بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ливандаги норозилик ҳаракати ҳамда Америка
Устоз Абдулатиф Доуқ. Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими раиси ўринбосари
Ливан режими ислоҳотлар ўтказиш даъвоси билан аввал одамлар ишончини қайта қозонишга ва намойишчиларни уйларига қайтаришга уринди, аммо бунга муваффақ бўлолмади. Сўнг ҳукумат истеъфо берди… Кейин, ҳукумат тарафдорлари намойишини уюштириб, намойиш ўрнига намойиш яратмоқчи бўлишди… Мана шундай омадсизликлардан сўнг Ливан ишидан манфаатдор мустамлакачи давлатлар фаолияти намоён бўлди. Масалан, Франция Ливанга ўзининг ташқи ишлар бўйича давлат департаментининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка масалалари бўйича вакили Кристоф Фарнони жўнатди. Фарно ўз қонунийлигини йўқотган ҳокимият арконлари билан учрашди.
Кейин Франция делегати Фарно билан АҚШ давлат котибининг Яқин Шарқ масалалари бўйича ёрдамчиси Дэвид Шенкер ҳамда Британия ташқи ишлар вазирлигининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка масалалари бўйича директори Стефани Как ўртасида Париж учрашуви бўлиб ўтди. Париж учрашувидан қуйидагилар ошкор бўлди: Франция Ливанда муаммоларни биргаликда ҳал қилиш мумкин бўлган ва ливанликлар ишончини қозонган бир ҳукумат бўлишини истайди ҳамда сиёсий мутахассислар билан пайвандланган ҳукуматни, яъни, техник-сиёсий ҳукуматни афзал кўради. АҚШ билан Британия позицияси эса, Ливаннинг молиявий қулашини олдини олиш ва ҳокимиятни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун Халқаро Валюта Фонди билан Жаҳон Банкини киритиш йўлларини муҳокама қилишни исташади.
22 ноябр мустақиллик, дейишаётган хотира кунида АҚШ президенти Донольд Трамп Ливан республикаси президенти Мишел Аунга табрик телеграммаси юборди ва «АҚШ Ливаннинг барқарор, гуллаб-яшнаган, мустақил ва хавфсиз юрт қуриш эҳтиёжларига жавоб берадиган янги Ливан ҳукумати билан ишлашга тайёр» эканлигини билдирди. Бу эса, юрт аҳлининг бутун сиёсий раҳбариятга ишончи йўқолганига қарамай, АҚШнинг ҳамон Аун томонида турганига далолат қилади.
Бироқ АҚШнинг Ливандаги собиқ элчиси Жеффри Д. Фелтманнинг нутқи диққатни жалб қилди. У АҚШ Вакиллар палатасининг ташқи ишлари бўйича қўмитасига қарашли Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва халқаро терроризм билан шуғулланувчи комиссия олдида қилган айни нутқида икки муҳим масалани кўтарди:
Биринчи, Ливандаги Эрон Ҳизби қуроллари билан боғлиқ масалада бундай деди: «Вашингтондаги баъзиларда – ҳозир Ливан қуролли кучлари бу партияга (Эрон Ҳизбига) қарши жадал равишда курашиб, уни куч билан қуролсизлантиришга тайёрми, деган табиий савол туғилмоқда. Бу саволлар шундай фуқаролар урушини ифодалаши мумкинки, бу урушда Эрон ва унинг агентлари Ал-Қоида ташкилоти томонга ўтишлари ва фуқаровий уруш шароитида кучайишлари мумкин бўлади». Фелтманнинг бу сўзлари Эрон Ҳизбининг Америка томонидан қуролсизлантирилиши эҳтимолдан узоқ эканига далолат қилмоқда.
Иккинчи, таклиф этилган ечимлар хусусида бундай деди: «Бизнинг Ливан ишига аралашишимиз ва молиявий иқтисодий ёрдам жалб қилишимиз, ливанликларнинг қарорларига, жумладан, келаси ҳукумат ва унинг сиёсатига боғлиқ. Тўғри, биз Ливан тарафида туришга тайёрмиз, бироқ бунинг учун ҳақиқатан ҳам ливанликлар олдинга силжишлари керак. Қачон Ливан ҳукумати бошқарув ва жавобгарлик масаласини ҳал қилсагина халқаро ҳамжамият буни қабул қилиши мумкин. Аммо ҳукумат яна аввалги аҳволига қайтадиган бўлса, у ҳолда, биз қулашни олдини олиш учун ёрдам жалб қила олмаймиз». Бу ерда Фелтман АҚШ позициясини, яъни, амалдаги ҳокимиятни қўллаб-қувватлашни яна бир бор таъкидламоқда. Шунингдек, Фелтман ҳукумат секторларини хусусийлаштириши мавзусига шама қиляпти. Чунки бу истеъфога чиққан бош вазир Саъд Ҳаририй эълон қилган ва намойишчилар йўққа чиқарган ислоҳотлар лойиҳасини таъкидламоқда.
Фелтманнинг бу сўзлари ортидан намойишдаги айрим майдонларда Америка байроғини ёқиш билан ажнабий аралашувга рад жавоби берилди, баъзи намойишчилар Фелтман гапига норозилик билдириб, бу гап Эрон ва унинг Ҳизби фойдасига хизмат қилади, деган бўлишди. Бу эса, фақат Фелтманнинг шахсига ҳужум қилишга олиб келди. Бошқа томондан, Эрон Авкардаги АҚШ элчихонаси олдида намойиш уюштирди ва Фелтманнинг Эрон Ҳизбига қарши сўзларидан фойдаланиб, Ливандаги намойишларни Американинг иши қилиб кўрсатишда уринди.
24 ноябрда Британия – ўзи маълум қилганидек – ҳукумат тузишни тезлаштириш учун ўзидан делегация юборишини эълон қилди.
Ливанда ҳамон сиёсий элита сансалорлик ва қасддан кечиктириш сиёсати олиб бормоқда ҳамда бир-бирини ҳукумат тузишни кечиктираётганликда айблаб, маломат тоши отишяпти… Банклар молиявий ечимларни чеклаш ва доллар олишни қисқартириш тўғрисида қарорлар чиқаришяпти.
Қисқаси, Америка – Ливан саҳнасининг мураккаблиги туфайли – намойиш ҳаракатини диққат билан ўрганмоқда: бу ҳаракатга ҳақиқатдан ҳам у билан боғлиқ маълум масалалар сабаб бўлдими ёки режимнинг ўнлаб йиллардан бери коррупцияга ботганлигими ёхуд намойишга режимнинг тоифачиликка асосланганлиги ва тоифачилик низоми ўйинида иштирок этишнинг машаққатлилиги сабаб бўлдими. Зеро, бу тоифачилик тузумини Американинг ўзи тузган ва ўн беш йиллик урушдан сўнг унга Тоиф битими орқали ўзгартиш киритган.
Америка – ўз ҳаракатларига мувофиқ – ҳануз Ливандаги тузум ва унинг ҳозирги режимини ушлаб турибди. Ливандаги парламентда жуда кўпчилик америкапараст депутатларни келтириб чиқарган сайлов қонунини тиқиштирган ҳам, сўнгги парламент сайловларидан бир ой олдин Сидр конференцияси орқали Ливандаги ҳозирги режимни қўллаб-қувватлаётган ҳам Америка бўлади. Бу шунга далолат қилмоқдаки, Ливан режими арконларига қарши келиб чиққан ушбу норозилик намойишлари охир оқибат, Америкага зиён етишига олиб келади. Америка ҳам, ўз режалари бўйича айни намойишларни ўзи учун душман, деб ҳисоблаяпти.
Роя газетасининг 2019 йил 27 ноябр чоршанба кунги 262-сонидан