Тожикистон Эрон билан авиақатновларни бекор қилди
Эронда коронавирусга чалинганлар ва бу вирус оқибатида ўлганлар сони ошиб бораëтган бир вазиятда¸ Тожикистон ҳукумати Эрон билан авиақатновларни 24 февралдан бошлаб тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда мамлакат фуқаролик авиацияси агентлиги маълум қилди.
Бу қарор арафасида Тожикистон Эрон билан қуруқлик чегараларини тўлиқ ëпишга қарор қилди.
Эрондаги ярим расмий ILNA агентлиги¸ 24 февралга келиб коронавирус эпидемияси марказига айланган Қум шаҳрида 50 одамнинг вирус оқибатида вафот этгани ҳақида хабар тарқатди. Бу хабарни инкор қилган Соғлиқ сақлаш вазири вирусга чалинганлар сонининг 61 та¸ ўлганларнинг эса¸ 12 та эканини билдирди.
Афғонистон ва Форc кўрфазидаги қатор давлатлар яқинда Эрондан қайтган ўз фуқароларида коронавирус аниқланганини маълум қилди. Шу муносабат билан минтақа давлатлари Эрон билан чегараларини ëпиб¸ ҳаво ва қуруқлик орқали борди-келдини номаълум муддатга тўхтатиб қўйди.
Таҳлил: Коронавирус муаммоси ва йирик давлатлар орасида манфаат талашиш халқаро рақобат қуролига айланиб, халқаро сиёсий тус олиб боряпти.
24 – феврал куни АҚШ президенти Доналд Трамп расмий сафар билан Ҳиндистонга ташриф буюрди. Ушбу ташриф ҳақида “Озодлик радиоси” “Иккала давлат расмийлари¸ ҳамкорликнинг¸ айниқса¸ Хитой иқтисодий экспансияси (бошқа юртга нисбатан ҳудудий, географик ёки бошқа кенгайиши) кенгайиш фонида ўзаро манфаатли эканига алоҳида эътибор қаратмоқдалар¸ деб хабар қилди ўз манбаларига таянган Reuters” дея хабар тарқатди.
Хитой коронавирус карантини туфайли дунё бозорларидаги бир қатор позицияларини бой бериши кутиляпти. Уни бу ҳолга (вирус тарқаш ортидан карантин ҳолатига) солган фавқулотда вазиятми ёки халқаро сиёсатдаги гиосиёсий ўйинларми, бундан қатъий назар ҳозирги Хитойнинг ҳолати ночор аҳволга тушиб боряпти. Бу эса оламда ўзига хос иқтисодий бўшлиқлар пайдо қилиши мумкин бўлган ҳолатдир. АҚШ бу бўшлиқни Ҳиндистон билан тўлдириши мумкинлигига ишора қилмоқда.
АҚШ Хитойга қарши олиб бораётган оламий матбуот кураши бутун дунёни ваҳимага сола олди. АҚШ Хитойдаги вирусни вабо даражасига кўтариш билан Хитойнинг оламда босқинчилик мақсадидаги инвестиция юришига барҳам беришни, ҳеч бўлмаса унинг шу иқтисодий босқинчилигини вақтинча бўлса ҳам бартараф этишни мақсад қилади. Хитойнинг вақтинчалик фалаж ҳолатидан фойдаланиб олам инвесторларини Ҳиндистонга буриш, шунингдек оламдаги очилиб бориши кутилаётган иқтисодий бўшлиқларни Ҳиндистон сингари арзон ишчи кучлари мавжуд мамлакат билан тўлдирмоқчи бўлади.
Эрон каби АҚШ учун ноқулай ёки вақтинча муаммо пайдо қилаётган мамлакатларни ҳам, худди Хитойнинг ҳолига солиши мумкинлиги билан уларга ҳам таҳдид қилади. Чунки капиталистларда “матбуот кимнинг қўлида бўлса олам унинг қўлида” деган шиор бор. Коронавирусга қарши кураш инсоният соғлигини ҳимоя қилиш асосига қурилиши керак эди. Халқаро сиёсат эса уни иқтисодий ва сиёсий манфаат талашиш қуролига айлантириб боряпти. Бу мақсад эса, халқаро қувватли матбуот машинаси воситаси билангина амалга оширилиши мумкин.
Оламий матбуот инсониятга ваҳима сола олди. Баъзилар карантиндаги ўз фуқороларини ҳам қабул қилишдан бош тортиб, Украинадаги сингари тўпалонлар уюштиришяпти. Улар Хитой фуқороларини ҳам, ўз юртларига киргизишга қаршилик қилишлари табиий ҳол. Хитой ўзига тобе оламда кенгайиб бораётган инвестиция ва қўшма корхоналарини бошқаришда муаммоларга дуч кела бошлайди. Чунки у мамлакатлар фуқоролари хоин ҳокимларига қарши кўтарилиб, улардан Хитой корхоналари ва фуқороларини чиқариб юборшни талаб қилишлар кўпаяди.
Эрон ва унга ўхшаган бошқа йирик давлатларга ёқмай қолган халқаро сиёсатда зайиф ва мустамлака давлатлар, ҳамиша матбуот кураши ортидан жабр тортиб келишади. Чунки улар эргашиб бораётган халқаро сиёсат куфр ақидаси асосига қурилган бўлиб, халқаро сиёсатда оламий етакчиликни ўз ихтиёрлари билан Ислом уммати яшаган мамлакатларга топшириб қўймайди. Аксинча ҳар бир имкониятдан фойдаланиб бизнинг юртларимизни таҳқирлашга, ҳар бир иллатда бизни айблаш билан ҳаддимизни тубанлаштиришга уринишади. Оммавий қирғин вируслари ҳам, антивируслари ҳам уларнинг қўлларида эканидан, хоҳлаган вақтларида бизни оламдан изоляция қилишлари ҳам мумкин.
Вабога қарши курашни исломий ҳадларга боғламас эканмиз, улар бизни бошимизга тушган балолардан ҳам ўз моддий манфаатлари йўлида бизни довдиратиб юраверишади! Ваҳолангки Халифалик давлати остидаги ҳудудларда ҳам вабо касали тарқаган. Унга нисбатан шаръий ҳукмга риоя қилиш билан мусулмонлар Аллоҳнинг нусратига етишган ва касаллик ортга чекинган. Ақидага ақлан иймон келтирган мусулмонлар фақат Аллоҳга таваккул қилишган. Трампга ёки куфр оламига эмас! Бошимизга тушаётган ёки куфр олами атайин солаётган кулфатлардан фақат Аллоҳга қайтиш билан қутила оламиз биродарлар!
Абдураззоқ Мўъмин.