Теҳронда Жума намозлари бекор қилинди, вице-президент ҳам коронавирус юқтирди

0
995

Теҳронда Жума намозлари бекор қилинди, вице-президент ҳам коронавирус юқтирди

Коронавирус шиддат билан ёйилаётгани ортидан Эрон пойтахти Теҳронда Жума намозлари бекор қилинди.

Мамлакатда вирусни юқтиргани қайд этилганлар 245 нафарга етди. Улар орасида президентнинг аёллар ва оила ишлари бўйича ўринбосари Маъсума Эбтекар ҳам бор.

COVID-19 вирусини юқтирган юқори даражали Эрон расмийлари орасида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва парламент хавфсизлик қўмитаси раҳбари ҳам бор.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда коронавирусдан ўлганлар сони 26 кишига етган. Бу Хитойдан ташқари янги вирус қурбонлари сони бўйича энг юқори кўрсаткичдир.

Таҳлил: Коронавирусни қурол қилиб олган халқаро сиёсат бутун дунёни саросимага солган ҳолда мамлакатларни бир-биридан ажратиб, иқтисодий муаммолар келтириб чиқаряпти. Энди у исломий қадриятларимиздаги ибодат ва муносабатларимизга ҳам таъсир кўрсата бошлади.

Саудия ҳукумати Макка ва Мадинага ибодат учун борувчи мусулмонларнинг йўлини тўсиб қўйди. Эрон жума намозини таъқиқлади. Бу ҳолат давом этиб бораверса қолган исломий юртлар ҳам жума, ҳайит, таробеҳ каби жамоий ибодатларимизга чекловлар қўйишади.

Исломда вабо касаллигига қарата шаръий ечим мавжуд бўлиб, у ҳар бир минтақа воқеълигига қараб ўша ҳудуд учун хос муносабат белгилайди. Ҳар бир вабо тарқаган ҳудудга кириш ва чиқиш йўллари тўсилади ва Аллоҳга таваккул қилиб вабони бартараф қилиш йўллари изланади. Вабо тарқаган минтақа учун алоҳида ҳукмлар татбиқ қилиниб, касалликнинг характерига кўра керак бўлса жамоий йиғинлар таъқиқланиши мумкин.

Лекин вабони олдини олиш учун ҳали мамлакатга кириб келмаган касалликни рўкач қилиб бирор ибодатни тўсиш ёки фуқороларни жамоатчилик ишларини таъқиқлаш мумкин эмас. Вабо мамлакатнинг бирор шаҳрида пайдо бўлганида ҳам, ўша шаҳар қамал ҳолатига олинади ва у ерда ўзича шарий ҳукмлар татбиқ қилинади, қолган минтақа учун унга жорий қилинган ҳукмлар жорий қилинмайди.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири, мамлакатимизда коронавирусга чалинган бирорта одам йўқ деб баёнот берди. Шунга қарамай вазирлик тўй ва Жума намозларига чек қўйиш керак деган таклиф билан чиқди. Коронавирус шаръан вабо ҳукмини олган тақдирда ҳам, уни сиёсий, иқтисодий, мафкуравий ва сақофий манфаат йўлида фойдаланишларига йўл бериб бўлмайди. Халқаро сиёсатнинг етакчи давлатлари одамлар соғлиги ҳақида ҳам ва ҳаёт мамоти масаласи бўлган вабо касаллигига ҳам, ўзларининг моддий манфаатлари йўлида фойдани кўзлаб муомила қилишяпти.

Биз мусулмонлар ҳам куфр олами етакчилари чизиб бераётган йўлдан боришимиз тўғри бўлмайди. Уларнинг моддий мафкуравий ва сақофий манфаатларидан келиб чиқиб, олдимиздан чиққан муаммоларга ечим излашимиз бизни боши берк кўчаларга олиб киради. Яъни ибодатларни ношарий тўсиш ортидан ички диний низолар ва бошқа дунёқарашлар ўртасида тўқнашувлар келиб чиқиши мумкин. Балки харқаро сиёсат бизни худди ана шу жар томон атайин туртиб бораётгандир!

Абдураззоқ Мўъмин

NO COMMENTS