16-сонли қамоқхонада “экстремизм” билан қамалганлар учун махсус бўлим ташкил этиш бўйича иш олиб борилмоқда
Бу ҳақда Жазони ижро этиш давлат хизматининг матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, бугун Беловодск қишлоғидаги №16-қамоқхонасида ЖИДХ жамоатчилик кенгашининг кўчма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳукумат, прокуратура, пробация департаменти, Қизил ярим ой халқаро қўмитаси, шунингдек, жамоатчилик ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари вакиллар иштирок эишди. Улар юқорида айтиб ўтилган масалани кўриб чиқишди.
Эслатиб ўтамиз, БМТ талабига мувофиқ 2015-йили Қирғиз парламенти “Экстремизм ва терроризмда айбланиб озодликдан маҳрум этилган шахсларни қамоқхоналарда алоҳида ажратилган, камера тартибида сақлаш тўғрисида”ги қонун қабул қилган эди. Бунга асос сифатида, қамоқхоналарда экстремизм ёйилишининг олдини олиш кўрсатилганди. Аслида, бундан ҳақиқий даъватчи мусулмонларни жамоатдан ажратиш ва қамоқхоналарда Ислом дини тарқалишига тўсиқ қўйиш мақсади кўзланган эди.
Шу муносабат билан БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси Япония кўмагида Қирғизистон Жазони ижро этиш хизматига 900 минг доллар ажратди.
Ўша вақтда бу куфр бошқармасининг Қирғизистондаги вакили Александр Федулов Қирғизистон ҳукуматини мусулмонларга қарши қандай ишлатаётгани ҳақида шундай деган эди:
– Қирғизистон куч органлари бу йўналишда фаол иш бошлашди, барча куч тузилмаларида “экстермизм-терроризмга” қарши курашувчи махсус бўлимлар очилиб, ходимлар тегишли билимларга эга бўлишмоқда. Жазони ижро этиш хизмати ҳам қамоқхоналардаги маҳкумларнинг радикаллашиб кетишини олдини олиш учун улкан ишларни амалга оширишларига тўғри келади.
Шу тарзда, мустамлакачи кофирлар ва уларнинг ҳалқаро ташкилотлари назорати остида Қирғизистондаги малайлари Ислом ва мусулмонларга қарши курашни кучайтириб келишмоқда. Бунга далил сифатида, охирги 5 йилда “экстремизм” туҳмати билан қамалганлар сони 3 баробар ортганини келтириш мумкин. Уларнинг 90% Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари.
“Алоҳида сақлаш” қонуни доирасида ёпиқ тартибга қамалган мусулмонларнинг 90% ҳам ҳизбийлардан иборат. Бу йигитларимиз жазони умумий тартибдаги қамоқхоналарда ўташлари белгиланган бўлишига қарамай, ҳозир турмаларда ёпиқ режимда жазо муддатини ўташмоқда (буни тиниқроқ тушиниш учун, жазони ижро этиш кодексига мурожаат қилинг, ана шунда умумий тартиб билан ёпиқ тартибдаги турма ўртасидаги фарқни ажратиб, бундаги зулм ўртасини ажратиб оласиз). Ўша вақтдаги президент Атамбаев “экстремист ва террористлар алоҳида сақланиши тўғрисидаги” қонунни имзолаганидан бошлаб, мазлум мусулмонларни “экстермист ва террористлар” учун алоҳида қурилган янги турма ишга тушгунга қадар ноқонуний тарзда мана шундай қамоқхоналарда ушлаб туришмоқчи.
Тарихга назар солсак, Ислом ва мусулмонларга қарши курашган тоғутлар бу дунёда хор бўлишганига гувоҳ бўламиз. Дунё азоби ҳеч нарса эмас, улар учун аламли Охират азоби ҳам бор. Шу сабабли кофирга малайлик қилиб, динига ҳиёнат қилаётган, шунингдек хўжайинларига хушомад қилиб, мусулмонларга зулм қилаётган югурдакларни огоҳлантирамиз: бу ишинглар билан икки дунё хорлигига гирифтор бўлиб қолишдан қочиб, икки дунё азизлигига элтувчи амалларга ўтинглар!
Туркистон