Ҳусийлар Сауд оиласи режимини қабул қиладиган ҳолга келтирилди

596
0

Ҳусийлар Сауд оиласи режимини қабул қиладиган ҳолга келтирилди

Ҳусийлар ўтган ойлар давомида, аниқроғи сентябр ойидан бери Масқат шаҳрида Сауд оиласи режими билан Америка ҳомийлигида олиб борилган музокараларни сир тутиб келишди. Чунки улар ўзларининг Шимолий Яманда жанг қилаётган тарафдорлари ушбу музокаралар тафсилотларидан хабар топиб қолишидан хавфсирашаётган эди. Ҳусийларнинг расмий нотиғи Муҳаммад Абдуссалом 2019 йил 18 ноябр душанба куни Аммон пойтахти Масқатда «Масқат Ҳусийлар билан Сауд оиласи режими ўртасида воситачилик қилмоқда», деб баёнот берди. Бу шуни кўрсатадики, ўтган ойда бўлиб ўтган музокаралар Сауд оиласи режими билан ҳамкорлик қилиш йўлига ўз таъсирини кўрсатган ва музокаралар ошкор бўлишидан олдин Ҳусийларнинг тарафдорлари музокараларга рози бўладиган ҳолга келтирилган. Айниқса, Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз 2019 йил 15 ноябр куни Масқатга ташриф буюрганидан кейин музокаралар бўлаётгани аниқ бўлиб қолди.

Ягона қибла аҳли бўлмиш икки тараф ўртасида кечган уруш гўё ҳеч нарса бўлмагандек, қўл қисишлар, ўзаро табассумлар, ўпишишлар ва бирга суратга тушишлар билан якун топмоқда. Қалбларни бундан ҳам кўпроқ яралаган нарса шуки, бу музокаралар Америка ҳомийлигида ўтмоқда. Ҳолбуки, Америка бу урушда бир тарафни қурол ва қирувчи учоқлар билан таъминласа, иккинчи тарафни разведка маълумотлари билан таъминлади. Шунингдек, Америка аскарлари бевосита урушда иштирок этишди. Маносиҳдаги Саолиб тоғида, Яклада ва Яманнинг бошқа жойларида рўй берган ҳодисалар бунга ёрқин далилдир.

Ҳусийлар Саудияни ўз хоҳишлари билан қабул қилишлари учун аста-секин хабарларни тарқатиш орқали жамоатчилик фикри шакллантирилмоқда. Ким бу ишга рози бўлмаса, яхшилик билан қўлга ўргатилади, шунда ҳам қабул қилмаса, хоинга чиқарилиб, тарих ахлатхонасига улоқтириб юборилади. Сизлар ва Ҳодий ҳамда сизлардан олдингилар шу тариқа Сауд оиласи режими қучоғига ўзингизни отмоқдасиз. Сизларнинг орангизни вақт ажратиб турибди холос.

Ҳусийлар билан Сауд оиласи режими ўртасидаги иш шу тарзда якун топса, Сауд оиласи яқинда ҳимоя қилиниши зарур бўлган туғишган ака ёки укага айланадилар. Кечагина улар Ақсо масжидини озод қилиш учун йўлдан улоқтириб ташланиши зарур бўлган душман эдилар. Ҳусийлар ўз раҳнамоларига тилини тийиши ва ўз баёнотлари билан Ақсони ифлос қилмаслиги ҳақида насиҳат қилсинлар. Чунки Муиз Лидиниллаҳи Фотимий ва Али Хоманаийларнинг баёнотларини тинглаймизу, лекин қуролидан ўқ отганини эшитмаганмиз. Ҳусийлар Қуддус ва Масжидул Ақсони Умар ибн Хаттоб ва Салоҳиддин Айюбийлар каби кишиларга қолдиришсин. Чунки иккинчи рошид Халифалик тикланган куни Қуддусни озод қиладиган киши ер юзини титратади. Ана ўша кунда Ҳусийлар иккинчи Ақаба байъати кечасида Азаббул Ақаба исмли шайтон фарёд қилганидек фарёд қилурлар. Чунки ўша кечада ансорлар Мадинаи Мунавваранинг бошқарув тизгинини Исломга топшириш борасида Пайғамбар ﷺга байъат берган эдилар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here