ишсиз қолди.
Президент Доналд Трамп коронавирус туфайли 2 млн 2 юз минг киши ўлиши мумкинлигини билдирди. Трампга кўра, агар ўлим 200 минг атрофида бўлса бу муваффақият деганидир.
Баъзилар “кучли технологияга эга бўлган АҚШга бу вирус унчалик таъсир қила олмайди”, дейишган эди, аммо бундай бўлмади. Кўзга кўринмас кичик зарра АҚШни тиз чўктирди. Ҳатто дунёда тенги йўқ деб кўрилган соғлик тизими ҳам инқирозга юз тутди. Ўликлар кўплиги туфайли касалхоналарнинг ёнида вақтинчалик ўликхоналар қурилди. Нью-Йоркдаги ҳолат жуда ваҳимали эканлиги айтилмоқда. Ню-Йорк губернатори Эндрю Куомо, “минглаб одамлар ўлиши ҳақида ўйлашдан бошқа чорамиз йўқ”, деди.
Ҳаётни фақат лаззатдан иборат деб билган халқлар коронавирус ваҳимаси туфайли озиқ-овқат дўконларининг расталарини бўшатиб ташлаш билан бир қаторда ўзларини қурол-яроғ дўконига ҳам уришди. Инсонларнинг қурол сотиб олиш учун навбатда туриши биринчи марта кузатилди, сотувлар ҳажми 800 фоизга ошди. Чунки инқироз кучайгани сабабли инсонлар бошқалар тарафидан уйларининг талон-тарож қилинишидан ваҳимада. Капитализмда инсонлар ўзидан бошқанинг ўлими эвазига бўлса ҳам яшашни хоҳлашади.
Европадаги аҳвол ҳам бундан қолишмайди. Зеро уларнинг ўзлари қандай аҳволга тушиб қолганлигини очиқ айтиб туришибди. Ҳар бир давлат ўз жонининг дардига тушган. Нима қилишини билмай саросимада. Уларнинг дунёни қутқариш ҳақидаги даъвоси фақат оғиздаги гап эканлиги аён бўлди.
Испанияда Капиталистик ғоялари асосида улғайган шахслар ўзларига коронавирус юқишидан қўрқиб, қариялар уйидаги кекса одамларни қаровсиз қолдиришди. Уларнинг ҳолидан хабар олиш учун келган ҳарбийлар кексаларни ўз тўшагида ўлик ҳолда топишди. Бундай ҳодисалар сон саноқсиз кузатилмоқда. Мана сизга манфаатдан бошқа нарсани ҳисобга олмайдиган капитализмдаги инсонийлик.
Шуни яхши билингки, бу АҚШнинг ҳам, Европанинг ҳам таназзули эмас, балки бу капитализмнинг таназзулидир. Капитализм тузуми қуламоқда, буни эълон қилиш қолди холос.
Шундай экан, эй Туркиядаги, Покистондаги, Мисрдаги ва бошқа Ислом ўлкасидаги куч эгалари! Чириб қолган капитализм тузумидан воз кечиб, Ислом тузумини эълон қилинг. Ҳозир айни вақтидир. Қуруқлик ва денгиз чегаралари ёпилган, ҳаво майдонлари ёпилиб, учишлар тўхтатилган бир вақтда куфр давлатлари билан алоқаларингизни узинг. Шу пайтгача, “биз дунёдан узула олмаймиз, ташқи давлатлар билан халқаро ва тижорий алоқаларимиз бор, баъзи ташкилотларга аъзолигимиз бор”, деган баҳона ўртага қўйилиши мумкин эди. Аммо ҳозир истасангиз ҳам, истамасангиз ҳам, ҳаммаси узилди. Ҳамма давлатлар чегараларини ёпди, вирус ҳаммасини карантинга тиқди. Бу фурсатни бой берманг, бу чириб қолган тузумни улоқтириб, Ислом Халифалигини эълон қилинг. Бунинг учун сиёсий имконият юзага келди. Бу Аллоҳнинг ҳидоятига эргашган кишилар учун ҳақиқий фурсатдир. Аллоҳнинг динига ёрдам бериб, Ансорлар сафидан ўрин олинг, икки дунё бахтини қўлга киритиш учун имкониятини қўлдан бой берманг.
Сиз Аллоҳга суянинг, Аллоҳга таваккул қилинг, Унинг ўзи кифоядир. Аллоҳ яратган биргина кўзга кўринмас вирус Америкасини ҳам, Европасини ҳам, Хитойини ҳам, Россиясини ҳам қандай тиз чўктирганини кўриб турибсиз. Шундай ҳолатни кўриб туриб ҳам, Америкадан, Россиядан, Европадан, Исроилдан қўрқишингизни Аллоҳнинг ҳузурида қандай оқлайсиз. Шуни унутмангки, Қиёмат кунида Аллоҳ сизга берган имконият ҳақида албатта сўраласиз.
ثُمَّ لَتُسْأَلُنَّ يَوْمَئِذٍ عَنْ النَّعِيمِ
Сўнгра ана ўша Кунда албатта (ҳаёти-дунёда сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида сўралурсизлар.
Қиёмуддин Шариф