Ҳизб ут-Таҳрир амирининг Константинопол фатҳ қилиниши хотираси муносабати билан сўзлаган нутқининг порлоқ жиҳатлари

0
1114

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир амирининг Константинопол фатҳ қилиниши хотираси муносабати билан сўзлаган нутқининг порлоқ жиҳатлари

Устоз Муҳаммад Халифа – Иордания

Биз Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта ҳафизаҳуллоҳнинг нутқини ўқиб жуда хурсанд бўлдик. Нутқидан ушбу инсоннинг қалби даъват, даъват аҳли, Уммат ва унинг фарзандларига нисбатан чексиз муҳаббат билан тўлалигини ҳамда даъват ва Умматни исталаётган ғояга элтишга тинимсиз ҳаракат қилаётганини билиб, амин бўлдик. Зеро, ушбу ғоямиз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш бўлиб, Аллоҳнинг изни ила, яқинда албатта у рўёбга чиқади.

Дарҳақиқат улуғ олимимиз Умматга ўзининг буюк умматлигини эслатиш ҳамда инсонлар учун чиқарилган энг яхши умматлигини ва барча инсонлар устидан гувоҳ эканини ҳис қилдириш учун айни муқаддас хотирадан чиройли фойдаландилар. Шунингдек, бу мақомга Ислом рисоласини Халифалик давлати ичкарисида татбиқ қилиш, ташқарида уни бутун оламга даъват ва жиҳод орқали етказиш билан эришганини билдириб ўтдилар. Натижада, ушбу порлоқ ва нурафшон хотира, яъни, ўша пайтда куфр пойтахти бўлган Константинополнинг фатҳ қилиниши хотираси Умматда нусратга нисбатан завқ-шавқ уйғотишда ҳамда Халифалик давлати йўқлиги ва Ислом аҳкомларининг татбиқ этилмаслиги оқибатида келиб чиққан ушбу бузуқ воқедан қутулиш умидларини пайдо қилишда амиримиз учун энг яхши имконият бўлди.

Улуғ олимимиз Абу Рошта Константинополни фатҳ этилиши ҳақида қисқача тарихий маълумот берди, масалан, қамал қилиб турилгани, сўнг Муҳаммад Фотиҳ Аё Сўфия черковини оёқлари билан босиб, уни масжидга айлантиргани, Константинополни Ислом давлати пойтахти деб эълон қилгани, номини Исломбулга ўзгартиргани, бу ҳол то аср жиноятчиси Мустафо Камол келиб, Усмоний Халифаликни ағдариб, масжидни музейга айлантиргунга қадар давом этгани… ҳақида сўзлади!!

Ҳизб ут-Таҳрир амири қилган нутқнинг ёрқин диққатга сазовор жиҳатларидан бири Росули акрам ﷺнинг Константинопол фатҳи билан боғлиқ башоратларининг рўёбга чиқишига ишора қилиниб ва унга диққат қаратилиб, буни ҳали рўёбга чиқмаган бошқа башоратлар билан боғлангани бўлди. Бунга қўшимча, ушбу башоратни рўёбга чиқарган ва Росули акрам ﷺ томонидан мақталган қўшин ва қўшиннинг амирига ишора қилиниши ҳам нутқдаги ёрқин диққатга сазовор жиҳатлардан бири бўлди. Зотан, бу қандай ҳам улуғ шон-шарафдир!!

Аммо ушбу шон-шараф соҳиби ва мард амирга келсак, Ҳизб амири у ҳақда ўзининг нутқида батафсил баён қилди. У зотнинг ўсиб улғайишидан тортиб, ўқиган илмлари, жанговар машқларига қадар, ҳали тирноқлари қатимасидан туриб чавандозлик маҳоратини ва жанг санъатини эгаллагани… ва ниҳоят, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло уни мана шундай фазл билан сийлаш орқали ушбу буюк башорат соҳибига айлантиргани ҳақида баён қилди.

Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим ўзининг ушбу махсус нашраси орқали Умматга ўз фарзандларини аввалги собиқ улуғлигига қайтадиган ва ўшалар қўли билан қатор башоратлар рўёбга чиқадиган тарзда тўғри тарбия қилишни эслатиб ўтди. Шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир Аллоҳ томонидан бериладиган нусрат ҳамда Росули акрам ﷺнинг башорати Ҳизб аъзолари қўли билан рўёбга чиқиши учун жонлари ва қалбларини Аллоҳга холис бағишлаган аъзоларининг шахсияларини қандай бино қилганлигини ҳам эслатиб ўтдилар. Буни у киши ўз нутқининг охирларида баён қилиб ўтдилар.

Улуғ олим ўз нутқида Фотиҳнинг гўзал бошқарувчилигини, армия қўмондони сифатида ажойиб қўшин тайёрлаб, улуғвор жанговар режа тузганини ёритиб берар экан, бунга учта мисол келтирди: Биринчи: Муҳаммад Фотиҳ совуқда қўшин сафидагиларнинг совқотаётганлари ҳақида хабар келганда уларга зарур вақтларда исиниб олишлари учун қўрғон қуриб бериш билан уларни совуқдан асради. Иккинчи: Энг катта тўсиқ масаласини ҳал қилди. Бу – Константинопол шаҳри деворларининг ғоят мустаҳкамлиги масаласи эди. Фотиҳ қўлидаги мавжуд ҳарбий имконият билан эса, деворни ёриб ўтиши мумкин эмас эди. Ана шунда венгриялик инженер Урбанни чақиртириб, улкан замбарак ясатиш учун уни керакли барча нарсалар билан таъминлайди ва ўша замбараклар билан шаҳар деворини парчалашга муваффақ бўлади. Учинчи: Ўша мустаҳкам деворнинг Халиж тарафдаги (кўрфаз тарафдаги) қисми заиф эди. Кўрфазга кириш қисмига эса, темир занжир тортилган эди. Шу сабабли мусулмонлар кемалари кўрфазга киролмаган. Муҳаммад Фотиҳ кемаларни кўрфазга олиб ўтишнинг ажойиб услубини ишга солади. Яъни, Галата тепалигига қалин ёғоч-тахталарни ётқизиб, уларга катта миқдорда ёғ ва мой тўктиради. Сўнг ёғоч-тахталар устидан кемаларни судраб олиб ўтказади. Бу услуб румликларнинг эсини оғдиради ва ўша тонгда мусулмонларнинг кемалари кўрфазга кирганини кўриб қўрқувга тушадилар.

Кимдир буларнинг тафсилотига киришилишининг сабаби ҳақида сўраб қолиши мумкин бўлгани учун, олдиндан жавоб сифатида, Ҳизб амири улуғ олим бунинг уч сабаби борлигини баён қилиб бердилар: Биринчи сабаб, қачон мусулмонлар ўз мабдаларини татбиқ қилсалар, Ислом ва мусулмонларнинг нақадар буюк эканини кўрсатиш. Иккинчи, қачон мусулмонлар ўзларига буюрган вазифа билан шуғуллансалар, Росулуллоҳ ﷺ хабар қилган башоратларнинг албатта рўёбга чиқажаги, ана шунда улар Аллоҳга ёрдам бериб, Аллоҳ ҳам уларга ёрдам бериши, уларнинг аждодлари билан ҳам худди шундай бўлгани… билан уларнинг кўнгилларини хотиржам қилиш. Учинчи, Ғарб Ислом Умматининг ўз Халифалиги орқали собиқ куч-қудратига қайтишини олдини олиш учун Ислом ва мусулмонларга ҳамда Ҳизб ут-Таҳрирдаги даъватни етказаётган йигитларга қарши курашиб, бу йўлда кўплаб восита ва услубларни ишга солганлиги. Масалан, гуноҳнинг каттасини кўтарган ёлланма малайларни ишга солдики, улар Ҳизбни тақиқлаб, унинг аъзоларини таъқиб остига олишмоқда, таҳдид қилиб, қамаб, қаттиқ қийноқларга солишмоқда, бу қийноқлардан баъзилари шаҳид бўлди. Шунингдек, Ислом Уммати орасидан баъзи бир мусулмонлик тўнини кийиб олган кимсаларни танлаб олиб, ёлғон ва бўҳтонлар асосида Ҳизб ут-Таҳрир даъватига қарши курашишмоқда. Иш шу ерда тўхтагани йўқ. Балки Ҳизб ут-Таҳрирни ташлаб чиққан, қасамхўрлик қилган ва жазо олган баъзи кимсалар Ҳизбга, унинг қиёдатига ва аъзоларига туҳматлар қилиш ҳамда ёлғон-яшиқ гаплар тарқатиш билан кофир Ғарб истагандек Ҳизбга қарши курашиб беришмоқда. Бир турли туҳматлари иш бермаса, бошқа янги-янгиларини ўйлаб топишди. Уларнинг ўзлари ҳам Ҳизб ут-Таҳрирнинг қаттиқ харсангтош эканини, кофирлар ва унинг ёрдамчиларининг Ҳизбга қарши қилган барча уринишлари парчаланиб кетишини, Ҳизб қиёдати ва аъзоларидаги фикрларнинг тозалиги сабабли улар истаётган макрлар фойда бермаётганини, чунки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло динига, даъватига ва даъватчиларига ёрдам берувчи зот эканини жуда яхши билишади.

Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим ўз нутқи сўнггида Ҳизб аъзоларининг худди Росулуллоҳ ﷺга эргашган саҳобалар мисоли пўлатдек қаттиқ-мустаҳкам позицияларини олқишлади. Бундай позициянинг азоб-уқубатлар олдида асло титрамаслигини, машаққатлар олдида ҳаргиз синмаслигини, шунинг учун ҳам Ҳизб аъзолари Ҳизбнинг, Ҳизб ва унинг аъзоларининг тақдирига эришганини таъкидлади.

Ато ибн Халил Абу Рошта сўзининг ниҳоясида Аллоҳ Азза ва Жаллага тазарру қилиб, Росулуллоҳ ﷺнинг барча башоратларини рўёбга чиқаришини сўраб қолдилар ҳамда бизни Ўз даргоҳидан мадади билан сийлаши учун барчамиз гўзал амаллар қилишимиз ва шу орқали Аллоҳ Субҳанаҳунинг нусратига лойиқ бўлишимизни таъкидлади.

Дарҳақиқат, ушбу нутқ худди ёмғир қақраб турган тупроқни суғориб, кўм-кўк новда ва ширин сувли мева ато этгани каби, қалбларимизга ором баҳш этди. Аллоҳ амиримиздан рози бўлсин ва унинг қўллари билан Ислом ва мусулмонларга нусрат ато этсин.

Роя газетасидан олинди

NO COMMENTS