Башоратларнинг ютуқларга эришишдаги таъсири

742
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Башоратларнинг ютуқларга эришишдаги таъсири

Асмо Жаъба

Омул ҳазан (ғам йили), деб аталган йилнинг ўзида Росулуллоҳ ﷺнинг завжалари Хадича онамиз ҳамда амакилари Абу Толиб вафот этди. Росулуллоҳ ﷺ иккаласидан айрилиш билан бирга моддий қўллаб-қувватловни ҳам йўқотиб, янада ғам-ғуссада яшашга мажбур бўлдилар. Оммавий ҳаётда майдоннинг Абу Толибдан бўшаб қолиши ортидан энди ул зотни тазйиқ ва босимлар кута бошлади. Чунки Абу Толиб амакиваччаси билан Қурайш ўртасини тўсиб турувчи қалқон ва девор эди. Бир вақтнинг ўзида, ул зотнинг хонадони ҳам тинчлик ва осойишталик рамзи бўлган ғамхўр ва ҳамдард муниса завжасиз ҳувиллаб қолди. Шу вақтда ва мана шундай оғир бир вазиятда Исро ва Меърож воқеаси юз бериб, Росулуллоҳ ﷺнинг ёлғизликларини аритди, маҳзун қалбларини хотиржам қилди ва йўлда шаҳдам қадам ташлашларига ундовчи туртки бўлди. Ахир мудом ул зот билан Аллоҳ Таоло бор экан, қайси куч-қудрат ул зотни тўхтата олсин?!

Ҳижрат сафарида илоҳий қувватнинг аралашуви Набий ﷺни мушрик Суроқанинг ҳужумидан сақлади. Пайғамбар алайҳиссаломни ўлдириш учун зарба йўллашдан уни ожиз қолдирди. Мана шундай ожиз қолдириш воқеаси бўлган бир вазиятда эса, Росули акрам ﷺ Суроқага агар орқанга қайтиб кетиб, сирни ҳеч кимга айтмасанг, Кисронинг билагузукларини бераман, дея ваъда қилдилар… Суроқанинг бундай ажиб бир ваъдага ишонмасдан иложи қолмади. Ҳа, чунки у бу кишининг ғайриинсоний бир куч ҳимоя қилганини ўз кўзи билан кўргани учун ваъдага ишонди.

Кисронинг билакузуклари ваъдаси мазмунида, форс юртларининг фатҳ этилиши ва ўша даврда дунёдаги икки йирик ҳукмрон кучдан бирининг подшоҳи Кисронинг мағлуб бўлиши маъноси ётарди. Ушбу башорат ўша санадан йигирма йил ўтиб рўёбга чиқди.

Рим ва Константинополнинг фатҳ этилиши ҳақидаги башорат эса, анча замон кейин рўёбга чиққан эса-да, бироқ саҳобаларнинг бу башоратга бўлган ишончлари, қуйидаги башоратларга бўлган ишончларидан кам бўлмаган. Мисол учун, Румликларнинг Форслар устидан ғалаба қозонишлари ҳақидаги башорат, мусулмонлар ҳатто умра учун ҳам киришга муваффақ бўлишолмаган Макканинг фатҳ этилиши ҳақидаги башорат, Шом фатҳ этилиши ҳақидаги башорат ҳамда Фаластиннинг Халил шаҳридаги ерларнинг Тамим Дорийга берилиши каби қатор башоратларнинг рўёбга чиқишига қанчалар ишонган бўлсалар, Константинополнинг фатҳ этилиши ҳақидаги башоратга ҳам ўшанчалик имонда бўлганлар.

Ҳоким «Мустадрак»да Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилади:

«Биз Росулуллоҳ ﷺнинг олдиларида ёзиб ўтиргандик. Росулуллоҳ ﷺ қайси шаҳар биринчи фатҳ этилади-Константинополми ёки Римми? деб сўралдилар. Шунда ул зот

«مَدِينَةُ هِرَقْلَ تُفْتَحُ أَوَّلاً، يَعْنِي قُسْطَنْطِينِيَّةَ»

«Иракли шаҳри, яъни, Константинопол биринчи фатҳ бўлади», деб жавоб берганлар. (Ҳадисни Заҳабий «Талхис»да ва Албоний «Силсилатус саҳиҳия»да саҳиҳ, дейишди).

Ҳа, ҳақиқатдан ҳам ушбу икки шаҳарнинг фатҳ этилиши ҳақидаги башоратга узоқ вақт бўлди. Бироқ, шундай бўлса-да, мусулмонлар дилига бу башоратга нисбатан заррача шубҳа оралагани йўқ. Негаки, бу сўзларни содиқул масдуқ айтдилар, яъни, доим рост сўзлаган ва барча инсон унинг рост сўзловчилигига ишонган. Чунки бу гапларни нафс-ҳаводан гапирмай, балки ҳар бир сўзи Аллоҳдан юборилган ваҳи ҳисобланган зот айтдилар.

Кейин, халифалар ушбу башоратни ўз қўллари билан рўёбга чиқаришга қаттиқ интилиб, Набий ﷺ ёғдириб юборган ўша мақтовларга, ушбу буюк фатҳга мен лойиқ бўлсам, ажаб эмас, деган умидда шаҳарга кетма-кет ҳамлалар қилдилар. Дарҳақиқат, ул зотнинг мақтовлар ёғдирганига мисол, имом Аҳмад «Муснад»да, Ҳоким «Мустадрак»да Росулуллоҳ ﷺнинг бундай, деганларини ривоят қилганлар:

«لَتُفْتَحَنَّ الْقُسْطَنْطِينِيَّةُ فَلَنِعْمَ الْأَمِيرُ أَمِيرُهَا وَلَنِعْمَ الْجَيْشُ ذَلِكَ الْجَيْشُ«

«Константинопол албатта фатҳ бўлади. Уни фатҳ қилган амир нақадар яхши амир, уни фатҳ қилган қўшин нақадар яхши қўшиндир».

Кофир православлар пойтахти бўлган Константинополнинг албатта забт этилиши тўғрисидаги башоратнинг амалга ошиши ҳам бугунги кунда ер юзида азобланаётган мусулмонлар қалбига малҳам бўлмоқда. Зеро, айни дамда мусулмонларнинг ерлари босиб олиниб, ҳокимиятлари тортиб олинган ҳамда улуғликлари топталиб, хавфсизликлари бузилган ҳолатда. Шунинг учун ушбу башоратнинг рўёбга чиққанлиги тўғрисидаги хотира мусулмон кишида қийналаётган ботқоқдан албатта қутулиб чиқишларига умид уйғотмоқда ҳамда қутулишга асло кўзи етмаётган ишни албатта амалга оширишга ҳаракат қилишлари учун ҳимматларини қўзғамоқда. Ҳатто православлар пойтахти Римнинг фатҳ этилиши ҳақидаги ҳадисдаги башоратни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилишларига туртки бўлмоқда.

Ҳа, бу нарса қандай қутулиш ва башоратларни қандай рўёбга чиқариш ҳақида фикрлашга ундайдиган катта туртки бўлди. Чунки уни рўёбга чиқариш оддий иш эмас, фавқулодда тайёргарлик кўриш керак бўлади. Масалан, Константинопол биринчи Ислом давлати барпо бўлган йилдан саккиз юз эллик етти йилдан сўнг фатҳ қилинди ва унга қадар узоқ йиллаб жиҳодлар қилинди, қанча-қанча улкан фатҳлар бўлди. Константинополни фатҳ қилиш билан башоратни рўёбга чиқарган Фотиҳ, бунга фикрий, сақофий, принципиал ва техника жиҳатидан аъло даражада тайёргарликлар кўрди. Айнан шунинг учун ҳам ушбу буюк башоратни рўёбга чиқаришга лойиқ бўла олди. Чунки башорат ҳақиқатдир. Бироқ бу ҳақиқатга орзу ва хаёллар билан етилмайди. Ҳа, ҳатто Ислом давлати мавжуд бўлиб, бутун дунёга ҳукмронлик қилаётган бўлса ҳам, уни амалга ошириш осон бўлмайди. Қолаверса, Римнинг фатҳ қилиниши тўғрисидаги башоратни амалга ошириш учун сабабларни ушламоқ лозим. Бу сабабларнинг биринчиси мўмин, ростгўй, сабрли ва онгли ҳамда Роббилари, динлари ва ўзларига ишонган ҳақиқий эр кишиларнинг бўлишидир. Шунингдек, бу дунё ғолиблик билан олинади, мақсадларга эса, меҳнат ва жидди-жаҳд билан етилади, уйқу ва дангасасизлик билан етилмайди, деб ҳисоблайдиган эр кишиларининг бўлишидир. Шулар топилгач, иккинчи сабаб келиб чиқади. Яъни, ушбу очиқ фатҳни бажаришга қодир қўрғонни қайта барпо этмоқ. Ҳа, Халифалик давлатини қайта барпо этиб, исломий ҳаётни қайта бошламоқ, босиб олинган мусулмон ўлкаларини озод этиш ва буюк фатҳлар қилишдаги биринчи қадамдир. Маша Аллоҳ, Росули акрамимизнинг башоратлари бизнинг қўлларимиз билан рўёбга чиқса, нақадар буюк шарафга эришган бўламиз.

Константинопол фатҳи ҳотираларида турган эканмиз, Аллоҳ ва Росулини яхши кўрадиган ҳамда Муҳаммад Фотиҳ ва унинг қаҳрамонлигидан фахрланадиган ҳар бир мусулмонга айтар сўзимиз: Жиддийлик енгларини шимариб, Пайғамбаримизнинг ҳамма башоратларини рўёбга чиқариш учун кетаётган яхшилик карвонига етиб олинг, шунда буюк ютуқни қўлга киритасизлар. Биз, шунингдек, Умматнинг олдинги сафида туриб, уни ривожланиш ва озодлик сари етаклашга қатъий қарор қилган Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо эркак ва аёллар ҳам Ҳизблари жиддий ва фидоий бўлгани қадар жиддий-фидокор бўлишга ҳамда Аллоҳга ўзларининг холис ва мардликларини намоён этишга даъват қиламиз… Шоядки, Аллоҳ Таоло буларни кўриб, бизга ғолиблик ва нусратни муносиб кўрса, бизни ўз ваъдаси ва Росули ﷺнинг барча башоратларини бизнинг қўлларимиз билан рўёбга чиқариш бахтига мушарраф этса. Аллоҳ Таоло бундай дейди:

﴿وَقُلِ اعْمَلُوا فَسَيَرَى اللَّهُ عَمَلَكُمْ وَرَسُولُهُ وَالْمُؤْمِنُونَ﴾

«Айтинг – амални қилинглар, чунки Аллоҳ, Росули ва мўминлар қилган амалларингизни кўриб турар» [Тавба 115]

Аллоҳ Азза ва Жалла яна бундай деди:

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир» [Нур 55]

Ҳа, Аллоҳ Роббул оламин учун аниқ ишонч ва холис жиддий солиҳ амалгина сизни ҳам бу дунёнинг, ҳам охиратнинг ҳаққини адо этадиган, ҳатто фоний дунёдан боқий охиратни афзал кўрадиган инсонга айлантиради. Сиз Халифаликни қўллари билан барпо қилиш ва яҳудийлардан Қуддуси Шарифни озод этиб, уларни Исро ва Мерож заминидан чиқариб йўқ қилиш бахтига муяссар бўлган зотлардан бўлишни кўз олдингизга келтириб олинг. Ахир, нега сиз хочпараст кофир православлар қалъаси Римнинг фотиҳларидан бўлмайсиз?! Олдингизга олий мақсадларни қўйиб, ҳаракатингизни мана шундай олий савияда олиб боринг. Ана шунда Аллоҳ Таоло бизга ризо назари билан боқади ва энг олий башорат бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш башоратини рўёбга чиқаришимизга ўзининг тавфиқи, нусрати ва ғолиблигини ато этади. Ана шунда мусулмонлар қайта хавфсизлик, омонлик, ҳайбат ва иззат-шарафларига эга бўладилар. Кейин шулар ортидан қолган башоратлар ҳам эргашиб келиб, уларнинг рўёбга чиқарганлар шараф ва улуғликка, энг олий мукофот Аллоҳнинг ризосига ноил бўладилар, зотан, У карами кенг, меҳрибон зотдир.

Аллоҳим, биз Сенинг ваъданга имон келтириб, Пайғамбаринг башоратларини тасдиқлаганмиз. Шунинг учун бизни холис Ўзингнинг розилигингни истаб, розилигингдан ўзга ҳеч нарсани умид қилмай қилаётган ҳаракатимиз учун ушбу башоратларни рўёбга чиқаришга бизни лойиқ қил. Аллоҳим,

ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ

«Менга дуо қилинглар ижобат қиламан» [Ғофир 60]

дединг. Биздан дуо, Сендан ижобат.

Роя газетасидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here