Эй мусулмонлар! Шарқий Туркистондаги биродарларингизга ёрдам беринг!
Устоз Осиё Уйғур
Эй ер юзининг ғарбию шарқидаги мусулмонлар!
Шарқий Туркистондаги биродарларингиз қаттиқ азоб-уқубатларни бошдан кечирмоқдалар. Улар минг йилдан бери Исломга эътиқод қилиб, уни маҳкам ушлаб келадилар. Дарҳақиқат, Шарқий ва Ғарбий Туркистондаги ўзбек, тожик, қирғиз ва қозоқдан иборат туркий халқлар ҳижрий тўртинчи асрда Қораҳон давлати етакчилиги остида буюк Ислом дошқозонида тобланиб етишганлар.
Милодий ўн саккизинчи аср охирларида мустамлакачи Хитой босқинчилигига қарши Туркистон халқлари ғайрат билан мардона курашдилар. Шунга қарамай, 1949 йилда Хитой Шарқий Туркистонни босиб олишга муваффақ бўлди. Ўшандан буён Шарқий Туркистон халқлари золим жинояткор Хитой режими қўлида ваҳшиёна қирғинлар ва азоб-уқубатларни бошдан кечириб келмоқдалар.
Коммунист Хитой давлати, бир жиҳатдан, Шарқий Туркистон бойликларига эга чиқиб олган бўлса, бошқа томондан, минтақа аҳолисининг аксар қисмини ташкил қилувчи уйғур мусулмонларига нисбатан репрессив сиёсат қўлламоқда.
Шунингдек, Хитой мусулмонларни хитойлаштириш сиёсатини олиб бориб, бу сиёсатига эътироз билдирганларни қамоқ лагерларига тиқмоқда, уларни қаттиқ қийноқларга солмоқда. Оқибатда, бутун Шарқий Туркистон «улкан қамоқ лагери»га айланиб қолди.
Хитойнинг Шарқий Туркистонда содир этаётган ваҳшиёна қийноқларини таърифлашга тил ожиз.
У Шарқий Туркистонни босиб олгандан бери ўзининг турли ваҳший услублари билан 35 миллион мусулмонни қириб ташлади. 2016 йил «қайта тарбиялаш лагери», деб номланган ҳарбий лагер қурди ва у ерга 3 миллион билан 5 миллион ўртасида мусулмонни жойлаштирди.
Лагерда 14 ёшдан 75 ёшгача бўлган шахслар, жумладан, қариялар, болалар, аёллар, беморлар, бой-бадавлат, машҳур ва оддий кишилар, зиёлилар, уламолару профессорлар хитой сақофатини олишга мажбурланмоқда. У ердаги вазиятнинг ёмонлиги сабабли ўлим ҳолати кундан-кунга ортмоқда.
Хитой ҳукумати Шарқий Туркистонда яшовчи муслима қизларни кофир хитой эркакларга турмушга чиқишга мажбурламоқда. Шунингдек, уларни Хитойнинг турли минтақаларига жамоий фойдаланиш учун кўчириб юбормоқда. Яқинда икки машҳур ширкат муслима ишчи қизларни арзон нархда сотувга қўйганини эълон қилди.
Ҳукумат қамоқ лагерига ҳукм қилган мусулмон ота-оналарнинг болаларидан бир миллиондан зиёдини «меҳрибонлик уйи», деб аталган лагерга топшириб, уларга коммунистик сақофат беряпти. Қамалган мусулмонларнинг хонадонларидаги муслима опа-сингиллар билан бирга яшаш учун хитойлик эркакларни киритмоқда. Хитой ҳукумати тарқатган расмий хабарга кўра, 2018 йилда мусулмон оилаларга 30 миллион марта хитой эркаклар киритилган. Бу қилмиш «эгизак яқинлар», деб аталган лойиҳа асосида олиб борилмоқда.
Ҳукумат 25 мингта масжидни вайрон қилди. Тарихий масжидларни кўнгилочар масканларга айлантирди. Мусулмонлар хонадонидаги Қуръонларни ёқди, уларга намоз ўқиш ва рўза тутишни тақиқлади, ҳатто учрашганда бир-бирларига ассалому алайкум, деб саломлашишни ман қилди.
Қамоқ лагеридан чиққан бир синглимизнинг ҳикоя қилишича, лагерда уни қаттиқ қийноққа тутишади, оғир азоб сабабли унинг оғзидан «Аллоҳ», деган калима чиқиб кетади… Шунда хитой полицияси унга «аллоҳингни чақир, сени қутқарсин», дейди ва синглимизни янада қаттиқроқ қийноққа тутади. Унинг айтишича, лагерда мусулмонларга худди улар хавфли касаллардек қаралади. Шу билан бирга, Хитой ҳукумати мусулмон чекаётган азоб-уқубатлар ташқарига чиқмаслиги учун уларни хориждан бутунлай узиш сиёсатини олиб боряпти. Хорижда қариндошлари бор мусулмонларга ҳам улар билан алоқаларига чеклов қўйган, мақсади, ўзининг даҳшатли жиноятларини ташқарига чиқармаслик, уйғур мусулмонларни эса, дунё кўзига террорчилар қилиб кўрсатиш. Алҳол, бу коммунист кофир давлат айни жиноятларини бутун дунёнинг кўз ўнгида содир этмоқда.
Мусулмон ўлкалари ҳукмдорлари Шарқий Туркистондаги мусулмонларга нисбатан содир этилаётган бу жиноятларни гувоҳи бўла туриб, лом-мим дейишмаяпти. Бу эса, Хитойга жиноятларини янада кучайтиришига шижоат беряпти. Чунки бу хоин ҳукмдорлар уйғур мусулмонларининг ўлдирилаётганидан кўз юмиб, бунинг муқобилида Хитой билан савдо шартномаларини имзолаш билан мўмай даромадлар олишяпти. Улар Туркия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон каби туркий халқлар раҳбарлари бўлишларига қарамай, оғизларидан бу жиноятларга қарши ҳеч нарса чиқмаяпти. Аксинча, уйғур муҳожирларини Хитой ҳукумати қўлига топширишмоқда.
Араб ҳукмдорлари ҳам уйғурларни террористлар, дейилишини қўллаб-қувватлашди ва бу Хитой ҳукуматининг ички масаласи, дейишди. Улар уйғур мусулмонларнинг қийноққа тутилишига сукут қилишлари эвазига олаётган доллардан фойдаланишга қандай журъат қилишаркин?! Уларнинг Арши Аълони ларзага солувчи нолалари бу ҳукмдорлар қулоқларига етиб бормадими?! Қачон қулоқ солишади?! Ахир, уларнинг бу қўрқоқлиги сабабли Хитой ўз зулмини янада кучайтираётганини билишмайдими, буни бутун дунё билмоқда-ку?! Йўқ, бу қилмишлари Аллоҳга яширин эмас, Аллоҳ уларнинг хоинликларини албатта фош этади!
Эй мусулмонлар!
Бечора уйғур мусулмонлари нолаларига қулоқ тутинг! Бу хоин ҳукмдорлар уларни коммунист Хитойга қўйиб беришди, бас, сиз қўйиб берманг уларни. Бу жиноятчи раҳбарлар каби қулоқларингизни беркитиб олманг. Хитойни зулмдан тийиш учун армияларингизни сафарбар қилинг.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ A бундай деганлар:
«المُسْلِمُ أَخُو المُسْلِمِ، لا يظْلِمُه، ولا يُسْلِمهُ، منْ كَانَ فِي حَاجَةِ أَخِيهِ كَانَ اللَّهُ فِي حاجتِهِ، ومَنْ فَرَّج عنْ مُسْلِمٍ كُرْبةً فَرَّجَ اللَّهُ عنْهُ بِهَا كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ يوْمَ الْقِيامَةِ، ومَنْ ستر مُسْلِماً سَتَرهُ اللَّهُ يَوْم الْقِيَامَةِ»
«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди ва уни золимга ташлаб қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким мусулмонни унинг битта қийинчилигидан фориғ қилса, Аллоҳ уни қиёмат кунги қийинчиликлардан фориғ қилади. Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг қиёмат кунидаги айбларини беркитади». (Мутаффақун алайҳи).
Вақт ўтмоқда. Бу мусулмонлар ноласи кундан-кунга ортмоқда. Улар сиз мусулмонларнинг ёрдамингизга муҳтож. Уларга золим Хитой қўлидан қутқаришга ва ундан бу жиноятлари учун ҳисоб сўрашга қодир мард ҳукмдорлар керак.
Эй мусулмонлар!
Уйғур мусулмонларни кофир Хитой қўлидан қутқаришнинг асл чораси Хитой маҳсулотларини бойкот қилиш эмас. Шунингдек, уларни Америка ҳам, БМТ ҳам асло қутқармайди. Уларнинг даъволари ёлғон. Чунки улар куч-қудратларини мусулмонлар қонини симириш ва бойликларини талаш билан тўплашмоқда, савдо урушларида мусулмонларни қурбон қилишмоқда, улардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишмоқда. Мусулмонлардан манфаат чиқмай қолганда эса, уларни золимларга қўйиб беришмоқда.
Шубҳасиз, уйғур мусулмонларни Мўътасим Биллаҳ сингари мард халифаларгина қутқаради. Зеро, у мусулмонлар ноласига қулоқ тутиб, душманга қарши қўшин тортган.
Эй мусулмонлар!
Шунинг учун одил ва мард халифани қайта сайлаш учун ҳаракат қилинг. Ана шундагина мусулмонлар зулмдан қутуладилар ҳамда Аллоҳнинг ростгўй мўмин бандаларига қилган ушбу ваъдасига ноил бўладилар:
﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً﴾
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди» [Нур 55]
Роя газетасининг 2020 йил 1 январ чоршанба кунги 267-сонидан