Тожикистондаги масжидларда жума намозлари бекор қилинмоқда
Тожикистон пойтахти Душанбедаги қатор масжидлар ўз қавмидан жума намозига келмасликни сўрамоқда. Бундай сўров¸ коронавирус тарқаши олдини олиш мақсадида қилинмоқда.
Ҳозирча Тожикистонда бу вирус тарқаганига оид расмий хабар йўқ. Шунга қарамай¸ Тожикистон ислом маркази мусулмонларга жума намозига бормасликни тавсия қилмоқда ва масжидлар ана шу эҳтиëт чорасига мувофиқ¸ ўз қавмини жума намозига келмасликка чақирмоқда.
Яқин кунларда Душанбе ҳукуматининг бутун мамлакат бўйлаб жума намозларини вақтинча тақиқлаш ҳақида буйруқ бериши кутилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги¸ бундай тақиқни тиббиëт мутасаддилари тавсия қилганини билдирди.
Исломда вабо касаллигига қарата шаръий ечим мавжуд бўлиб, у ҳар бир минтақа воқелигига қараб ўша ҳудуд учун хос муносабат белгилайди. Ҳар бир вабо тарқаган ҳудудга кириш ва чиқиш йўллари тўсилади ва Аллоҳга таваккул қилиб вабони бартараф қилиш йўллари изланади. Вабо тарқаган минтақа учун алоҳида ҳукмлар татбиқ қилиниб, касалликнинг характерига кўра керак бўлса жамоий йиғинлар тақиқланиши мумкин.
Лекин вабони олдини олиш учун ҳали мамлакатга кириб келмаган касалликни рўкач қилиб бирор ибодатни тўсиш ёки фуқароларни жамоатчилик ишларини тақиқлаш мумкин эмас. Вабо мамлакатнинг бирор шаҳрида пайдо бўлганида ҳам, ўша шаҳар қамал ҳолатига олинади ва у ерда алоҳида шарий ҳукмлар татбиқ қилинади, қолган минтақа учун унга жорий қилинган ҳукмлар татбиқ қилинмайди.