2019 йилда Мисрда 2792 марта норозилик намойиши бўлиб ўтди ва бу режимнинг иқтисод ва адолат хусусидаги гаплари эртаклигини фош этмоқда

623
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2019 йилда Мисрда 2792 марта норозилик намойиши бўлиб ўтди ва бу режимнинг иқтисод ва адолат хусусидаги гаплари эртаклигини фош этмоқда

«Арабий Жадид» веб-сайтида (ҳижрий 1441 йил 5 ражаб, милодий 2020 йил 29 феврал шанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«Мисрдаги Фуқаролик Жамияти Ташкилоти бўлган Ижтимоий адолат минбарининг айтишича, у 2019 йилда уч хил турдаги «ижтимоий», меҳнат ва иқтисодий соҳалар бўйича норозилик намойишлари сифатида рўйхатга олинган 2792та норозилик намойишини ҳужжатлаштиришга муваффақ бўлган.

Ушбу уч турдаги «ижтимоий» норозилик намойишлари» 2430та намойиш билан бирга, умумий норозиликларнинг 87 фоизини ташкил қилди. 193та ёки 6.92 %ни ташкил қилган меҳнат норозилик намойишлари иккинчи ўринни эгаллади. Иқтисодий намойишлар 169га яқин норозилик намойишлари билан учинчи ва охирги ўринни эгаллади, бу тахминан 6 фоизни ташкил қилади.

Ижтимоий адолат минбари ўзининг «Синов остидаги иқтисодий ислоҳотлар» номли ҳисоботида қуйидагиларни таъкидлайди: «Миср ҳукумати томонидан ижобий ҳисоботлар чиқарилиб, ривожлантириш ва фаровонлик ҳақида ёлғон ваъдалар берилишига, сохта рақамлар кўрсатилишига қарамай, юртда оммавий нафрат намоён бўлмоқда. Бу нафрат фуқаролар томонидан Миср кўчаларида ўтказилаётган намойишлар ёки ижтимоий тармоқларда тарқалаётган шикоятлар манзарасида кўзга ташланмоқда».

Яна бундай дейди: «Фикр билдиришнинг турли йўллари бостирилиши сабабли минглаб мисрликлар ўз позицияларини интернет орқали билдиришга мажбур бўлишди. Уларнинг ҳукуматга қарашли ва хусусий ахборот воситаларига ишонмасликлари сабабли биз норозилик ҳаракати ҳам, жамоатчиликка таъсир ўтказиш ҳам, ҳар иккаласининг кўчада эмас, кўпроқ интернетда кечаётганига гувоҳ бўляпмиз».

Бир нусхаси «Арабий Жадид»да чиқарилган ушбу ҳисоботда давлатнинг иқтисод ва «ижтимоий адолат» хусусидаги эртаклари қораланди. Зеро, «ижтимоий адолат»да сараланган макроиқтисодий кўрсаткичларга эътибор қаратилади ҳамда – унинг ифодалашича – бу «ижтимоий адолат» сиёсий кун тартибига хизмат қилади. Масалан, тежамкорлик сиёсатини оқлаш, халқ талабларини сабрга чақириш билан четлаб ўтиш, сиёсий раҳбариятни мақташ, мустақил мухолафатга тазйиқ ўтказиб, фикр ва ахборот эркинликлари, сиёсий партиялар ва бошқа альтернатив каналларни айни «ижтимоий адолат», деган нарсада иштирок этишларига мажбурлаш каби.

Роя газетасининг 2020 йил 4 март чоршанба кунги 276-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here