Коронавирус тарқалишини олдини олиш шаръий масъулиятдир

693
0

Коронавирус тарқалишини олдини олиш шаръий масъулиятдир

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти коронавирус тарқалишини пандемия деб эълон қилди. Ташкилот раҳбари Тедрос Аданом Гебреисуснинг таъкидлашича, сўнгги икки ҳафта ичида бу ҳолат Хитойдан ташқарида 13 баробар ошган.

Амалдаги чора-тадбирлар ушбу пандемия дунёнинг бир қатор мамлакатларида бир вақтда тарқаладиган касаллик эканини кўрсатмоқда. Доктор Тедрос касалликни пандемия, деб аталгани Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг мамлакатларга нима қилиш кераклиги ҳақидаги ўз тавсияларини ўзгартиришини англатмаслигини айтиб ўтди. У барча ҳукуматларни шошилинч ва қатъиятли чоралар кўриш орқали касалликнинг ёйилишини олдини олишга чақирди. Сўнг, бу вирусни жиловлаш ва назорат остига олиш мумкинлигини бир неча давлатлар кўрсатганини таъкидлаб ўтди.

Шубҳасиз, ушбу эпидемияга қарши кураш барча соҳада эътибор-парвариш тизимини фаоллаштиришни талаб қилади. Исломдаги қадриятлар тизими жамиятни мана шундай ғамхўрлик қўрғони билан мустаҳкамлаган бўлиб, унда жавобгарлик ҳаммага тушади, ҳамма ўз қўли остидагилардан жавобгар бўлади. Дарҳақиқат, Росули акрам ﷺ бу ҳақда марҳамат қилганлар. Абдуллоҳ ибн Умар айтадики, мен Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини эшитгандим:

«كُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، فَالإِمَامُ الَّذِي عَلَى النَّاسِ رَاعٍ وَهُوَ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالرَّجُلُ رَاعٍ عَلَى أَهْلِ بَيْتِهِ وَهُوَ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالْمَرْأَةُ رَاعِيَةٌ عَلَى أَهْلِ بَيْتِ زَوْجِهَا وَوَلَدِهِ وَهِيَ مَسْؤُولَةٌ عَنْهُمْ، وَعَبْدُ الرَّجُلِ رَاعٍ عَلَى مَالِ سَيِّدِهِ وَهُوَ مَسْؤُولٌ عَنْهُ، أَلاَ فَكُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»

«Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз раиятидан масъулсиз. Одамларга бош бўлган имом раҳбардир ва у ўз раиятидан масъулдир. Эркак киши ўз уйи аҳлига раҳбардир ва у ўз раиятидан масъулдир. Аёл эрининг уйи аҳли ва болаларига раҳбардир ва у улардан масъулдир. Кишининг қули ўз хўжайини молига раҳбардир ва у ундан масъулдир. Огоҳ бўлингки ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз раиятидан масъулсиз».

Ушбу муборак Фаластин заминидаги вазият ўзига хос аҳамият касб этмоқда. Чунки яҳудий вужуди босқинчлиги тиббий имкониятлар ва процедураларни чекламоқда. Зеро, бу ишда чегаралар, ўтиш жойлари ва давлатлараро муносабатларда ҳақиқий мустақил бўлиш талаб қилинади. Шунинг учун касалликдан сақланиш ва унинг тарқалишини олдини олишга ҳамда айни мақсадда барча тадбирларни фаоллаштиришга реал тарзда ҳаракат қилинмоғи лозим бўлиб, бунда ҳар бир инсон жавобгарликни ўз зиммасига олмоғи лозим. Касалликдан сақланиш ва асосан унинг тарқалишини олдини олиш учун ҳар бир киши жиддий ишлаши керак. Агар бу касаллик – Аллоҳ сақласин – Фаластинда тарқала бошласа, юрт аҳлини катта муаммога, айниқса, катта потенциалга муҳтож муаммоларга гирифтор қилади. Демак, айни касалликнинг Фаластинда юқмаслиги ва умуман тарқамаслиги учун жиддий ҳаракат қилиш лозим. Бунинг учун эса, Фаластин аҳли касаллик тарқалишини олдини олиш учун халқаро ва маҳаллий соғлиқни сақлаш кўрсатмаларига риоя қилиши, бу тавсияларга жуда жиддий муносабатда бўлиши шарт. Чунки Ислом зиммамизга айни вабога нисбатан ҳақиқий жавобгарликни юклайди.

Ушбу касаллик тарқалишини олдини олишга ва унга амал қилишга қаратилган барча тиббий тавсиялар унинг тарқалишини ҳамда – Аллоҳ сақласин – ҳар бир хонадонга кириб, Фаластин аҳлидан катта қисмига юқишини олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Шунинг учун ҳам Фаластин аҳли касалликнинг юқиши ва тарқалишини чекловчи барча профилактик кўрсатмаларга қаттиқ амал қилмоқлари шарт.

Шу муносабат билан қуйидагиларни инобатга олмоғимиз лозим:

  1. Тиббий кўрсатмаларга риоя қилиш зарур. Масалан, дезинфекция қилиш, қўлларни ювиш ҳамда беморлардан ёки айни касаллик аломатлари кўринган шахслардан ёхуд йўталаётган ва иситмаси кўтарилган шахслардан узоқ бўлиш каби эҳтиёт чораларини кўриш лозим.
  2. Болалар ва ёши кекса қарияларнинг уйдан чиқмасликлари ва аралашувни тор оила доирасига чеклаш лозим. Ким зарурат учун ташқарига чиқмоқчи бўлса, у касалликни юқтириб олмасликка, уни ўз оиласи ва қарамоғидагиларга ташиб келтирмасликка ҳаракат қилсин. Оиласига кириши ва уларга аралашишидан олдин дезинфекция қилиб, қўлларини ювсин. Чунки бу унинг оиласи олдидаги жавобгарлигидир.
  3. Одамларга қўшилиш-аралашишдан имкон қадар кўпроқ узоқда бўлиш, одамлар билан муносабатни иложи борича қисқароқ қилиш ва бекор қилиш мумкин бўлган нарсаларни бекор қилиш.
  4. Ўпиш ва қўл сиқишдан иложи борича сақланиш.
  5. Айни касалликка чалинган шахслар карантин мажбуриятига амал қилишлари лозим. Чунки бунга амал қилиш шаръий жавобгарликдир.
  6. Сафарга ва саёҳатларга бормаслик. Аммо сафарга фавқулодда ҳолатда чиқишингиз керак бўлиб қолса, профилактик чораларни кўрган ҳолда чиқинг.
  7. Коронвирусга қарши курашиш ва унинг тарқалишини олдини олиш бўйича соқлиқни сақлаш процедуралари ва кўрсатмаларининг сиёсий курашга алоқаси йўқ. Чунки ҳамма унга риоя қилиши лозим.
  8. Миш-мишлар ва ишончсиз янгиликларни тарқатмаслик. Чунки қўрқув ва чўчиш бутун жамият шахслари иммунитетига салбий таъсир қилади.
  9. Мутахассислар ва бадавлат кишилар – Аллоҳ сақласин – касаллик тарқалса, Фаластин аҳлига ёрдам кўрсатишга тайёр турсинлар.

Ислом Уммати қачон бундай пандемия ёки эпидемияларга дуч келса, Аллоҳга таваккал қилиб, Аллоҳга боғланиб, сабабларни ушлаб, Аллоҳга таяниб, Аллоҳдан мағфират сўраб, Аллоҳнинг қазосига таслим бўлишни талаб қилувчи ақидавий тушунчаларни эгаллаган ҳолда унга қарши курашади. Касаллик Аллоҳ Таолонинг қазоларидан биридир. Аллоҳ инсонларни имонлари билан синаш мақсадида балолайди. Биз Аллоҳдан бу балони бизга Ўзининг жазоси ва уқубатига айлантирмаслигини сўраймиз. Набий ﷺ бундай ҳолатда одамларни истиғфор айтиш, солиҳ амалларни кўпайтириш ва шифо берувчи фақат Аллоҳ Таоло деган эътиқодда даволанишга чақирган бўлиб, ўзимизга у кишининг айни йўлларини намуна қилиб олмоғимиз лозим.

Бу борада Росули акрам ﷺнинг йўлларини қабул қилган кишилар мазкур олдини олиш услубларига риоя қилсалар, ажри азим оладилар. Чунки имом Бухорийнинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росули акрам бундай деганлар:

«لاَ تُورِدُوا الْمُمْرِضَ عَلَى الْمُصِحِّ»

«Касални соғга яқинлаштирманг». Имом Аҳмад ўзининг «Муснад»ида ушбу ҳадисни келтирган:

«فِرَّ مِنَ الْمَجْذُومِ فِرَارَكَ مِنَ الْأَسَدِ»

«Моховдан шердан қочгандек қочинг». Яна бундай дедилар:

«إِذَا سَمِعْتُمْ بِالطَّاعُونِ بِأَرْضٍ فَلاَ تَدْخُلُوهَا، وَإِذَا وَقَعَ بِأَرْضٍ وَأَنْتُمْ بِهَا فَلاَ تَخْرُجُوا مِنْهَا»

«Қачон бирор ерда ўлат-тоун тарқалганини эшитсангиз, у ерга кирманг, қачон ўзингиз турган ерда ўлат тарқалса, у ердан чиқманг». (Бухорий ривояти).

Оиша онамиз Росулуллоҳ ﷺдан ушбу тоун-ўлат ҳақида сўрадилар. Росулуллоҳ ﷺ бундай жавоб қилдилар:

«أَنَّهُ كَانَ عَذَابًا يَبْعَثُهُ اللَّهُ عَلَى مَنْ يَشَاءُ، فَجَعَلَهُ اللَّهُ رَحْمَةً لِلْمُؤْمِنِينَ، فَلَيْسَ مِنْ عَبْدٍ يَقَعُ الطَّاعُونُ، فَيَمْكُثُ فِي بَلَدِهِ صَابِرًا، يَعْلَمُ أَنَّهُ لَنْ يُصِيبَهُ إِلَّا مَا كَتَبَ اللَّهُ لَهُ، إِلَّا كَانَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِ الشَّهِيدِ»

«У (тоун) азоб бўлиб, Аллоҳ уни истаган кимсага юборади ва уни мўминларга раҳмат қилади. Бас, қайсидир банданинг юртида тоун тарқалса, у Аллоҳ пешонага ёзган нарсадан бошқа нарса бўлмайди, деб билган ҳолда юртдан чиқмай сабр қилиб ўтирса, албатта битта шаҳид оладиган ажрга эга бўлади». (Бухорий ривояти).

Бугун инсоният ушбу эпидемияга дуч келган экан, у ҳақиқий ғамхўрлик кўрсатадиган, инсоний қадриятни моддийлик ва фойдадан устун қўядиган давлатга муҳтож бўлиб турибди. Шубҳасиз, бу Халифалик давлати бўлиб, у оламга нур ва раҳмат улашади ҳамда касалликларга моддий зиён ёки фойда ёхуд манфаат устида рақобат нуқтаи назаридан эмас, балки инсоний муаммо деб қараб, одамларни муолажа қилиш ва касалликнинг тарқалишини олдини олиш учун ўзидаги барча имкониятни сарфлайди.

Йирик давлатлар очкўзлигининг чеки йўқ. Улар инсонлар ҳаётини заррача қадрлашмайди ва инсоният бошига тушган ҳар бир нарсага моддий иқтисодий ҳисоб-китоб билан қарайди… Одамларнинг бошидан ядро ва уран бомбалар ёғдираётган, Асад гранаталари ёрдамида қатли ом қилаётган кимсалардан қандай қилиб коронавирус каби глобал эпидемияга нисбатан жавобгарлик кутиш мумкин?! Демак, олам Исломга ва Халифалик давлатига жуда-жуда муҳтож. Чунки Халифалик давлатигина бутун дунё халқларини ебтўймас капиталистлардан ҳимоя қилади, уларнинг очкўзлиги ва ваҳшийлигига чек қўяди. Шунинг учун Халифалик давлатини барпо этишга тиним билмай ҳаракат қилмоқ даркор. Чунки бу давлат нафақат мусулмонларни азиз қилади, балки бутун инсониятга халоскор бўлади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин заминидаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here