Навбатдаги туҳмат
“Сводка” (АКИpress) хабар қилишича, “Пригородный” қишлоғида экстремистик материалларни тайёрлаш ва тарқатишда гумон қилинган бир киши қўлга олинган. Хабарда бу ҳақда Чуй ИИБ матбуот хизмати маълум қилгани айтилган.
Гумондорнинг уйи тинтув қилинганда
– Тақиқланган ташкилотнинг ғоялари ёзилган блокнот, дафтар, китоб, ноутбук;
– Ҳизб ут-Таҳрир деб ёзилган байроқ;
– “Юнкер” автомати, “Леворвер РС-3” пистолети ва 9 дона пичоқ топилгани айтилган.
Биз бу ўринда гумондор ким эканлигини аниқ айта олмаймиз, чунки у ҳақида аниқ маълумотларимиз йўқ. Бироқ, бу хабарда айтиб ўтилган айрим туҳмат ва бўҳтонларни кўрсатиб ўтмоқчимиз.
Хабарда “тақиқланган ташкилот” дейилганда қайси ташкилот назарда тутилгани айтилмаган. Бироқ, унда Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партиясига туҳмат қилиш ҳаракатлари бор. Сабаби, расмий хабарда “Ҳизб ут-Таҳрир байроғи” қўшиб айтилган. Аслида олинган буюмларнинг суратида “Ҳизб ут-Таҳрир” деган байроқ йўқ. Унда қора рангдаги Саудия Арабистони байроғи қўрсатилган. Шунингдек, олинган қуролларни ҳам Ҳизб ут-Таҳрир партиясига ёпиштиришга уриниш бор. Бундай ифлос услублар аввал ҳам ишлатиб келинган. Аслида, Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партияси ҳеч қандай қуролли ҳаракатлар олиб бормаслиги бутун дунёга маълум.
Ҳозир ижтимоий тармоқларда миллатлараро, минтақалараро, динлараро зиддият қўзғовчи материаллар тарқатилмоқда. Уларнинг авторлари эмин-эркин иш олиб боришмоқда. Улардан айрим ҳаддан ошиб кетганлари қўлга олиняпти, бироқ, огоҳлантириш билангина “жазоланиб” яна қайта ишларини давом эттиришмоқда. Ҳатто, уларни “фикр эркинлиги”ни ниқоб қилиб ҳимоя қилиб чиқувчилар ҳам топилмоқда. Булардан фарқли равишда Ҳизб ут-Таҳрир кўтариб чиққан соф исломий ғоялар “экстремистик”лигича қолмоқда.
Қирғизистонда Ҳизб ут-Таҳрир
исломий сиёсий партияси дастлаб Асқар Акаев президентлиги даврида тақиқланган.
Бунда Қирғизистон ҳукумати Россия ҳукуматига малайлигини билдириб, Ҳизб
ут-Таҳрирни экстремистик ташкилот деб топган. Чунки, 2003-йил 14-февралида РФ
ҳам
Ҳизб ут-Таҳрирни террорчи ташкилот деб тақиқлаган эди.
Аслида, “экстремизм” ғарблик мустамлакачи кофир державалар томонидан ўйлаб топилган атамадир. Шундай бўлсада, унга халқаро миқиёсда аниқ таъриф берилмаган. Шунингдек, ҳар бир давлатнинг экстремизмга нисбатан берган миллий-юридикалик таърифлари турлича.
Масалан, Шанхай ҳамкорилик ташкилоти 2001-йили қабул қилган таърифи билан Европа Кенгашининг Парламент Ассамблеяси 2003-йили қабул қилган резолюциясида берилган таъриф бир-биридан фарқ қилади.
Қирғизистон ҳам Россия ва Хитой кофир державалари ташкил этган ШҲТ ташкилотига аъзо бўлганлиги сабабли бу ташкилотнинг экстремизмга берган таърифини келтириб ўтамиз:
– Томонларнинг милилий қонунчилигида жиноят сифатида эътироф этилган, ҳокимиятни куч билан олиш ёки куч билан ушлаб туриш; давлатнинг конституциявий тузумини куч билан ўзгартириш; жамият хавфсизлигига тажовуз қилиш, шу жумладан, юқоридаги мақсадларда ноқонуний қуролли гуруҳларни ташкил этиш ёки уларда иштирок этишга йўналтирилган ҳар бир ҳаракатлар – экстремизм деб аталади.
ШҲТ таърифидан олиб қарганда
– Акаевнинг ақсилик фуқароларни отиши – ҳокимиятни куч билан ушлаб туришга қаратилган иш бўлгани сабабли – экстремизм,
– Бакиевни ҳокимиятга келиши ва кетиши – Ҳокимиятни куч билан олиш ва куч билан ушлаб туришга қаратилган иш бўлгани сабабли – экстремизм,
– Муваққат ҳукуматнинг ҳокимиятга келиши ҳам – ҳокимиятни куч билан олганлиги боис – экстремизм,
– Ҳозир иши тергов қилинаётган Атамбаевнинг сўнгги ҳаракатлари ҳам экстремизм ҳисобланади.
Булардан фарқли равишда, Ҳизб ут-Таҳрир партияси – кофирларнинг юқоридаги таърифига кўра ҳам – ҳеч қандай экстремистик фаолият олиб борган эмас. Аслида Ҳизб кофирлар ўйлаб топган бундай атамаларни тан олмайди.
Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партия бўлиб, ҳеч қачон моддий ҳаракатларга қўл урмайди. У фақат фикрий-сиёсий кураш олиб боради. Ҳизб ут-Таҳрирнинг моддий фаолият билан шуғулланмаслиги ҳокимиятдан қўрққанлиги учун эмас, балки Ҳизб – Аллоҳ таоло айтганидек, Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатиб кетган йўлни ушлаганлигидан – ўз фаолиятида ҳеч қачон моддий куч қўллашга ўтмайди. Чунки, Расул Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада давлат барпо қилгунларига қадар фақат фикрий-сиёсий кураш олиб борганлар. Расул Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва унинг саҳобалари бу босқичда ўзлари дучор бўлган тоғдек озорларга қоядек сабот билан сабр қилишган.
Шу сабабли, кофирлар малайларининг қатағон сиёсатлари Ҳизб йигитлари қатиятини ҳеч қачон синдира олмайди. Аксинча, ғайратимизга ғайрат қўшиб, қадамларимизни мустаҳкамлайди. Биз Аллоҳ йўлида – маломатчининг маломатидан қўрқмай – Исломий ҳаётни қайта бошлашдек шарафли ишимизни давом эттираверамиз, ин ша Аллоҳ.
Туркистон