Роҳинга мусулмонлари Умматнинг қонли ярасидир, бас бу қонни ким тўхтатади?!

559
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Роҳинга мусулмонлари Умматнинг қонли ярасидир, бас бу қонни ким тўхтатади?!

Онадўли ахборот агентлиги веб-сайтида (ҳижрий 1441 йил 4 робиул-аввал, милодий 2019 йил 1 декабр якшанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«Мьянма расмийлари роҳинга мусулмонларидан 100га яқинини қамоққа олди. Улар юрт ғарбидаги Аракан вилоятидан чиқиб кетишга уринаётган бўлган. Маълумки, бу вилоятда икки йилдан буён ҳукумат кучлари томонидан ҳарбий ҳужумлар содир этилиши ва бунинг оқибатида минглаб роҳинга мусулмонларининг қурбон бўлиши кузатилмоқда.

Шанба куни «Аракан» ахборот агентлигининг исми ошкор этилмаган бир манбага таяниб хабар қилишича, жума куни 96 нафар роҳинга мусулмонлари Мьянма ҳукумати расмийлари томонидан қамоққа олинган. Улар Иравади дарёси бўйлаб, Мьянмадаги тижорий пойтахт бўлган Янгон шаҳрига етиб боришга уринганлар.

Ўз навбатида, роҳинга фаолларидан бири Су Туму Мьянма ҳукумати томонидан бу ҳибсга олинганларга чегарани ноқонуний бузиб ўтиш айблови қўйилиши мумкинлигини тахмин қилади.

«Араканда қолаётган роҳинга мусулмонларига нисбатан қатли ом қилиниш хавфси ҳануз сақланиб қолмоқда», дейилади «Аракан» ахборот агентлигида.

Мьянма ҳукумати роҳинга мусулмонларига Аракан вилояти бўйлаб саёҳат қилишни ҳамда у ердан бошқа вилоятларга кўчишни тақиқлаган.

2017 йил 25 августдан бери Мьянма армияси ва экстремистик бутпараст жангарилар Аракан (Рохин) вилоятидаги роҳинга мусулмонларига қарши ҳарбий кампания ва аёвсиз ваҳшиёна қирғинлар содир этиб келмоқда.

Бир хил ички ва халқаро манбаларга кўра, бу тўхтовсиз жиноятлар минглаб роҳингаларни ўлимига ҳамда БМТга кўра, миллионга яқинининг Бангладешдан бошпана топишига олиб келди.

Мьянма ҳукумати роҳингаларни Бангладешдан келган «ноқонуний иммигрантлар», деб ҳисоблайди. БМТ эса, уларни «дунёдаги энг кўп истибдодга учраган озчилик», дея таснифлайди».

Роя газетаси шарҳи:

Биргина роҳинга мусулмонлари чекаётган азоб-уқубатлар, барча мусулмонларнинг ҳаловати бузилиб, уйқуларидан маҳрум бўлишлари учун кифоя. Ахир, Росули акрам ﷺ

«مَثَلُ الْمُؤْمِنِينَ فِى تَوَادِّهِمْ وَتَرَاحُمِهِمْ وَتَعَاطُفِهِمْ مَثَلُ الْجَسَدِ إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الْجَسَدِ بِالسَّهَرِ وَالْحُمَّى»

«Мўминларнинг ўзаро муносабатлари, раҳмдилликлари ва ҳамдардликлари худди бир танага ўхшайди. Агар унинг бирор аъзоси оғриб қолса қолган аъзолар ҳам иситмалаб, бедор бўлиб чиқади», демадиларми?! Бас, эй мусулмонлар, бизга нима бўлдики, уларнинг азоб-уқубатларидан кўз юмяпмиз?! Душманларимиз юрагига қўрқув солиб қўядиган ҳайбатимизни қайта тиклаш йўлини гўё билмаймиз! Ваҳоланки, бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо қилиш йўли-ку?! Фақат ушбу Халифаликкина роҳинга ва бошқа барча мусулмонларга нусрат беради, ҳақ-ҳуқуқларини қайта тиклайди ва уларга зулм қилганлардан интиқом олади. Шундай бўлгач, келинг уни барпо қилайлик… Аллоҳга қасамки, у бизга бу дунёда куч-қудрат, охиратда зафар келтиради.

Роя газетасининг 2019 йил 4 декабр чоршанба кунги 263-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here