Судан ҳукмдорлари Уммат сувидан воз кечиш, бойликларини совуриш ва хавфсизлигига таҳдид солишда давом этишмоқда
Судан Ирригация ва сув ресурслари вазири Ёсир Аббос Миср, Эфиопия ва Судан ўртасида Наҳза тўғонини тўлдириш ва ишга тушириш бўйича улкан ҳамжиҳатлик мавжудлигини таъкидлади. Аббоснинг бу баёноти Хартумда икки кун давомида бўлиб ўтган учала давлатларнинг Ирригация ва сув ресурслари вазирлари даражасидаги учинчи учрашуви сўнггида янгради. Унда АҚШ ғазнаси вакиллари ва Жаҳон Банки вакиллари ҳам кузатувчи сифатида қатнашди.
Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти баёнот нашр қилиб, унда қуйидагиларни таъкидлади:
«Асосий мавзу тўғоннинг қурилгани ва унинг Миср ва Суданга хавф-хатар туғдираётгани бўлиши керак эди. Бироқ энди бу мавзу кўтарилмайди. Аксинча, 2015 йил 23 март куни Хартумда принциплар келишуви декларацияси имзолангандан буён бу кўникиб-рози бўлинадиган мавзуга айланди». Баёнотда ушбуларга диққат қаратилди:
«Ушбу декларацияни имзолаш, Уммат сувларидан воз кечиш, бойликларини совуриш ва хавфсизлигига таҳдид туғдириш, демакдир. Чунки бу декларация том маънода хоинликдир. Хоинликларини ниқоблаш учун мана шундай учрашувлар билан одамларни алдаб, қорани оқ қилиб кўрсатадиган бўлишди!
Мусибат шуки, Суданнинг ҳозирги ҳукмдорлари хиёнатда айнан эски режим ҳукмдорлари йўлидан кетяпти. Мана, Ирригация ва сув ресурслари вазирлиги ўзининг вазири тилидан айни учрашувда консенсуал қарашлар тақдим этилганини, яъни, тўғонни тўлдириш ва ишга тушириш бўйича якдил фикрга эга эканликларини таъкидламоқда». Баёнот сўнггида шундай келади:
«Биз мустамлакачи кофирлар режалари ва уларга малай ҳукмдорлар хиёнатларини фош этиб, Наҳза тўғони ҳақидаги шаръий ҳукмни баён қилдик ва ҳамон баён қилишда давом этамиз. Ҳизб ут-Таҳрир бу хусусда баёнотлар ва нашралар чиқариб, форум ва йиғинлар ўтказиб, Умматга қарши фитна тўрлари тўқилаётганини, унинг ҳақ-ҳуқуқларидан ҳукмдорларнинг воз кечишганини очиб берди. Ҳизб китобча нашр қилиб, мана шуларнинг барчасини унда рўйи-рост баён қилди, бу тўғоннинг асл ҳақиқати қандай эканини, у вақт келиб портлайдиган мина каби, ғоят хатарлилигини, ҳар қандай лаҳзада очилиб кетиб, Судан билан Мисрни сув остига ғарқ қилиши мумкинлигини ҳамда унинг икки юртга бўладиган катастрофик таъсирларини очиб берди».
Роя газетасининг 2020 йил 1 январ чоршанба кунги 267-сонидан