Сурияда халқнинг мустақил гуруҳлар тузиш чақириқлари кучаймоқда

544
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сурияда халқнинг мустақил гуруҳлар тузиш чақириқлари кучаймоқда

Жума намозидан сўнг Шимолий Идлибнинг Атма шаҳарчаси Карома комплексидаги Ато қочқинлар жамлоғи масжидидан намойиш бошланиб чиқди. «Исломга ёрдам бериш ва Башарни йиқитиш учун мустақил қарор қабул қилувчи гуруҳларга муҳтожмиз» номли ушбу намойишда кўтариб чиқилган плакатларнинг бирида бундай сўзлар бор: «Мустақил гуруҳлар йўлни тўғрилаш ва қайтадан ўз қарорига эга бўлиш сари ташланган қадамдир». Яна бир плакатда бундай дейилган: «Режим илдизи билан йўқ бўлмас экан, ҳаргиз хавфсизликка эришолмаймиз». Яна бирида бундай дейилган: «Ким Аллоҳга суянса, Аллоҳ ёрдам беради, ким Туркияга суянса, Туркия уни хор қилади». Шимолий Идлибнинг Килли шаҳарчасидаги бир гуруҳ аҳоли ва нуфузли кишилар баёнот чиқариб, унда сўнгги пайтларда эришилган ғалабаларни ҳамда мустақил қўзғолон гуруҳлари ташкил қилиш чақириқларини юксак баҳоладилар.

Роя газетасининг 2020 йил 4 март чоршанба кунги 276-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here