Ўзбекистон президентининг қарор лойиҳаси энг йирик корхоналардаги давлат улушини очиқ тендерсиз сотишга имкон беради

713
0

Ўзбекистон президентининг қарор лойиҳаси энг йирик корхоналардаги давлат улушини очиқ тендерсиз сотишга имкон беради

26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамага қўйиладиган regulation.gov.uz сайтида президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ҳозирланган лойиҳа “Иқтисодиётда давлат улушини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” деб номланади.

Ҳужжатга кўра¸ унга илова қилинган 1115 та корхонадаги давлат улуши 2025 йилга қадар хусусийлаштирилади.

Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси тузилиб¸ унга Бош вазир¸ унинг ўринбосарлари ва президент маслаҳатчилари киритилади.

Президент қарори лойиҳаси Тендер комиссиясига¸ давлат улушларини “аукцион, танлов, тендер, тўғридан-тўғри музокаралар орқали, IPO,SPO ва бошқа” механизмлар орқали хусусийлаштириш ваколати беришни кўзда тутади.

Қарорга давлат улуши тўлиқ ëки қисман сотиладиган корхоналар рўйхати илова қилинган.

Бу рўйхатга киритилган Ucell¸ Uzbekistan Airways, “Ўзбектелеком”, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзтрансгаз”, “Дори-Дармон”, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати”¸ “Ўзбекистон металлургия комбинати” ва “Навоий кон-мeталлургия комбинати” каби мамлакатдаги монополист мақомида қолаëтган йирик корхоналардаги давлат улушлари ҳам сотувга қўйилади.

26 февраль кунги расмий хабарга кўра¸ давлат улуши хусусий қўлга сотиладиган “Навоий кон-мeталлургия комбинати” Ўзбекистондаги энг йирик саноат корхонаси саналади ва мамлакатдаги жами саноат маҳсулотининг 10 фоизини ва бюджет даромадининг эса¸ 18 фоизини таъминлайди.

Таҳлил: Хусусийлаштириш талаби Ғарб олами томонидан Ўзбекистонга қўйилаётган навбатдаги талаблардан бири бўлиб, Қирғизистон бу жараённи бир неча ўн йил аввал амалга оширган. “Мулк эркинлиги” демократия ақидасидан балқиб чиққан “қадрият”лардан бири бўлиб, капитализмга асосланган халқаро сиёсат бундан – давлатларни мустамлака қилиш қуроли сифатида фойдаланади.

Хусусий мулк йирик капитал эгаларини пайдо қилади ва вақт ўтиши билан улар мамлакат мулкига эгалик қила бошлашади. Капиталистлар аста-секин манаполистларга айланиб мамлакатдаги вазнлари билан давлатга босим ўтказа бошлашади. Капитализм ана шу капитал эгаларининг тўймас эҳтиёжларини қондириш асосига қурилади. Капиталистларнинг хоинлиги ва шахсий манфаатлари йўлида ҳар қандай разилликларга тайёр туриши, мустамлакачи давлатларга ўша мамлакатни ўзига тобеъ қилишида жуда қўл келади.

Ўзбекистон режими ўтиш даврида, яъни режимни демократияга мослаштириш жараёнида капиталистик бошқарув системасига Россия сингари алигархлар пайдо қилиш йўлидан боради. Чунки Ўзбек режими ўзидан ташқарида мустақил капиталистлар пайдо бўлишига йўл бера олмайди. Чунки мулк эгалари – мамлакатнинг бир қисмига эгалик қилиб, режимни парчаланишига ёки давлатни ташқи кучлар олдида заифлашишига яъни инқилобий мухолиф фикр ва ҳаракат учун йўл очилишига сабабчи бўлишлари мумкин. Шунинг учун стротегик обектлар, нефт-газ сингари энергетик тармоқлар давлат назорати остида ёки етакчи гуруҳ (алигарҳлар) қўл остига ўтади. Шу йўл билан режим давлатни ўз таъсири остида ушлаб қолган бўлади. Майда ва стротегик аҳамиятсиз бўлган обектлар халқ вакилларига сотилиши мумкин.

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here